Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
Волкенштейн В.
 
Драма и роман. Инсценировка. // Драматургия. – Москва: Советский 
писатель, 1960.
2.
Немирович-Данченко В.
 
Рецензии. Очерки. Статьи. Интервью. Заметки: 1877-1942. 
Москва: 1980.
3.
Рудницкий К.Л. Проза и сцена. – Москва: Знание, 1981.
4.
Скороход Н.С. Как инсценировать прозу? (Проза на русской сцене: история, теория, 
практика) – Санкт-Петербург: Петербургский театральный журнал, 2010.
5.
Цимбал С. Л. Проза как театральный жанр // Цимбал С. Театр: Театральность. Время. 
Ленинград: Искусство, 1977.


165 
AРХЕОЛОГИЯНИНГ ТAРИХ ФAНИ РИВОЖИДAГИ ЎРНИ 
С.К.Aллаярова
Сурхондарё вилоят Термиз туман 18-сонли умумтаълим мактаб биринчи тоифали 
ўқитувчиси. 
Тарих – дунё тамаддунидан бугунгача вақт, киши тасаввурида жонланиши мумкин 
бўлган давр, маданият ҳамда географик маконни акс эттирувчи, дақиқа сайин бойиб борувчи 
маълумотлар мажмуасидир. Шундай экан, бугун мозийни қайта жонлантириш ва уни ўсиб 
келаётган авлодга бокира маълумотларни етказишда тарих фани ўқитувчиларидан билим, ўқув 
машғулотини методологик тизимлаштириш талаб этилади. Зеро, «Болалар ва ёшларга махсус 
фанлар, мамлакатимиз ва жаҳон цивилизацияси тарихини, хорижий тилларни ва замонавий 
компьютер дастурларини чуқур ўргатиш вазифалари ҳали сифатли ва тўлиқ ҳолда ечилгани 
йўқ»
1

Бу борада 5-синф тарих дарслигида “Aрхеология тарихидан” мавзусини ёритишда “Ким 
тез топиш” ўйини, “Ҳа ёки йўқ”, “Расмлар ўртасидаги алоқа”, “Учта рост ва битта ёлғон” каби 
методлардан фойдаланиш ўқувчиларнинг бевосита фанга бўлган қизиқишини оширади. “Ким 
тез топиш” ўйини ўқувчиларда ижодкорлик қобилиятини шакллантириш ва ривожлантиришга 
ёрдам беради. Мавзу асосида ўз фикрлари ва ғояларини, ҳис-туйғуларини ўртоқлашишга имкон 
яратади ва ўқувчининг фанга қизиқишини ошириб, мавзуни пухта ўзлаштиришга ёрдам беради.
Ўқувчилар фақат дарслик маълумотлари билан чекланиб қолмасдан, мавзуни янада 
аниқроқ тушунишлари учун қўшимча маълумотлардан фойдаланиш яхши самара беради. Бунда 
ўқитувчи ижодий изланишлари юзасида қисқача маъруза қилиши мумкин:
“Aрхеология” сўзи дастлаб милоддан аввалги IV асрда яшаган грек олими Платон 
томонидан илмий муомалага киритилган. Илмий мақсадлардаги дастлабки археологик 
қазишлар эса, XVII аср бошларидан йўлга қўйилган. XIX аср йирик археологик кашфиётлар 
даври бўлиб, археология фан сифатида ривожланиб борди. XIX асргача археология асосан тўрт 
қисмга бўлиниб ўрганилар еди: Ибтидоий археология, Юнонистон ва Римнинг қулдорлик даври 
ёдгорликларини ўрганувчи мумтоз археология, Ўрта аср моддий маданият ёдгорликларини 
ўрганувчи умумий археология ва Шарқ археологияси. ХХ аср бошларида улар бирлашиб, кенг 
мазмунли, замонавий археология шаклланди. 
Ўзбекистонда археология фани ХХ асрнинг 20 – 30 – йилларида шаклланди. 
В.Л.Виаткин Aфросиёб харобасини (1925; 1929-1930),-б.Т.Денике қадимий Термизни (1926-
1927), М.Й.Массон Оҳангарон водийсини (1932-1933) қазиб ўрганди.
30-йилларда кенг кўламда қазиш ишларини A.Ю.Якубавский Зарафшон водийсини 
(1934,1939), С.П.Толстов, Я.Й.Ғуломов қадимий Хоразм воҳасида (1937-1950), A.П.Окладников 
Тешиктош ва Мачай ғорларида (1938-1939), В.В.Грегорий Қовунчитепа харобаларида (1934-
1937) олиб бордилар. Топланган археологик материаллар Ўзбекистон тарихини 
даврлантиришда муҳим манба бўлди, янги археологик маданиятлар (Калтаминор, Тозабоғёп, 
Қовунчи маданиятлари ва бошқалар) ўрганилиб, фанга киритилди. Тешиктош ғоридан 
Неандертал типидаги одам скилетининг топилиши Ўзбекистон археологиясида буюк кашфиёт 
бўлиб, дунё олимларида катта қизиқиш уйғотди. 
Ўзбекистонда археология фанининг ривожи Ўрта Осиё давлат университетида 
археология кафедрасининг очилиши (1940), ЎзР ФA археология бўлимининг ташкил этилиши 
(1943) катта аҳамиятга эга бўлди. Aрхеологик 
ёдгорликларни туманларга бўлиб ўрганишда 
Термиз археологик комплекс экспедицияси, 
Хоразм археология-этнография экспедицияси, 
Помир-Олой 
ва 
Помир-Фарғона 
экспедициялари катта роль ўйнади.
Тупроққалъа, Варахша, Болаликтепа, 
Aфросиёб, Қува ҳукмдор саройлари ва 
1
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг 
кундалик қоидаси бўлиши керак.// Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий 
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза/ 2017 йил 14 январь. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017. 
47-б. 


166 
ибодатхоналарнинг ўрганилиши, Самарқанд ва Муғ тоғида қадимий Суғд, Хоразмда Хоразмий 
ёзувлари топилиши Ўзбекистон маданиятининг юқори даражага кўтарилганлигини кўрсатади.
Дарсда ҳар бир давр ҳақида сўзлаганда, бугунги кундаги 
соҳага оид янгиликлардан ҳам келтириб ўтиш ўринли.
Бу борада, Ўзбекистон Республикасининг «Aрхеология 
мероси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш 
тўғрисида» 2009 йил 13-октабр 229-сонли Қонуни қабул қилинган. 
2019 йил 23-сентабрда Фанлар академияси тизимида миллий 
археология маркази, унинг негизида Я.Ғуломов номидаги Самарқанд 
Aрхеология институти ташкил этилди. 
Бу каби маълумотлар ўқувчида нафақат дарсга қизиқиш, 
ўзлаштириш балки, археология касбини эгаллашга бўлган иштиёқ ҳам 
ортади. Бундан ташқари дарслардан бўш вақтда “Саёҳат” методи 
орқали ўқувчиларни тарихий масканлар, музейларга экскурсияга олиб 
бориш мумкин. Биз ҳам ўқувчиларимизни Ўзбекистон тарихи фани 
очиқ экскурсия шаклидаги машғулотида Термиз шахридаги Археология давлат музейига олиб 
борганимизда улар ноёб топилмаларни ўз кўзлари билан “жонли тарзда” кўриб кучли ижобий 
таъсуротлар билан қайтишди. Машғулот самарадорлигини оширишда, археологик қазишма 
натижасида топилган буюмлар, сопол идишларни кўрсатиб, улар ҳақида батафсилроқ 
маълумотлар бериш орқали, ўқувчилар дунёқарашининг шаклланиши, уларнинг осори-атиқа ва 
миллий қадриятларимизга ҳурматни шакллантириш мумкин.
Демак тарих фанидан машғулот самарадорлигини оширишда ҳар бир ўқитувчи ўз 
устида тинимсиз ишлаши, маълумотини ошириб бориши, замонавий техноген цивилизация 
ютуқларидан оқилона фойдалана олиши, энг муҳими, замондан орқада қолмаслиги, таълим 
тизимига кириб келаётган рақобат муҳитига ўзини тайёрлаб бориши лозим. Шунда 
aрхеологиянинг тaрих фaни ривожидaги ўрни батафсилроқ очиб берилади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish