Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
В.И. Завидей и др. Возможности применении тепловизионного контроля для диагностики 
технического состояния силовых трансформаторов. Энергоэксперт №6, 2011 й. 64-67-б.
2.
А.В. Афонин, Р.К. Ньюпорт, В.С. Поляков и др. «Инфракрасная термография в 
энергетике». Том 1. ПЭИПК, Академия Инфракрасной термографии (Канада) Санкт-
Петербург 2000 год. 
3.
Agnieszka LISOWSKA-LIS. Thermographic monitoring of the power transformers // 
Measurement Automation Monitoring, Apr. 2017, no. 04, vol. 63, p.154-157. 
4.
Интернет манбаси: https://www.pergam.ru/ articles/teplovizor.html 


65 
 
 
 
 
 
II. ТАБИИЙ ФАНЛАР 
 
СИРДАРЁ ДАРЁСИ ЎРТА ОҚИМИ СУВ ҲАВЗАЛАРИ ЙИРТҚИЧ БАЛИҚЛАРИ 
POMPHORHYNCHUS LAEVIS
 АКАНТОЦЕФАЛАСИ 
О.А.Абдуғаниев
ЎзР ФА Зоология институти илмий ходими. oybekabduganiyev2601@mail.ru 
Республика аҳолиси сонининг кескин ортиб бориши натижасида балиқ ва балиқ 
маҳсулотларига бўлган талаб йилдан йилга ортиб бормоқда. Шу боис мамлакатимизда 
балиқчиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Балиқлар умуртқали 
ҳайвонлар ичида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон сув ҳавзаларида 
балиқларнинг 80 га яқин тури, хусусан Сирдарё сув ҳавзаларида 40 дан ортиқ балиқ турлари 
учрайди (Мирабдуллаев ва б, 2001). Аммо, соҳа ривожига жиддий тўсиқ бўладиган омиллар 
ҳам мавжуд. Шундай омиллардан бири паразитар касалликлар бўлиб, Сирдарё дарёси ўрта 
оқими сув ҳавзалари йиртқич балиқларининг ўсиши ва ривожланишига сезиларли таъсир 
кўрсатмоқда. Балиқлар паразитлари ичида акантоцефалалар алоҳида аҳамиятга эга. Чунки 
акантоцефалалар ўта патоген паразитлар бўлиб балиқлар организмига жиддий таъсир 
кўрсатади. Шу сабабли ҳам 
Pomphorhynchus laevis
акантоцефалалари билан йиртқич 
балиқларнинг зарарланишини ўрганиш назарий ва амалий жихатдан муҳим аҳамиятга эга. 
Сирдарё дарёси ўрта оқими сув ҳавзалари йиртқич балиқларининг 
Pomphorhynchus 
laevis
(Muller 1776) акантоцефаласи билан зарарланиш даражасини аниқлашдан иборат.
Ушбу тадқиқот ишларини 2019- 2020 йиллар давомида Сирдарё вилояти Боёвут ва 
Ховос туманлари ҳамда Сирдарё дарёси унинг атрофидаги сув ҳавзалари, коллектор 
зовурлардан тутилган турли ёшдаги - жами 114 дона йиртқич: Чўртанбалиқ (
Esox Lucius
Linnaeus), Оддий лаққа (
Silurus glanis
Linnaeus), Оқ сла (
Stizostedion lucioperca
Linnaeus) ва 
Амур илонбош (
Channa argus warpachowskii
Bepg) балиқлари устида олиб борилди. Балиқлар 
паразитологик жиҳатдан маълум методлар (Быховская-Павловская,1952) асосида ўрганилди. 
Йиғилган акантоцефала наъмуналари лаборатория шароитида 70% ли спиртда фиксация 
қилинди. Гельминт турини аниқлашда адабиёт маълумотларидан фойдаланилди (Авдеев,1987). 
Касаллик қўзғатувчиси 
P. laevis
– йирик ўлчамдаги акантоцефала бўлиб эркакларининг 
тана узунлиги 13-15 мм, эни 1.3-1.5 мм. Хартумчаси цилиндрик бўлиб, узунлиги 0.8-0.9 мм, эни 
0.26-0.30 мм. Урғочиларининг тана узунлиги 22-28 мм, эни 3 мм. Хартумча 18-20 қатор 
илмоқлар бўлиб, ҳар бир қаторда 12 тадан илмоқчалар бўлади. Уруғдони чўзинчоқ, 1.47 мм 
узунлиги, 0.64 мм эни, тананинг ўрта қисмида жойлашади. Урғочилари эркакларига нисбатан 
йирик, узунлиги 22-24 мм, эни 3 мм гача. Тухумлари дуксимон, узунлиги 0.121 мм, эни 0.012 
мм, қутбларида ингичка бўртмачалари мавжуд. Акантоцефалаларнинг ҳаёт циклларида оралиқ 
ва резервуар хўжайинлар иштирок этади. Оралиқ хўжайин вазифасини ёнсузар қисқичбақалар 
Gammarus pulex
ва 
G. lacustris
резервуар хўжайин вазифасини эса майда карпсимон балиқлар 
бажаради. Ёз мавсумида балиқлар 
P. laevis
личинкалари билан зарарланган гаммаруслар билан 
озиқланиши натижасида касалликни ўзларига юқтиради. Чучук сув балиқлари ичагида 
акантоцефалалар жинсий вояга етади. Гельминтлар хартумчаси ёрдамида ичак деворини 
тешади ва жигар ҳамда бошқа органларга маҳкам ёпишиб олади (Османов,1963). 
Тадқиқот ишлари давомида Сирдарё вилоятининг Боёвут ва Ховос туманлари 
ҳудудидаги сув ҳавзалари коллектор ва зовурлардан 75 нусха ҳамда Сирдарё дарёси унинг 
атрофидаги сув ҳавзаларидан 39 нусха Чўртанбалиқ, Оддий лаққа, Оқ сла ва Амур илонбош 
балиқлари тўлиқ текширилди. 
Боёвут ва Ховос туманлари ҳудудидаги сув ҳавзаларидан Чўртанбалиқ 7 нусха, Оддий 
лаққа 32 нусха, Оқ сла 21 нусха ва 15 нусха Амур илонбош балиқлари текширилди. Шундан 13 
нусхаси 
Pomphorhynchus laevis 
акантоцефаласи билан зарарланган бўлиб, зарарланиш 
экстенсивлиги ўртача 17.3 % ни ташкил этди. 


66 
Сирдарё дарёси ва унинг атрофидаги сув ҳавзаларидан тутилган Чўртанбалиқ 4 нусха, 
Оддий лаққа 11 нусха, Оқ сла 15 нусха ва 9 нусха Амур илонбош балиқларининг 6 нусхаси 
Pomphorhynchus laevis 
акантоцефаласи билан зарарланганлиги қайд этилди, бу эса инвазия 
экстенсивлиги 15,4% ни ташкил этди. Зарарланишнинг юқори кўрсаткичлари асосан Боёвут ва 
Ховос тумани ҳудудидаги сув ҳавзаларидан тутилган балиқларда кузатилди. Акантоцефала 
билан зарарланган йиртқич балиқларда маҳсулдорлик пасайиши аниқланди. Инвазия 
интенсивлиги 1 нусхадан 15 нусхагача ташкил қилди. Сирдарё дарёси ўрта оқими сув 
ҳавзаларида яшовчи йиртқич балиқлар акантоцефала билан етарли даражада зарарланган. 
Йиртқич балиқларининг зарарланиши 15,4% дан 17.3 % гача ўзгариб туради, инвазия 
интенсивлиги эса 1-15 нусхани ташкил этди. Балиқларнинг интенсив зарарланиши ёз 
мавсумларида кузатилиб, бу даврда ичакда 25-30 ва ундан ҳам кўпроқ акантоцефалалар 
кузатилади. Баъзан, гельминтлар ичак бўшлиғида тиқилиб қолади ва озиқанинг ичакнинг 
кейинги бўлимларига ўтишини тўсиб қўяди. Куз ва қиш ойларида гельминтларнинг 
ривожланиши маълум даражада паст кўрсаткичда бўлади. Тадқиқотлар натижасида Сирдарё 
вилояти Боёвут ва Ховос туманларидаги сув ҳавзалари коллектор ва зовурлардан жами 75 дона 
тутилган йиртқич балиқларнинг 13 донаси, зарарланиш экстенсивлиги ўртача 17.3 % ни, 
Сирдарё дарёси ва унинг атрофидаги сув ҳавзаларидан тутилган 39 дона йиртқич балиқларнинг 
6 нусхаси 
Pomphorhynchus laevis 
акантоцефаласи билан зарарланганлиги қайд этилди ва 
инвазия экстенсивлиги 15,4% ни ташкил этди. Зарарланишнинг юқори кўрсаткичлари асосан 
Боёвут ва Ховос туманлари ҳудудларидан тутилган балиқларда кузатилди инвазия 
интенсивлиги 1-15 нусхани ташкил этди. Тадқиқотларимизда йиртқич балиқларнинг 
акантоцефала билан умумий зарарланиши аниқланилди. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish