Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


- расм. Буюк Каньондаги қайирусти



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

121- расм. Буюк Каньондаги қайирусти 
супалари. 


261 
Эрозион супаларда
аллювий қалинлиги юқори бўлмайди, у 
фақат ўзан ѐтқизиқларидан иборат. Бундай супалар юзасида ѐ туб 
жинслар, ѐки бошқа генезисдаги бўшоқ жинслар очилиб ѐтади.
Эрозион-аккумулятив
супаларда 
аллювийнинг 
барча 
фациялари ривожланган, юзаси горизонтал бўлади.
Супаларнинг вужудга келиш сабаблари

Супаларнинг 
шаклланиши иқлимнинг ўзгариши ва тектоник ҳаракатлар билан 
боғлиқ. Иқлим супалар шаклланишида асосий омил ҳисобланади. 
Оқимнинг 
ҳаракат 
кучи 
сув 
ҳажмига 
боғлиқ. 
Намгарчиликнинг ошиши оқим сувининг ҳажмини ва унинг кучини 
оширади. Унинг эрозион қобилияти ошади, бунгача тикланган 
мувозанат бузилади, чуқурлатиш эрозияси бошланади. Дарѐ 
ўзининг янги мувозанат профилини ҳосил қилабошлайди. Олдинги 
қайир сув кўп бўлгандаги сатҳдан чиқади ва қайирусти супасига 
айланади. 
Бош эрозия базисининг тутган ўрни дарѐдаги сув оқимининг 
фаолиятини назорат қилади. Эрозия базисининг ўзгариши тектоник 
ҳаракатлар ѐки Дунѐ океани сатҳининг эвстатик тебраниши билан 
боғлиқ бўлиши мумкин. Музлик босиш даврларида Дунѐ океани 
сатҳи пасаяди ва унинг чекиниш даврларида кўтарилади. Эрозия 
базисининг кўтарилиши водийларда аллювий аккумуляцияси 
жараѐнини тўхтатади. Эрозия базисининг чўкиши водийларда 
чуқурлатиш эрозиясига олиб келади. Тоғли районларда бу 
жараѐнлар тектоник ҳаракатлар туфайли вужудга келади. 
Водийларининг асимметрияси.
Дарѐ водийларининг бетлари 
симметрик ѐки асимметрик бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда 
бетларидан бири нишаб ва баланд, иккинчиси кенг ва паст 
нишабликдаги асимметрик водийлар кузатилади. Ўзан нишаблиги 
юқори бўлган бетга томон сурилган бўлади. Дарѐ водийлари 
кўндаланг кесмасининг бундай асимметрияси қуйидаги сабаблар 
туфайли вужудга келиши мумкин: 
- ер шарининг ўз ўқи атрофида айланиши билан боғлиқ 
планетар; 
- тектоник; 
- экзоген жараѐнлар фаолияти. 
Ер юзасининг барча жойларида Ернинг айланиши билан 
боғлиқ Бэр - Бабинэ қонуни бўйича меридионал йўналишда оқувчи 
барча дарѐларнинг водийси асимметрик тузилишга эга бўлади. 
Бунда шимолий яримшардаги дарѐлар водийнинг ўнг бетини, 


262 
жанубий яримшардагилар эса чап бетини кўпроқ ювади (Кориолис 
қоидаси). Бундай дарѐлар ўзининг ривожланиши давомида ўнгга 
сурилади. Шу туфайли уларнинг ўнг бети баланд ва тик, чап бети 
эса кенг, супаланган бўлади. Бундай асимметрия Волга, Днепр, 
Дона, Об, Енисей, Лена сингари йирик дарѐларнинг водийларида 
яққол кузатилади.
Водийларнинг асимметрияси тектоник сабаблар туфайли ҳам 
келиб чиқиши мумкин. Бундай структуравий асимметрия бир 
томонга қияланиб ѐтувчи қатламлар бўйича оқадиган дарѐларда 
кузатилади. 
Водийларнинг асимметрияси уларнинг ҳар иккала бетида 
ювиладиган тоғ жинларининг эрозияга турлича бардошлиги 
туфайли ҳам шаклланади (122-расм).
Дарѐ 
водийлари 
антецедентли 
ва 
қўшиб 
олувчи бўлиши мумкин. 
Антецедентли - бу дарѐ 
қирқиб ўтадиган структура 
шаклланмасдан 
олдин 
ривожланган 
водийдир. 
Бунда структура қандай 
тезликда ўсса, уни дарѐ шу 
тезликда қирқади. 
Дарѐ бошланишидаги 
қўшиб 
олиш 
бир-бири 
томон 
прогрессив 
ўсиб 
борувчи дарѐларда кузати-
лади. Масалан, Ортолой 
тизмасидаги Терсоғар сойи 
иккига 
бўлиниб, 
бир 
тармоғи жанубга қараб оқиб, Олтиндарада Муксувга қуюлади. 
Иккинчи тармоғи эса шимолга қараб оқиб, Қизилсувга қуюлади. 
Дарѐларнинг геологик иши натижасида ҳосил бўлган рельеф 
шаклларидан энг йириклари водийлар ва ҳавзалардир. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish