Мавзу: Чаққонлик жисмоний фазилат эканлиги, чаққонликни риожлантириш методлари ва воситалари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana28.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#473925
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
chaqqonlik zhismonij fazilat ekanligi chaqqonlikni riozhlantirish metodlari va vositalari

5. Қўшимча ҳаракатлар киритиб машкларни мураккаблаштириш 


(масалан, ерга тушиш олдидан қўшимча бурилишлар қўшиб, таяниб сакраш 
ва бошқалар). 
6. Таниш машкларни олдиндан режалаштирмай, маълум бўлмаган 
тарзда қўшиб бажариш 
(масалан, гимнастик комбинацияларини курган ва 
ўқитган заҳоти бажариш мусобақаси ва шунга ўхшашлар). 
7. 
Жуфт 
ва 
группа 
бўлиб 
бажариладиган 
машқларда 
шуғулланувчиларнинг бир-бирига кўрсатадиган каршиликларини ўзгартириш 
(масалан, ўйинларда турли тактик комбинацияларни қўллаш, машкларни 
бажаришда тез-тез шерикларни ўзгартириш). 
Чакконликни нисбатан хусусий бўлган сифатларидан бири 
мускулларни 
рацион ал бўшаштира билишни ўрганиш 
ва уни такомиллаштиришдир. Ҳар 
қандай 
ҳаракат 
маълум 
маънода 
мускулларни 
кўзғалиши 
ва 
бўшаштирилишининг натижасидир. Кўзғалишдек, бўшаштириш (лозим 
бўлган мускулни, лозим бўлган пайитда) ни билиш ҳар қандай ҳаракатни 
самарали бажаришда муҳим рол ўйнайди. Ҳаракатни қойилмақом қилиб 
бажариш учун вактинча бўшашиб туриши керак бўлган мускуллар 
гуруҳининг таранглиги ҳаракатни бажариш учун лозим бўлган бемалоллик 
(бўғиқлиқ) ни, ҳаракатни эркин бажаришни йўққа чиқаради. 
Ҳаракатни бўғик, эмин-эркин бажара олмасак руҳий ва мускул 
таранглиги орқали содир бўлади деб уни икки гуруҳга ажратилади. Руҳий 
таранглик асосан ҳис ҳаяжонга сабаб бўладиган факторлар (кучли рақибни 
кўриш, мусобақалашадиган муҳит, томошабинлар ва ҳ.к.) оркали содир 
бўлади ва чаққонликкагина эмас, организмнинг бошқа функционал ҳамда 
жисмоний сифатларига хам салбий таъсир' кўрсатади. Бу диққатни тўплай' 
олмаслик, фаолият таркибидаги ўзгартириш қилишда кечикиш, ҳаракатлар 
кетма-кетлигини бузилиши ва бошкалар тарзида намоён бўлади. Бу 
ноқулайликлар билан курашиш йўллари хакида "Спорт психологияси" 
фанида лозим бўлган маълумотларни олиш мумкин. 
Руҳий таранглик 
албатта 
мускул таранглигини 
содир бўлиши билан кузатилади. 
Мускул таранглиги турли сабаблар оркали вужудга келиб қуйидаги 


кайд килинган уч шаклда намоён бўлади: а) мускул тонусини ортиши 
(гипермоиотония) оркали мускул таранглашиши; б) ўта тез бажариш 
оқибатида мускулни тарангликдан тушишга, бўшашишга улгурмаслигидан 
содир бўладиган таранглик; в) координациявий, (такомиллашмаган 
координация сабабли мускул бўшашиши фазасида бир оз қўзғалувчанликни 
мавжудлиги оркали содир бўладиган) таранглик. 
Кайд килинган чақконликни намоён бўлишига салбий таъсир 
кўрсатаётган мускул таранглигини енгиш усуллари спорт физиологияси ва 
жисмоний тарбия назарияси фанлари орқали ўрганилади. 
Чаққонликни ривожлантирувчи машқлар тез чарчатади. Бундай 
машкларни бажаришда мускуллар ниҳоятда аник ва юқори даражадаги сезги 
талабига муҳтож бўлиб, чарчаш содир бўлганда, машқни бажариш кам 
самара беради. Шунга кўра организм сарфланган энергияни нисбатан тўлиқ 
тикланиши учун етарли бўлганда дам олиш 
оралиқларидан (интервалдан) 
фойдаланилади. Юқори даражада энергия сарфлаш билан бажарилган 
машклардан сўнг чаққонликни тарбиялайдиган машқларни бажариш биз 
кутмаган натижани беради. 
Хар қандай харакат бирор бир конкрет вазифани хал қилишга қаритилган 
бўлади: мумкин қадар баландроқ сакраш, тўпни илиб олиш, 
штанганикўтариш ва бошқалар каби. Харакат вазифасининг мураккаблиги 
кўпгина саббаблар билан, жумладан бир вақтда ва кетма-кет бажариладиган 
харакатларнинг бир-бирига уйгунлигига бўлган талаблар билан (харакатлар 
координациясига бўлган талаб билан) белгиланади. Харакатларнинг 
координацион мураккаблиги чаққонликнинг биринчи ўлчоа хисобланади. 
Хаётда 
важисмоний тарбиядадуч келиши мумкин бўлган барча 
харакатларни шартли равишда 2 гурухга бўлиши мумкин: 
1.Нисбатан стериотип харакатлар
2.Ностериотип харакатлар. 
Енгил атлетика йўлкасида югуриш, енгил атлетикадаги улоқтириш ва 
сакрашлар, гимнастика машқлари, текис жойда юриш биринчи гурухди: 


спорт ўйинлари, яккама-якка бахслашув, салон, кросс ва юошқалар эса 
иккинчи гурухга мисол бўлади. 
Чаққонликни биринчидан, янги харакатларни тезда ўзлаштириб олиш 
қобилияти, Иккинчидан, харакат фаолиятини тўсатдан ўзгараётган шароит 
талабларига муофиқ равишда тез қайта қуриш қобилияти деб қориш мумкин. 
Чаққонлик анчагина специфик фазилатлардир. Масалан, спорт ўйинларида 
чаққон бўлиб, гимнастикада етарлича чаққонлик кўрсата олмаслик мумкин. 
Чиққонликни тарбиялаш биринчидан, координацион жихатдан мураккаб 
харакатларни ўзлаштириб олиш қобилиятини тарбиялашдан ва иккинчидан, 
харакат фаолиятини тўсатдан ўзгарган шароит талабларига мувофиқ равишда 
қайта кўриш қобилиятини тарбиялашдан ибаратдир. Бунда ўз харакатларини 
маконда ва вақтда аниқ идрок этиш («маконни хис этиш», «вақтни хис 
этиш»), мувозанат сақлаш, галма-гал зўр бериш ва бўшаштириш 
қобилиятини, 
шунингдек, 
бошқа(чаққонликка 
нисбатан) 
хусусий 
қобилиятларни танлаб такомиллаштириш мухим ахамиятга эга. 
Чаққонликни тарбиялашнинг асосий йўли янги хилма-хил харакат кўникма 
ва малакаларини ўрганиб олишдир. Бу харакат малакаларини ортиб 
боришига сабаб бўлади ва харакат анализаторларнинг функционал 
имкониятларига самарали тасир этади. 
Янги харакатларни ўзлаштириб олиш қобилияти сифати даги чаққонликни 
тарбиялашда хар қандай машқлардан фойдаланиш мумкин,лекин улар фақат 
янгилик элементлари бўлгани учингина ўрганилади. Малака автоматлашиб 
борган сари мазкур жисмоний машқнинг чаққонликни тарбиялаш воситаси 
сифатидаги ахамияти анча камайиб боради. Харакат фаолиятини тез ва 
мақсадга муофиқ равишда қайта куриш қобилияти сифатида чаққонликни 
тарбиялаш учун, тўсатдан ўзгарган шароитда тасирларга дархол жавоб бериш 
билан боглиқ бўлган машқлар (спорт ўйинлари, яккама-якка бахслашувлар) 
қўлланилади. 
Чаққонликни 
оширишга 
қаратилган 
юкламаларнинг 
ўзгариши, 
шугулланувчилар енга оладиган координацион қийинчиликлар орттира 


бориш йўли билан содир бўлади. Бу қийинчиликлар асосан қуйадаги 
талаблардан ташкил топади:
1.Харакатларнинг аниқ билиши
2.Уларнинг ўзаро мувофиқлиги
3.Шароитнинг тўсатдан ўзгариши. 
Чаққонликни ривожлантиришга қаратилган машқлар нисбатан тез чарчашга 
олиб келади. Айни вақтда бу машқларни бажариш мускуллар нихоятда аниқ 
сезаб туришини талаб этади ва чарчаш содир бўлганла кам самара беради. 
Шунинг учун чаққонликни тарбиялаш нисбатан тўлиқ тиклиниш учун етарли 
бўлган дам олиш интервалларидан фойдалинади. Машқларни эса олдинги 
юкламалардан чарчаш аломатлари унчалик бўлмаган вақтларда бажаришга 
харакат қилинади. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish