Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Odontotermes formosanus
ва 
Microcerotermes barneyi 
термит турларига қарши 
инсектицид, аттрактант, синергист озиқа аралашмасидан иборат WAY-8702 кимёвий препарат 
аралашган ем-хўрак қўлланилганда стратегик объектларнинг термитлардан зарарланиши 
кескин камайган. 
Coptotermes formosanus
термитининг 3 колониясига қарши А-9248 кимёвий 
моддаси асосида ем-хўрак синаб кўрилганда термитларни 65-98% гача камайтиришга 
эришилган. 
АҚШ да 
Formosan subterranean

Eastern subterranean
(Isoptera

Rhinotermitidae) термит 
турларига қарши 
Hexsaflumuron
99% н. кук. кимёвий препаратини қўллаш орқали ижобий 
натижаларга эришилган (Varma et all., 1994).
Маълумки термитлар ҳаёт тарзига кўра, яширин ҳаёт кечирадиган ҳашаротлар 
тоифасига киради. Шу йўл билан улар ўзларини ташқи муҳитдан ажратиб, уяда ҳосил қилган 
“стерил” муҳитда ҳаракатланади ва фаолият юритади. Термитларнинг бундай фаолият 
юритиши уларга қарши курашиш, тарқалишини мониторинг қилиш ва аниқлашни бир мунча 
мураккаблаштиради. Шунга қарамасдан, инсоният тарихида термитларга қарши кураш ишлари 
олиб борилган ва бир нечта йўналишлари ишлаб чиқилган (Abe et all., 2000). Ҳозирги кунда 
термитларга қарши курашда кимёвий препаратлардан фойдаланиш учун ишчи эритма тайёрлаш 
ва пуркаш, ёки биологик препаратларни қўллашда ем-хўрак тайёрлаш ва ўрнатиш усулларига 
ажралади. Тажрибада синалган усуллар ичида кенг қўлланилаётган ва юқори самара бераётган 
усуллардан бири, бу - заҳарли ем-хўраклардан фойдаланиш усулидир. Бу усулдан ҳозирги 
кунда Европа ва АҚШ мамлакатларида Германиянинг БАСФ фирмаси ишлаб чиқараётган 
заҳарли ем-хўраклардан (www.mmg.com., US Patent #D471,950 Witmire Micro-gen) кенг 
фойдаланиб келинмоқда. Бу модда Novaluron бўлиб, унинг 0,5% ли эритмаси ем-хўрак 
таркибига қўшилади. Novaluron препарати хашаротларда хитин хосил бўлиш жараёнини издан 
чиқариш хусусиятга эгадир. 
Термитларга қарши турли-хил кимёвий препаратлардан тажрибаларда фойдаланилган. 
Жумладан: фосфор органик моддалар, хлорорганик моддалар, синтетик перитроидлар ва хитин 
ингибитор препаратларидир. Хорижда олиб борилган бир қатор тадқиқот натижаларига кўра, 
хитин ингибиторловчи моддаларни энг мақбул деб топилган. Чунки бу моддалар экологик 
нуқтаи назардан оптимал таркибга эга бўлиб, ҳашаротларга узоқ муддатда таъсир қилиш 
ҳусусияти, термитларнинг колониядаги сезгир ва “ақлли” ҳатти ҳаракатлари учун мос келади 
деган фикрга келинган. 


77 
Ем-хўракдан фойдаланишда бино атрофини термитлардан ҳимоя қилиш мақсадида 
қўрғон сифатида 2-3 метр оралатиб ем-хўракни ерга жойлаштириб чиқилади ва ҳар 3 ойда 
назорат қилиб турилади, агар ем-хўракка термитлар келганлиги аниқланса, уни заҳарли 
препарат жойлашган қисми алмаштириб қўйилади ва кузатишда давом этилади. Шу усулда 
бинони доимий назорат қилиб турилади (www.mmg.com., US Patent #D471,950 Witmire Micro-
gen).
Худди шундай ем-хўрак АҚШ нинг Dow Agro Sciences фирмаси томонидан ҳам ишлаб 
чиқилган бўлиб, унинг таркибида Дифлюбензуроннинг 0,05%ли эритмаси сингдирилган 
ёғочдан фойдаланилади. Бу ем-хўрак нисбатан соддароқ тузилишга эга. Уни бинонинг 
атрофига ҳар 1-2 метр оралиқда ўрнатиб чиқилади. Хар ойда, агар термит ҳужуми эҳтимолдан 
йироқ бўлганда 2 ойда бир марта кузатиб назорат қилиб туришни талаб қилади. Таъсир этувчи 
модда лаборатория тажрибаларда сут эмизувчиларга нисбатан энг кам таъсир этиш хусусиятига 
эга эканлиги аниқланган. Шу билан биргаликда, термитларни жалб қилиш мақсадида 20 мл сув 
ёки шакар эритмаси билан намлаб туришни ҳам талаб қилади. Агар термит ем-хўракка 
тушганлиги аниқланса, унга яқин бўлган лекин бошқа ем-хўракдан қарама-қарши томонга яна 
қўшимча хўрак ўрнатиш лозимлиги айтиб ўтилган. 
Умуман, термитлар фаолиятидан келадиган иқтисодий зарар ниҳоятда юқори 
ҳисобланганлиги туфайли, улардан бино ва иншоотларнинг ёғоч конструкцияларини, жумладан 
таркибида целлулозага эга бўлган қурилиш материалларини ҳимоя қилиш нафақат 
Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ва бошқа чет эл мамлакатларида ҳам ҳал қилиниши 
лозим бўлган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. 
Anacantothermes
термит турларига қарши курашда заҳарли ем-хўраклар яратиш шу 
кунга қадар (Ўзбекистонда яратилган ем-хўраклар бундан исътисно) дунё миқёсида ишлаб 
чиқилмаган. АҚШ, Австралия, Бразилия ва бошқа давлатларда термит турларига қарши 
яратилган заҳарли ем-хўракларнинг нархи жуда қиммат бўлгани боис, амалиётда кам 
қўлланилмоқда.
Ўзбекистонда термитларга қарши курашиш борасида, ЎзР ФА Зоология институти 
ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази” томонидан ишлаб чиқилган 
заҳарли ем-хўраклар Республикада аҳоли турар-жойлари, тарихий обидалари ва стратегик 
объектларда термитларга қарши кенг доирада қўлланилиб, юқори самарадорликка эришилган. 
Патоген ва заҳарли ем-хўракларни тайёрлаш ва термитларга қарши қўллаш технологияси 
бўйича цилиндрик контейнер – UZ № SAP01243 (02.08.2013), термитларни қириб йўқотиш 
учун қурилма – UZ № FAP00954 (14.06.2013) ишланмалари бўйича патентлар олинган. 
Ҳозирги кунда термитларга қарши курашда картон цилиндрли захарли ем-хўраклар 
ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларининг турар-жой, тарихий 
обидалар, стратегик объектлар шунингдек хусусий уй жойларда муваффақиятли 
қўлланилмоқда. Ушбу амалда қўлланилаётган картон цилиндрли ем-хўракнинг термитларга 
қарши курашишда биологик самарадорлиги юқори бўлишига қарамасдан уни ишлаб чиқаришда 
ва қўллашда бир қатор камчиликлар мавжуд. Жумладан, картон цилиндрли ем-хўракларни 
термитлар томонидан зарарланган бино ва объектларга ўрнатишнинг ноқулайлиги; ўрнатилган 
ем-хўракларда намликнинг узоқ муддат давомида сақланиб қолмаслиги; қадоқлаш 
ускунасининг бир ҳил миқдорда ем-ҳўрак ишлаб чиқара олмаслиги, “Antitermit” 
мосламасининг юқори шовқинли ва чанг чиқариши, картон цилиндрли заҳарли ем хўракларни 
ишлаб чиқариш жараёнининг кўп босқичлилиги туфайли энергияга бўлган талабнинг ортиб 
кетиши кабилардир. 
Хулоса қилиб айтганда, жахон миқёсида термитларга қарши кураш чоралари бўйича 
самарали илмий тадқиқот ишлари олиб борилган ва бу воситалардан самарали усулларни 
танлаб олган ҳолда мамлакатимизда тарқалган
Anacanthotermes
авлоди термитларига қарши 
кураш ишларида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шуникдек бугунги кунда Ўзбекситонда
 
Anacanthotermes
авлоди термитларига қарши курашда амалда қўлланилаётган заҳарли ем-
хўракларни такомиллаштириш мақсадида, ем-хўракнинг аттрактантлик хусусиятларини 
ошириш зарурияти мавжуд бўлиб, унинг таркибига жалб қилувчи хусусиятга эга бўлган, таъм 
берувчи ва намликни сақлаб турувчи қўшимчалар киритиш, узоқ муддат сақланганда зарарли 
микрофлорани ривожланишига йўл қўймайдиган қадоқланган ҳолатда ҳамда, ем-хўракни 
етказиб беришни қулайлигини таъминлашни йўлга қўйиш зарур. Бу эса ем-хўракни биологик 
самарадорлиги ва таъсир этиш муддатини оширишга олиб келади ва ўз навбатида 


78 
Anacanthotermes
авлоди термитларига қарши кураш ишларида муҳим амалий аҳамият касб 
этади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish