АЗИМХОЖА ЭШОН ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
С.Ё.Азизхонова
ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи таянч докторанти.
2102sarvinoz@gmail.com
Ўзбек мумтоз адабиёти тарихида Қўқон адабий муҳитида камол топган ижодкорлар
салмоқли ўринни эгаллайди. Уларнинг орасида ҳаёти, ижоди ва илмий-ижодий мероси
ҳанузгача тўлиқ тадқиқ этилмаганлари ҳам учрайди. Қўлёзма мероси ўрганилмаган
ижодкорларнинг меросини атрофлича тадқиқ этиш, асарлари манбаларини аниқлаш, қиёсий
таҳлил қилиш, уларнинг мумтоз адабиётдаги ўрнини белгилаб бериш долзарб масалалардан
ҳисобланади.
Ижодий мероси деярли ўрганилмаган ижодкорлардан бири, ўзбек мумтоз адабиётининг
узвий қисми ҳисобланган тасаввуф адабиёти намоёндаси Азимхўжа Хўқандийдир. У Азимий
тахаллуси билан қалам тебратган. Азимий истеъдодли мутасаввиф шоирлардан бўлиб, ўзининг
янгича дунёқараши ва тасаввуфий ғояларининг кенг кўлами билан ўзбек тасаввуф адабиёти
170
тарихида маълум из қолдирган ҳамда ҳикмат жанридаги шеърлари орқали диний-тасаввуфий,
ахлоқий-маърифий ғояларни ўзига хос бадиий бўёқлар орқали ёритган ижодкордир.
Азимхўжа Хўқандий (Азимий) XVIII аср охири – XIX аср биринчи ярмида яшаб, ижод
қилган. Азимийнинг таваллуди ва вафоти хусусида аниқ саналар маълум эмас. Тахминан
туғилиш санаси ҳижрий 1200 (1785-1786) йиллар, вафоти ҳижрий 1263 (милодий 1847) йиллар
деб белгиланади. Манбаларда кўрсатилишича, Азимхожа эшон Қўқон шаҳрининг Сармозор
маҳалласида нақшбандия-хожагон тариқатига мансуб, зиёли-руҳоний оиласида дунёга келган
1
.
Унинг Хожа Эшон номи билан аталиши маълум даражада, ўз даврининг улуғ муршидларидан
бўлганидан далолат беради. У ўз девонидаги мусаддасларидан бирида ўзининг диний-
тасаввуфий қарашларини баён қилиш билан бирга ўзининг Нақшбандия тариқатига
мансублигини қайта-қайта таъкидлаб ўтгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Шу маънода
қуйидаги мусаддасини келтириш мумкин.
Ҳазор шукрки машғули дину миллатмиз,
Худони бандасимиз, мустаҳиқи раҳматмиз.
Расулни ваъдасидин дохили шафоатмиз,
Сулуки хуфядамиз, Нақшбандий нисбатмиз.
Бизга бу баски Расули Худога умматмиз,
Фариқи ножиядиндурмиз, аҳли суннатмиз
2
.
Азимийнинг отаси Камолиддин Хўжа бўлган. Азимий Эшон боғдор Низомиддин
Хўжанинг набираси, шоир Жалолий
3
билан бирга Бухорода таҳсил топган. Сўнгра ўз юртига
қайтгач, Хўқанд шаҳрининг Кал Дўшон номли қишлоғидаги катта бир масжидга 40 йил
имомлик қилган. Ҳаётининг охирги йилларида кўзи ожиз бўлиб қолган, бу ҳақда қуйидаги
шеърида ишора қилади:
Мискин Азим ожиз, аъмо бир муштипар,
Равзангизга етолмайин қондир жигар,
Ё Мустафо, ожиз қулға айланг назар,
Назар топган қулнинг шавқи ортар эрмиш
4
.
Пўлатжон Қайюмовнинг “Хўқанд тарихи ва унинг адабиёти” номли китобида
келтирилган маълумотларга кўра Азимий олим, обид, тақводор, сергўя, муҳаббатли, нотиқ ва
кўркам, тўла гавдали, оқ юзли, катта соқолли, покиза одам эканликлари тўғрисида айтиб
ўтилган. Ярим ёшидан бошлаб тарки тажрид қилган, сўфий ул машраб, жозибали киши бўлиб,
суҳбати файзлик бўлган. Булар хонлар саройига яқинлашмаган, имомликдан бошқа мансабда
бўлмаган, содда турмуш ўтказган бўлиб, мурид ва муҳлислари кўп бўлган
5
.
Азимхўжа Хўқандийнинг ҳаёти ва ижоди хусусида П.Қаюмийнинг “Тазкират уш-
шуаро”, С.Рафиддиновнинг “Азимхўжа Эшоннинг ҳикматлари”, О.Жўрабоевнинг “Азим Хожа
эшон ва унинг девони қўлёзма нусхалари борасида” мақоласида, шунингдек, Аҳмад Яссавий
билан боғлиқ девонларда, унинг издоши сифатида маълумотлар берилади. Бироқ бу ишлар
ҳали шоир ижодий меросини китобхонларга тўла етказиб бера олмайди. Шу боис ҳам, Азимий
ижодий меросининг матний тадқиқи ва табдили борасида қилинадиган ишлар бисёр.
Азимий бизга 4000 мисрадан ортиқ адабий мерос қолдирган. Шулардан аксарияти
Азимийнинг “Мурод ул-ошиқин” номли йирик девонида жамланган. Девонда ғазал, мухаммас,
мусаддас, мураббаъ ва мустаҳзод жанридаги ҳикмат шеърларни ўз ичига олган
6
.
Унинг девонига кирган ғазал, мусаддас ва ҳикматларида асосан шариат, тариқат,
маърифат ва ҳақиқат мақомларига оид мавзулар талқини ҳақида сўз боради. Хусусан, шариат
аҳкомларининг асосини ташкил этувчи иймон, салот, закот, хаж амалларини бажариш
вожиблиги билан бирга манъ қилинган ишлардан тийилиб яхши хулқ эгаси бўлмоқ,
суннатларни бажо келтирмоқ, тариқатда эса тавба қилиш, пир йўл-йўриқлари асосида иш кўриб
унинг хизматларини одобу аҳлоқ доирасида бажариш, Қуръондан суралар ёки дуолар ўқиб
ибодат қилиш, тажрид ва тафридда (хилват ва ёлғизланиш) бўлиш, маърифатда эса, фано
бўлиш, дарвешликни қабул қилиш, ҳалолликни тилаш, маърифатли бўлиш, шариат ва
1
Жўрабоев О. “Азим Хожа эшон ва унинг девони қўлёзма нусхалари борасида”. Адабиёт кўзгуси. Илмий нашр №11.
–Тошкент, 2009.-б.18.
2
Хасанов-б. Азимхожа Эшон. Мурод ул-ошиқин. Девон. -Тошкент: 2009.-б.25
3
Жалолиддин Хожа – шайх ва шоир, ҳ.1261/ м.1845 йилда Қўқонга яқин Қудаш қишлоғида вафот этган.
4
Ўша китоб. 7-б.
5
П.Қаюмов. Хўқанд тарихи ва унинг адабиёти. Тамаддун. -Тошкент: 2011.-б.321
6
Ўша китоб. 9-б.
171
маърифат мақомларига қатъий риоя қилиш, тарки дунё қилиб, фақат охиратни ўйлаб ҳақиқат
асрорларини англаш ва ниҳоят ҳақиқатда хокисор бўлмоқ, яхшини ёмондан фарқлай олиш,
беозор бўлиб, фақирлик йўлини тутиш, сайру сулук айлаш, сир-асрорини пинҳон тутиш,
шариат, тариқат, маърифат, ҳақиқат мақомларини билиш ва уларга амал қилиб Аллоҳу
таолонинг ваҳдатига интилиш каби ғояларни куйлайди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Азимийнинг “Мурод ул - ошиқин” девони турли
даврларда турли котиблар томонидан кўчирилган, бизгача ўндан ортиқ қўлёзма ва
ҳикматларининг тошбосма нусхалари етиб келган. Булар Алишер Навоий номидаги Давлат
адабиёт музейида (189 рақам остида), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институтининг асосий фонди (инв.рақам: 5992/II) ҳамда Ҳамид Сулаймон номидаги
қўлёзмалар бўлимида (инв.рақам: 2563/I, 2694, 6354), Қўқон адабиёт музейида (инв.рақам:
6209, 6750, 6806) сақланиб келаётган девон қўлёзма нусхаларидир. Ушбу қўлёзма нусхаларини
чуқур ўрганиш, қиёсий таҳлил қилиш ва унда жамланган асарлар мазмун-моҳияти билан
халқимизни таништириш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |