173
ва босиқ ҳолатда тасвирланганлиги ўзига хосдир. Улар томошабинни суҳбатга чорламай, балки
ўз ҳолатини англашга ундайди. Унинг асарларида аёллик ва оналик гўзаллиги куйланади.
Ижодкорнинг яна бир муваффақиятли ҳайкалларидан бири “Анахита” номли асари. Ушбу
ҳайкал санъатшунослар томонидан юксак баҳоланган. Бу ҳайкалда ижодкор аёл юзининг нозик
ва силлиқлиги, бўйнидаги тақинчоқлари, қулоғидаги йўл-йўл ҳалқанинг
либос шаклини
эслатувчи кўринишини табиий ифода этишга эришган. Эгнидаги либоснинг халқа сифат
шаклида гўё тўлқин хосил қилиши, сувнинг тўлиб-тошишига қиёслаш мумкин. Ижодкор
Анахита тимсолини қош кўзлари ўзига ярашган, соҳибжамол замонавий Қорақалпоқ қизида
кўради. Ҳайкалтарошни аёл образи куйчиси десак, муболаға бўлмайди.
Жулдасбек Қуттумуродовнинг аёл образига бағишланган яна бир ҳайкали бу “Амударё
илоҳаси”дир. Кутилмаган композицион ечимга эга бу асарда асосий эътибор илоҳанинг бош
кўринишини акс эттиришга қаратилган. Бунинг учун дарахтнинг
илдизи бошланадиган
қисмидан усталик билан фойдаланилган. Илдизларнинг бир-бирига туташиб турган қисми
тартибга келтирилиб, гўё сочлари шамолда ҳилпираб ҳар томонга ёйилган, барчага бирдек
ғамхўр, фариштасифат соҳибжамол томошабинга тик қараб тургандек. Асосий ҳолат илоҳанинг
юз тузилишида намоён бўлади. У кўзини бир оз юмган ҳолда юз ва лабларида енгилгина илиқ
табассум ушлаётгандек таъсурот қолдиради. Илоҳанинг тўзиган жингалак сочлари гўё
тўлқинланиб оқаётган жўшқин дарё образини эслатади.
Истиқлол йиллари маҳобатли ҳайкалтарошлик ижодида миллий ва маънавий тикланиш,
янгиланиш жараёнлари бўй кўрсатди. Ниҳоятда нозик ва мураккаб, ҳар
бир унсур, ҳатто энг
майда бўлиб кўринган масала ҳам жиддий ечим талаб этадиган, ушбу соҳада яратилажак ҳар
бир ҳайкалга, энг аввало, теран фалсафий-ҳаётий маъно бериш, унда миллий ғоя
тамойилларини намоён этиш масаласи ғоят муҳим устувор вазифага айланди.
Бу борада, Ўзбекистон маҳобатли ҳайкалтарошлигида ўзининг бадиий маҳорати билан
ажралиб турадиган ҳайкалтарош Илҳом
Жабборов, Ўзбекистон халқ рассоми Равшан
Миртожиевлар ижодида янгича ечимлар ва ғоявий-бадиий уйғунлик салоҳияти мавжуд.
Жумладан, Мустақиллик майдонидаги “Она” сиймосига эътибор қаратадиган бўлсак,
ҳам ғоявий, ҳам композицион жиҳатдан мажмуага мослаштирилганига гувоҳ бўламиз. Ўзбек
аёлининг умумий идеали мужассамлашган она ҳайкалининг узун кўйлаги эткалари такрорий
ритмлар билан бурмаланган, бошидаги рўмоли ушбу бурмаларга қарши қўйилган. У
тиззасидаги фарзандига меҳр билан қараб турибди. Ҳайкалтарош томонидан ўзбек аёлининг
боласига чексиз меҳри, жўшқин муҳаббатини тараннум этган бу ноёб санъат асар томошабинга
кўтаринки кайфият бахш этади. Шу ўринда фарзанди ҳам онасининг бағрида
тинч ва осуда
ўтиргани, боланинг ҳам онага меҳри баланд эканлигидан далолат беради. Бу эса она ватаннинг
бағрида фарзандлари мана шундай ҳимоя ва осудаликда эканлигини ифодалайди. Шу қаторда
А.Ҳатамов, Т.Тожихўжаев, Д.Рўзибоевлар ҳам ўз ижодларида оналик ва аёлликнинг ўзбекона
ибосини улуғлаганликларига гувоҳ бўламиз. Ушбу машҳур ҳайкалтарошларнинг ноёб санъат
асарлари шаҳар тароватини таъминлаш билан бирга минглаб томошабинлар қалбида миллий
ифтиҳор туйғусини уйғотиб, онага, ватанга бўлган муҳаббатларини оширади.
Хулоса ўрнида шуни эътироф этишимиз лозимки, Ўзбекистон маҳобатли ва дастгоҳли
ҳайкалтарошлик санъати ривожида аёллар образи бир қатор ижодкорларнинг асарларида гўзал
ифодасини топиб, унинг ривожини қувватлади. Ўзбекистон дастгоҳли ҳайкалтарошлигида аёл
мавзусининг тасвирланиши мураккаб композицияларни яратиш имконияти чекланганлиги
боис, мавзу аёллар образи орқали очиб берилди. Ушбу мавзули ҳайкалтарошлик
гарчан
анъанавий хусусиятини сақлаб турган бўлсада, айрим жиҳатдан янги ёндашувларни ҳам намоён
этди.
Do'stlaringiz bilan baham: