Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Буюк Каньоннинг кўриниши



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

125-расм. Буюк Каньоннинг кўриниши. 
126
-
расм. Дарѐ оқимининг меандрланиши.


265 
ҳосил бўлади. Оқимнинг тармоқланиши туфайли оқим бўйича 
чўзилган қум ороллари шаклланади. 
Вақт ўтиши билан текислик юзасида меандрланиш 
қамбарининг миграцияси содир бўлади. Бу жараѐн оқим келтирган 
чўкинди материалларнинг меандрланиш қамбарида тўпланиб 
бориши натижасида унинг сатҳи кўтарилиб, оқим қўққисидан 
пастроқ бўлган аллювиал текисликка силжийди. Меандрланиш 
қамбарининг ҳосил бўлишига ва миграциясига Сирдарѐ ва 
Амударѐнинг Турон пасттекислигидан оқиб ўтишини мисол қилиб 
кўрсатса бўлади. 
Меандрланиш қамбарининг кенглиги 25-30 км га боради. Вақт 
ўтиши билан меандрланиш қамбарининг текислик юзаси бўйлаб 
миграцияси туфайли аллювиал ѐтқизиқларнинг кенглиги юзлаб ки-
лометрларга ошади. 
Баъзи меандрлар кейинчалик ривожланиб қолдиқ кўлларни, 
ботқоқликларни, тўқайзорларни вужудга келтириши мумкин. 
Дарѐларнинг қуюлиш қисми. 
Дарѐларнинг қуюлиш 
қисминин шаклланишига турли омиллар: дарѐдаги сув сарфи ва 
унинг вақт давомида ўзгариши, дарѐ келтирадиган бўлакли 
материалнинг миқдори ва таркиби, эрозия базиси ҳавзаси сувининг 
шўрлиги ва тектоник ҳаракатлар ҳисобланади. Уларнинг орасида 
ташиб келтирилаѐтган материаллар ҳажми ва тектоник ҳаракатлар 
етакчи саналади. Уларнинг нисбатига кўра дарѐларнинг қуюлиш 
жойида дельта ѐки эстуарий ҳосил бўлади. 
Дельталар.
Дарѐларнинг 
ташиб 
келтирган 
терриген 
материаллар эрозия базиси ҳисобланган денгиз ѐки кўлларга 
қуйилиш жойида чўкмага ўтиши туфайли грекча Δ (дельта) 
ҳарфига ўхшаш шаклдаги ѐтқизиқлар вужудга келади. Дарѐлар 
дельтаси улар келтирган чўкиндилар ҳисобига денгиз майдонининг 
анчагина қисмини эгаллаб, кенгайиб боради. Масалан, Волга 
дарѐсининг дельтаси 19000 км
2
, Лена дарѐсиники 29500 км
2

Амударѐники 9000 км
2
.
Ерусти дельтаси сувости дельтасига (авандельта), у эса ўз 
навбатида сув ҳавзасининг ичкарисига қараб чўкинди тўпланиш 
фақат муаллақ зарралар ҳисобига содир бўладиган продельтага 
алмашинади.
Агар эрозия базиси кўтарилса, эрозия иши сустлашади ва 
чўкинди материаллар чўкмага ўтади. 


266 
Эстуарийлар. 
Дарѐ водийси бўйлаб анча масофага кириб 
борувчи ҳавза қўлтиғи эстуарий дейилади. Унинг ҳосил бўлиш 
сабаблари турлича. Эстуарийлар денгиз сатҳининг кўтарилиши ѐки 
дарѐ қуюлиш қисмининг чўкиши орқали вужудга келиши мумкин. 
Кейинги ҳолда дарѐларнинг ҳавзага қуюлиш қисмидаги соҳиллар 
сув остида қолиб кетади (Об, Енисей). 
Эстуарийлар денгиз 
соҳилидаги прилив ва 
отливлар 
билан 
ҳам 
боғлиқ бўлади. Прилив 
вақтида денгиз дарѐлар-
нинг қуюлиш қисмини 
ҳам қамраб олади.
Шаршаралар. 
Тоғ 
дарѐлари ва платолардан 
оқиб ўтадиган деярли 
барча дарѐларда шарша-
ралар 
кузатилади. 
Шаршараларнинг вужудга келиши дарѐ водийсидаги туб 
жинсларининг механик хоссалари ва ѐтиш шароитлари ҳамда 
геологик структуралар билан боғлиқ. Энг йирик ва баланд 
шаршаралар бўлиб Венесуэладаги Ангела, Зимбабведаги Виктория, 
АҚШдаги Ниагара ҳисобланади (127-расм). 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish