Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Уюни 
cолончаки 
(
Salar de Uyuni
) дунѐда 
энг 
йирик 
қуриб 
қолган 
Боливиядаги 
шўр кўл. Эгаллаган 
майдони 10582 кв. км., 
денгиз сатҳидан 36-50 
метр баландда жой-
лашган. 
Уюни соланчакидаги 
тузнинг қалинлиги 2 
дан 8 метргача боради. 
Ҳар йили бу жойдан 25 минг тонна туз қазиб олинади (120-расм). 
Таянч тушунча ва иборалар 
120 - 
 
Уюни cолончаки
даги тузли ѐтқизилар. 


253 
Эол, дефляция, дефляцион саҳролар, корразия, эол рельефи, эол ѐтқизиқлари, 
эол саҳролари, адирли саҳролар, соланчаклар, тақирлар, барханлар, дюналар, 
эол ряблари, ихота, лѐсс ва лѐссимон жинслар. 
Назорат саволлари 
Шамол деб нимага айтилади?
Шамол қандай геологик иш бажаради? 
Дефляция, корразия, транспортировка, аккумуляция жараѐнларига 
қисқача тавсиф (мисоллар билан) беринг. 
Барханлар дюналардан нимаси билан фарқ қилади? 
Эол ряблари нима? 
Лѐссли жинслар қандай хусусиятларга эга? 
Ўрта Осиѐдаги саҳро ѐтқизиқларини таърифлаб беринг. 


254 
15-боб. СУВ ОҚИМЛАРИНИНГ ГЕОЛОГИК ИШИ 
 
15.1. Сув оқимлари 
 
Ер юзасидаги оқар сувлар қуруқлик денудациясининг энг 
муҳим омилларидан бири. Сув оқимлари рельефнинг парчалани-
шига ва материклар юзасининг пасайишига олиб келади. Улар ат-
мосфера ѐғин-сочинлари ва қорларнинг эриши туфайли вужудга 
келувчи дифференциацияланмаган майда жилғалардан тортиб то 
азим дарѐлар тизимигача бўлган сув оқимларини ўз ичига олади. 
Ер юзаси оқим сувларининг геологик иши сувнинг массасига 
ва унинг оқим тезлигига боғлиқ бўлади. Унинг иши тоғ 
жинсларини ювиш, нураш маҳсулотларини ташиш ва ѐтқизишдан 
иборат. Юза сувлари бажараѐтган барча жараѐнлар ва бунда ҳосил 
бўлган ѐтқизиқлар мажмуаси флювиал (лотинчада «флювиос» – 
дарѐ, оқим деган маънони англатади) жинслар дейилади. 
Нураш маҳсулотларининг асосий қисми чўкинди сув 
оқимлари ѐрдамида кўчиралади. Бундай оқимлар қуруқлик 
оқимлари (дарѐлар, сойлар) ва ҳавза оқимларидан (соҳилбўйи, кон-
тур, транзит ва турбид оқимлари) иборат бўлади. 
Қуруқликда сув оқимлари рельеф қиялиги туфайли вужудга 
келади. Бундай сув оқимларининг тезлиги текисликларда 1,5-1,6 
м/сек, тоғларда 5-8 м/сек гача боради. Оқим тезлигининг ўзгариши 
ўзан кенглигига, чуқурлигига ва рельеф қиялигига боғлиқ. 
Ўзаннинг торайиши оқим тезлигини оширади. 
Суюқликнинг турли кинематик ва динамик хусусиятларига 
асосан ламинар ва турбулент оқимлар ажратилади. 
Ламинар оқимларда
оқим чизиқлари (суюқлик зарраларининг 
ҳаракат йўналиши) бир-бирига параллел ва бир хил тезликда 
бўлади. Бунда оқим параллел қатламлар тўплами сифатида 
ҳаракатланади. Ламинар оқимлар нисбатан секин, асосий оқимга 
мос келмайдиган компонентлари амалда ҳисобга олмайдиган дара-
жада кичик бўлади. 
Турбулент оқимларда
оқим чизиқлари буралиб ўзгарувчи 
уюрмалар тизимини ташкил этади. Бунда ўзгарувчи уюрмаларнинг 
йўналиши ва тезлиги ўртача арифметик оқимникидан фарқ қилади. 
Бошқача қилиб айтганда, уюрмаларда сув массаси чапдан ўнгга, 
пастдан юқорига ва аксинча ҳаракатланиб, ―ўйнаб‖ оқади. 


255 
Турбулент оқимларда уюрмаларнинг тезлиги ўртача оқим тез-
лигидан унча фарқ қилмасада, бутун оқимга кучли таъсир этади. 
Чунки турбулентлик орқали терриген зарралар доимо муаллақ 
ҳолда (гил зарралари) ѐки вақтинча муаллақ ҳолда (қум доналари) 
кўчирилади. 
Дарѐларда турбулентликни асосан оғирлик кучининг ўзан 
бўйлаб йўналган ташкил этувчиси - уринма вужудга келтиради ва 
ўзан тубининг нотекислиги орқали кучаяди.
Турбулентлик оқимда кўчирилаѐтган зарраларнинг суспензия 
ҳолатида бўлишига ѐрдам беради. Турбулент оқимларнинг 
силжитувчи кучи шу тезликдаги бошқа оқимларникига қараганда 3-
4 марта катта бўлади. Бу хусусият чўкиб улгурган зарраларни 
қайтадан кўтариб, оқим суспензиясига қўшишда катта аҳамитга эга. 
Чунки чўкиб улгурган зарраларни ўз жойидан кўтариб, кўчириш 
учун оқимнинг катта сурувчи кучланиши керак бўлади. Айниқса, 
бу майда пластинка шаклидаги зарраларга ва юзаси сув ўтлари 
билан қопланиб улгурган ѐтқизиқларга тааллуқлидир. Чўкиб 
улгурган зарраларни қайтадан оқимга қўшишда оқимдаги мавжуд 
зарраларнинг тирнаш кучи ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. 
Турбулент оқимларда йирик бўлакли жинслар (ғўлаклар ва 
гравий) думалаб, қум доналари сальтация (сакраб-сакраб), алеврит 
ва гил зарралари эса муаллақ ҳолда кўчирилади. Турбулент 
оқимлар ламинар оқимларга айланиб, тезлиги сусайганда йирик 
бўлакли жинслар оқим ўзанида чўкиб қолади, қум доналари 
думалаш орқали, алеврит ва гил зарралари оқим туфайли, ҳали 
суспензияда бўлганлиги сабабли, муаллақ ҳолда кўчирилади. 
Ламинар оқимларда ўзан тубидаги нотекисликлар чўкинди 
материаллар билан тўлиб, текисланиб боради. Турбулент 
оқимларда эса чуқурлатиш эрозияси туфайли ўзан туби 
нотекислигича қолаверади. 
Ламинар оқимларнинг ҳам, турбулент оқимларнинг ҳам 
чўкиндининг сиртига таъсири суюқликнинг зичлиги, динамик 
қовушоқлиги, тезлиги билан боғлиқ бўлган бир қанча 
гидродинамик 
параметрлар 
ва 
сув-чўкинди 
чегарасининг 
геометриясига боғлиқ. 
Сув ва ҳаво каби ҳар бир оқувчи муҳит 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish