70
Биологик эволюция жараёнида гулли ўсимликлар ва хашоратлар бир вақтда
ривожланган ва бир-бирига мунтазам таъсир қилиб турган. Аммо кўпчилик ўсимликлар
хашоратлар учун овқат хисобланади. Шунинг учун ўсимликларда хашоратлар учун захарли
бўлган бир неча моддалар синтезланиш механизмлари шаклланган. Ўсимлик тўқималари
зарарланганда цианоген гликозидлари парчаланади ва захарли калий цианид ажралади.
Протиенлар таркибига кирмайдиган аминокислоталарнинг
токсиклиги шундаки, улар бошқа
аминокислоталарнинг ўрнига оқсиллар таркибига киради ва уларни зарарлайди. Протеаза
ингибиторлари
ўсимлик
тўқималарида
муқобил
шароитда
учрамайди.
Протеаза
ингибиторларини кодловчи генларнинг экспрециясининг кучайиши ўсимликлар механик
зарарланганда юз беради ва асосан иккита гармон таъсирида назорат қилинади; жасмон
кислотаси ва унинг метил эфирлари ўсимлик хўжайралари
зарарланганда мембраналар
зарарланишидан ҳосил бўладиган фосфолипидлар хосиласи ленол кислотасидир [2].
Юқоридаги жараёнда хосил бўлган жасмонат кислотаси эндоген ҳолатда флоэма тўқималари
бўйлаб, ўсимликнинг зарарланмаган тўқималарига тарқалса, метилжасмонат учувчан модда
бўлганлиги сабабли, экзоген ҳолатида ҳаво йўллари бўйлаб тарқалади. Ва бошқа ўсимликларга
хавф ҳақида хабар беради. Касаллик ва ҳашоратларга чидамли ўсимлик навлари барг
тўқималари рецепторлари фаол фаолияти натижасида протеаза ферменти ингибаторлари
синтезини кодлайдиган генларнинг фаоллашувига олиб келадиган бошқа бир гармон – жасмон
кислотасининг синтезланишига туртки беради.
Кўпчилик дуккакли ўсимликларда крахмал парчаловчи фермент α-амилазанинг
ингибатори мавжуд, бошқа бир қанча ўсимликларда эса ҳимоя воситалари сифатида оқсил-
лектинларни синтезлайди [3]. Лектинлар хашоратлар овқати
таркибидаги углеводлар ва
гликопротиедлар билан бирлашиб, уларни хазм бўлмайдиган холга ўтқазади. Натижада
хашоратлар истеъмол қилган озиқаси таркибидаги оқсиллар протеаза ферменти томонидан тўла
парчаланмаганлиги сабабли, хўжайин ҳаёти учун зарур бўлган эркин аминокислоталар хосил
бўлмайди.
Шунинг билан биргаликда, хашоратлар ошқозонида хазм бўлмаган озиқ миқдори
ортиб кетади ва бу ўз навбатида чўзилишга хос механик рецепторларни фаоллаштиради, ҳамда
хашоратлар овқат билан тўйганликка оид бўлган сезгирликни юзага келишига олиб келади.
Натижада иммун системаси кучли тараққий этган ўсимлик билан озиқланган хашоратларда
ўсиш ва ривожланиш жараёнлари бирданига сусайиб кетади, хашорат нобут бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: