Мавзу: Чаққонлик жисмоний фазилат эканлиги, чаққонликни риожлантириш методлари ва воситалари


ЎЗБЕК ХАЛҚ МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАРИДАН ЖИСМОНИЙ



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana28.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#473925
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
chaqqonlik zhismonij fazilat ekanligi chaqqonlikni riozhlantirish metodlari va vositalari

ЎЗБЕК ХАЛҚ МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАРИДАН ЖИСМОНИЙ 
СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ФОЙДАЛАНИШ 
 
Ўзбек миллий ўйинларидан жисмоний тарбия дарсларида
фойдаланиш.
Халқимизнинг миллий ўйинларига эътибор қаратиш ёшларни ҳар 
томонлама жисмоний бақувват қилиб тарбиялашга ёрдам беради, 
болаларнинг жисмоний сифатларини ривожлан- 
тиришга қаратилган бўлиб умумтаълим мактаб ўқувчилари, олий 
ўқув юртлари талабаларни жисмоний тарбиясини ташкилий ва 
педагогик жараёнлар билан бир-бирига боғланиб кетган бу миллий 
ўзбек халқ ўйинларининг роли катта.
Халқимизнинг соғломлигини мустаҳкамлашда ва жисмоний 
тарбияни яхшилашда халқ миллий ўйинларини ва спорт турларининг 
муҳим аҳамиятга эга. Халқимизнинг мустақилликка эришган кўп 
асрлик қадимги анъаналарини ўрганиш бугунги кунларимизда айниқса,
долзарблик, муҳим хусусиятлар кашф этаяпти. Булар халқимизнинг
маданий бойликлари ҳақидаги тасаввурларимизни маълум даражада 
кенгайтиради, анъаналар чашмасини очишга уларнинг бугунги ўзига 


хосликлари, ҳозирги ҳаётга сингдириш йўлларини, уни бойитишга 
ёрдам беради.
Жисмоний тарбиянинг бундай ўзига хос воситалар ёрдамида улар
ўсиб келаётган ёш авлодда чаққонлик, эпчиллик, кучлилик ва сабр-
тоқат каби хусусиятларни шакллантирганлар ,фарзандларини ҳаётий 
қийинчиликларга ва табиатнинг инжиқликларига нисбатан бардошли 
ва бақувват қилиб тарбиялаганлар. 
Миллий ўйинлар ва беллашувларнинг амалий характери (табиати) 
орқали болалар ўзларининг оиласи авлодига тегишли анъанавий 
касбкор, ҳунарнинг асосий усуллари билан танишганлар: овчилик, 
сузиш, чавандозлик каби ҳунарлар 10-12 ёшларданоқ эгаллашга 
ҳаракат қилганлар, булар уларнинг камолотга эришувида катта 
аҳамият касб этган. Шу йўл билан анъанавий миллий ўйинлар ва
беллашувлар орқали кекса авлоднинг Шарқда хўжаликни оқилона 
юритиш ҳаётнинг табиат билан мутаносиб келишга оид бир неча 
асрлар давомида йиғилиб борган энг яхши тажрибаларни ёш авлодга 
етказиш имкони туғилган. 
Ўйинлар энг қадимий даврлардаёқ мавжуд бўлган ва ибтидоий 
одамлар ҳаётида муҳим роль ўйнаган. 
Маълумки, инсон ўз меҳнати туфайли ҳайвонот дунёсида ажралиб 
чиққач, яшаш учун кураш жараёнида қанчалик онгли меҳнат қилса, у 
шунча мувоффақиятларга эришган. Кураш ва меҳнатда эришилган 
муваффақиятлар эса хурсандликни вужудга келтирган.
Спортнинг миллий турларидан ва унинг таркибий қисмларидан 
жисмоний тарбия машғулотларида фойдаланиш. 
Миллий ўйинлар жисмоний тарбия дарсларида, спорт 
машғулотларида, 
айрим 
спорт 
малакасини 
ҳосил 
қилиш,
ривожлантириш ва такомиллаштиришда қўлланилади. 
Жисмоний машқларнинг миллий турлари анъаналарининг чуқур 
илдизларидан келиб чиқиб, кишилар этник гуруҳининг олами 


характерини акс эттиради. Жисмоний машқларнинг миллий турлари 
асрлар давомида кишиларнинг меҳнат фаолияти белгиларининг 
сайқалланган, доимо шахсни функционал тайёрлашнинг хусусий 
воситасига айланиб борган ва аниқ фаолият майдонида меҳнат 
унумдорлигини юксалтириш воситасидек фойданилган. Жисмоний 
машқларнинг алоҳида миллий турлари малака ва маҳоратларнинг 
зарурий ҳаракатчанлигини мукаммаллаштириш учун фойдаланилади. 
Халқ анъаналарида кўпинча ҳаракатчан сифатида комплекс намоён 
бўлган ўйин, жисмоний машқларнинг турлари ривожланган. 
Ҳозирги пайтда спортнинг миллий турлари ўзининг ижтимоий ва 
биологик фаолиятини йўқотмаган ва жисмоний тарбия ўрта мактаб 
ўқиш жараёнида мажбурий элементлар бўлиши керак. 
Машқларнинг миллий турлардаги барча кўринишлардан жисмоний 
тарбия машғулотларида фойдаланиш қўйидаги омиллар билан 
белгиланади. 
- шуғулланувчиларнинг ёши мослиги, жисмоний ва психологик 
хусусиятлари; 
- дарс ва дарсдан ташқари машғулотларининг ҳолати, вазифаси ва 
мақсадининг мос келиши; 
- асосий эътиборни қулай ҳаракатларни шакллантиришга руҳий 
сифатлар, социал норма асосларига қаратиш; 
- жисмоний машқларни хилма-хил йўналишда ва ўз вақтида 
алмаштириш; 
- психологик-руҳий тайёргарликни мустаҳкамлаш. 
Ўқув ишларида, спортнинг миллий турларини режалаштиришда 
бошқа бўлинмалар бўйича дастур материаллари ўрганилади ва 
жисмоний машқларнинг турлари ҳисобга олинади. Шунингдек, 
кўпгина миллий ўйинлар ўқувчиларда жисмоний ҳаракат сифатларини, 
у ёки бу кўникма ва қобилиятни ривожлантириш учун фойдаланилади.
Масалан, ўзбек миллий ўйинлари - "Бўш жой", "+опқон" 


қорақалпоқ ўйинларидан - "Бўри ва қўчқорлар", "+увлашмачоқ" ва 
бошқалар киради. 
Мувозанатни сақлаш машқларидан "Дорбоз", "Бир оёқда" каби ўзбек 
миллий ўйинларидан фойдаланиш мумкин. Сакрашга оид ҳаракат 
элементларини ўрганишда ўзбек миллий ўйинларидан "Оқсоқ қарға" ,
"Оқсоқ бўри ва қўйлар" ва қорақалпоқ ўйинларидан "+урбоқа ва 
судраниш" каби ўйинлар тавсия қилинади. 
Копток билан машқ қилишни ўрганиш учун ўзбек халқ ўйинларидан 
- "Оқсоқ эшак", "Дўппи тошлар", қорақалпоқ ўйинларидан -
"Чуқурдиги шар", "Коптокни тут", "Ким биринчи копток келтиради" 
каби ўйинлардан фойдаланиш ва улар эпчилликни тарбиялашда катта 
ёрдам беради. 
Ўқиш жараёнида халқ ўйинларини муваффақиятли тадбиқ қилиш 
бутун дастур материалини ўргатишда ғоят фойдали асос яратиш 
мумкин. 
Ўзбек халқ миллий ўйинларининг жисмоний тарбия дарсларида 
қўлланилиши ўқувчи ва талабаларнинг ўз миллий маданиятига 
бўлган қизиқишини янада кучайтиради ҳамда ёш авлоднинг ўз
ватанини севишга, уни кўз қорачиғидек асрашга ва мудофаа қилишга 
тайёрлайди. Шунингдек, шу ҳаракатли ўйинлар орқали республикамиз 
худудидаги халқларни жисмоний маданият тарихига қизиқишини 
кучайтиради. 
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги шарофати билан миллий 
спорт турлари ўқув ва тарбия муассасалари дастурларидан кенг жой 
олиши, ўзбек хонадонига жисмоний тарбия ва спорт кириб бориши 
ёшларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камолотида бениҳоя катта
фойда келтиради.
Жисмоний тарбиянинг асосий вазифаси, инсонни соғломлаштириш, 
жисмоний ва ақлий камолотга етказишдан иборат. Ўйинлар билан
шуғулланганда майдонча ва заллар озода бўлмоғи зарур. Яшайдиган, 


меҳнат қиладиган, дам оладиган ва ўйнайдиган жойлар тоза баҳово 
бўлиши зарур. 
Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, жисмоний машқлар 
миллий ҳаракат ва спорт ўйинлари билан очиқ ҳавода кўпроқ 
шуғулланиш мақсадига мувофиқдир. Фақат ёмғир, қор ёғиб турган 
пайтдагина ўйинлар усти берк майдонларида ўтказилиши мумкин. 
Миллий 
ўйинлар 
ўз 
ўрнида 
замонавий 
спорт 
турларида: 
боскетболчиларни, 
волейбол, 
гимнастикачиларни, 
енгил 
атлетикачиларни профессионал маҳоратини ошишига ёрдам беради.
Қуйидаги миллий ўйин намуналаридан келтирамиз: 
"Оқ теракми-
кўк керак?" 
Майдончадаги ўйинчилар 2 гуруҳга бўлиниб, бир-бирларидан 15-20 
м масофа нарида бир-бирларининг қўлларини маҳкам ушлаган ҳолда 
сафланадилар. Қуръа ташлаб ўйин бошловчи аниқланади ва: 
Оқ теракми-кўк керак? 
Биздан сизга ким керак? 
дейди. +арши томондаги жамоа эса биронта ўйинчининг номини айтиб 
чақиради. Танланган ўйинчи югуриб бориб ҳоҳлаган 2 ўйинчининг 
қўллари орасидаги "занжир"дан узиб ўтишга ҳаракат қилади. Агар 
ўйинчи бунга эришса, у ғалаба қилган ҳисобланади. Рақиб 
ўйинчиларининг биринчи "асир" қилиб олиб кетади. Агар, у 
ўйинчиларнинг орасидаги "занжир"ни узолмаса, у ҳолда ўзи уларга 
"асир" бўлиб қолади. Сўнг 2 жамоадан рақиб жамоасининг биронта 
ўйинчисининг номини айтиб чақирилади, ўйин шу тарзда давом 
этади. 
Ўйин белгиланган вақт тугагунча ёки ҳамма ўйинчилар 
чақирилгунча давом эттирилади. 
Ўйин қоидаси: 1. "Зандир"нинг 1 ери 2 марта узиш тақиқла- 


нади. 2. "Занжир" фақат бирлаштирилган 2 қўллардан ташкил топган 
бўлиши шарт. 3. "Занжир"ни узишдан олдин чалғитувчи ҳаракатлар 
қилиш мумкин. 
Бу ўйин ўқувчи ва талабаларда тезкорликни, чаққонликни ва 
эпчилликни тарбиялайди, спортда эса енгил атлетикачининг турли 
масофага югуриш тезкорлигини тарбиялашда қўлланиши мумкин. 
Гардишни мўлжалга олиш.
Бу ўйинни бир неча киши 
қатнашади. Болалардан бири девор, тахта ёки бино бурчаги орқасига 
яшириниб, тахтадан (темирдан ёки пластикадан) ясалган кичик элак
катталигидаги гардишни (тўртбурчак шаклида бўлса ҳам бўлади)
чирпирак қилиб тепага кетма-кет отиб туради. Мерган) чирпирак 
бўлиб учаётган гардишни мўлжалга олиб катта тенис коптогини 
отадилар. Ким гардишга кўпроқ копток тегизса у ютган ҳисобланади. 
Бу ўйин асосан мерганлар сифатини тарбиялаши билан бирга, енгил 
атлетиканинг найза улоқтириш спорт турида ҳам машқ ўрнида 
қўлланилиши мумкин. 
"Ким чаққон?"
Ўйин майдончада ўтказилади. Майдонгача 
чизилган доиранинг ўлчами ўйинчиларнинг сонига (4-5 нафар) боғлиқ 
бўлади. 
Бошловчи майдон ўртасида туради, ўйинчилар эса ўз доираси 
чизиғи ташқарисига ўтирадилар. Бошловчи ва ўйинчилар олдиндан 
сигналар турига қараб ким -кимнинг ўрнини эгаллашини келишиб 
оладилар. Келишилган сигналлар тури қўйидагича бўлиши керак: 
чапак чалиш, ҳуштак чалиш, бошловчининг турли ҳаракат қилиши. 
Бошловчи ўйин бошланишига сигнал беради. Шундан кейин 
ўйинчилар ўзаро келишилган сигналларга мувофиқ жойларини
алмаштирадилар. Бошловчи шу пайтда биронта ўйинчинининг жойини 
эгаллаб олишга интилади. Жойсиз қолган ўйинчи бошловчи бўлиб
қолади. Ўйин давом эттирилади. Бирон марта ҳам жойсиз қолмаган 
ўқувчи ёки эпчил талаба чаққон ва ғолиб деб эълон қилинади. 


Бу ўйин талабаларда эпчиллик, чаққонлик сифатини тарбиялайди. 
Спорт машғулотларида бу ўйин баскетбол, қўл тўпи, футбол, 
ўйинчиларининг маҳоратларини оширишда яхши ёрдам беради. 
Копток ўйини 
. Бу ўйин қиз балалар ўртасида кенг тарқалган.
Ўйинчи коптокни ерга уриб бир айланиб, гавда мувозанатни сақлаб 
бориши шарт, бунда ўйинчи ҳар бир айланиб коптокни ерга урганда
копток ўйинчининг бўйи билан баровар кўтарилиши керак. Шу тарзда 
айланиб коптокни тўхтамасдан бир меъёрда энг кўп ерга урган қиз 
бола ўйинда ютиб чиққан ҳисобланади. 
Ушбу миллий ўйинимиз ҳозирги замон бадиий гимнастикасининг 
копток билан машқ бажариш белгиси ҳисобланади. 
Бу ўйин ёш қизларда мувозанат сақлаш қобилиятини 
мустаҳкамлашга ёрдам беради. 
Қ
опқон. 
Ўйинда иштирок этувчилар орасидан икки ўйинчи 
танлаб олинади, улар "қопқон" ролини бажаради. Дастлаб ўйиннинг 
раҳбари бошловчи бўлади.
"Қопқон" ролини бажарувчи ўйин қатнашчилари қўл ушлашиб, 
қўлларни юқорига кўтарадилар. Ўйиннинг раҳбари қаторнинг бошида 
туради 
ва улар билан биргаликда "қопқон" нинг орасидан ўтади. 
"Қопқон" дан ўтаётиб: "Бир, икки, уч!" деган команда беради. Шу 
вақтда ҳамма ўйинчоқлар "қопқон" нинг тагидан чопиб ўтишлари 
керак. Тўрт деб санаганда "қопқон" ёпилади ва ўтишга улгурмаган 
ўйинчи ёки ўйинчилар ушлаб олинган ҳисобланади. Бирор марта ҳам 
"копкон" га тушмаган ўйинчи ғолиб ҳисобланади. 
Шуни ҳисобга олиш керакки, "4" саноғидан кейин "қопқон"- дан 
югуриб ўтиш ёки унинг занжирини узиб юборишга рухсат этилмайди. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish