71
нематодалардан ҳимоя қилишнинг анча самарали йўллари кимёвий воситалар ва агротехник
чора тадбирлар ҳисобланади. Кимёвий чора тадбирларини паразитларга қарши курашда қўллаш
қулайлиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради.
2019 йил июнь-сентябр ойларида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Баян Ширин”
фермер хўжалигида бўртма нематодаларидан ерёнғоқ нематодаси -
Meloidogyne
arenaria
турига
қарши курашишда нематоцидни қўллаб кўриш бўйича иссиқхона
шароитида тажриба
ўтказилди. Дастлаб препарат билан ўсимлик илдизи остига ишлов бериш учун 0,5 гeктар
майдондаги помидор кўчатларининг сони аниқлаб олинди. Кўчатлар сони аниқ бўлганидан
сўнг, ҳар бир кўчат учун ишчи эритма тайёрланди. Ҳар бир туп ниҳол тагига 100 мл
дан препаратнинг ишчи эритмаси қуйилди. Препарат билан 2 та вариантда ишлов берилди:
препарат сарф миқдори (мл/м
2
) биринчи вариант учун 100, иккинчи вариант учун 150.
Шунингдек, назорат (препарат билан ишлов берилмаган) вариант ўсимликлари ҳам аниқланди.
Ўсимлик илдизининг бўртма нематода билан зарарланиш интенсивлиги 5 балли тизим
билан аниқланди: 1 балл – ўсимлик илдизида битта ёки иккита бўртмалар кузатилса, илдиз 10%
гача зарарланган бўлса; 2 балл – илдиз Ўзнематода билан 10 дан 35 % гача зарарланган бўлса; 3
балл – илдиз нематода билан 35 дан 70 % гача зарарланган ва илдизнинг айрим қисми
деформацияга учраган бўлса; 4 балл – илдизнинг 70 % дан ортиқ қисми бўртмалар
билан
қопланган, аксарият қисми деформацияга учраган бўлса; 5 балл – илдизининг деярли барча
қисми нематода билан зарарланган бўлса [1].
Бўртма нематодаларни ўсимлик илдизидан ажратиб олишда Берман воронкали [2] ва
илдизни инкубация қилиш [3] услубларидан фойдаланилди. Бўртма нематодаларнинг
глецирин-желатинли доимий препаратлари тайёрланди. Е.С.Кирьянова, Э.Л.Кралл [1],
О.М.Мавлянов [2] ларнинг илмий ишларидан фойдаланган ҳолда нематода турлари Motiс B1-
220A-2 (2016) микроскопи ёрдамида аниқланди.
Помидор экинининг илдиз бўртма нематодаларига қарши курашда Видат L 24 %
нематоцид-инсектицидининг таъсири синовдан ўтказилди. Бўртма нематодаларга қарши Видат
L 24 % (таъсир этувчи моддаси оксамил 24 % сарф меъёри, га/кг ёки га/л 30,0) номли кимёвий
нематоциди истиқболли препаратлардан бири ҳисобланади.
Синовдан олдин тупроқдаги личинкалар сони аниқланди, ўртача 3 тани ташкил этди.
Синовдан кейинги кузатувлар натижасида назоратда личинкалар ўртача 33,4 та,
тажрибада
личинкалар вариантларда 9,1 тадан 12 тагача кузатилди. Ҳосил йиғиб олингандан кейинги
кузатувларда личинкалар ўртача 246 та, тажрибадаги ҳар икки вариантларда 14,4 тадан 28
тагача кузатилди. Илдизнинг зарарланиш даражаси назоратда ўртача 75 % 4 балл, тажриба
вариантларда зарарланиш 10-18 % 1-2 баллни ташкил этди. Маълумки, синалаётган
нематоцидларнинг иқтисодий самарадорлиги
назоратга нисбатан белгиланади, тупроқдаги
бўртма нематода личинкалари миқдорининг динамикаси бўйича таҳлил қилинганда, назоратга
нисбатан тажрибадаги биринчи вариантда 93,5 % гача, иккинчи вариантда эса 97,8 % гача
камайганлиги кузатилди (жадвал). Маълумотлардан кўриниб турибдики,
препарат таъсирида
тупроқдаги нематода личинкаларининг миқдор жиҳатдан ортмаганлиги ва илдизнинг нематода
билан зарарланиш интенсивлиги пасайиши кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: