167
Аммо, саҳна ва экран санъатининг ўзаро интеграциялашуви борасидаги илмий қарашлар,
таҳлиллар мавжуд бўлиб, улар қаторида И.Сепманнинг “Драматик актёр кинода”
1
мақоласида
муаммо атрофлича ўрганилиб, кинематографда актёр муаммосига алоҳида урғу берилган.
И.Сепман актёрнинг экранда образ яратиш усули, бу жараёнда ташкилий жиҳатлар, театр
актёрининг экрандаги образининг онтологик муаммолари, эстетик даражасини ўрганиш
асосида кинога кириб келган драматик актёр қаршисида юзага келган муаммолар, янги ижодий
имкониятлар борасида мулоҳазалар билдирган.
“Ўзбек театр санъатида актёр ҳамиша марказий фигура бўлиб келган”
2
, дейди
И.А.Мухтаров. Ўзбек актёрлик мактабининг шаклланиши, маҳоратининг ортиб бориши театр
репертуарининг кенгайишида кўринади. Рус ва дунё мумтоз намуналарини саҳнага олиб
чиқилиши ўзбек актёрлик санъатини юқори поғоналарга кўтарди. Саҳнада тобланган театр
актерлари кинонинг мувофаққиятига ҳам пойдевор бўлди.
Кинонинг туғилиши билан театр актёри учун ижод майдонини кенгайтирди. Эҳтимол,
театр актёрлари бу воқеликни янги бир имконият сифатида тушуниб, интеграциялашув
жараёни бугунги пайтга келиб, тезлашиб кетди.
Театр ва кинематографнинг тарихий, назарий аспектларини ўрганиш жараёни илк
овозли кино даврида бошланади. Овозсиз кино даврда яратилган экран асарларини эса
яхлитлигича театр спектаклларига қиёслаш мумкин. Зеро, дастлабки овозсиз фильмлар
декорацияларини, грим технологияларини тўлиқлигича театрдан ўзлаштирди. Павильионларда
суратга олинган фильмлар учун қурилган декорациялар театр муҳитини эсга солар эди. Экран
асари учун ишлатилган реквизит, бутафория ва бошқа предметлар ҳам театрдан олинган. Бир
сўз билан айтганда, овозсиз фильм муҳити томошабинга театр атмосферасини эслатар эди.
Актёрлар грими ҳам бўрттириб ишланар, бу эса характерни очишга кўмаклашгандек бўлар эди.
Актёр мимика ва юз ифодаси бўрттирилган грим билан сезгир камера қаршисида яққол
кўринар эди. Бунга сабаб эса, дастлабки овозсиз фильмларга театр гримёрлари таклиф этилгани
бўлиб, улар ўз тажрибаларига таянганлар.
Ўзбекистонда экран юзини кўрган “Мусилмон қиз”
3
(1925 йил, драма, пролеткино.
Сценарий муаллифи ва режиссёр Д.Бассалыго.), “Минорадаги ўлим”
4
(1925 йил, Бухкино.
Сценарий муаллифи А.Балагин, В.Висковский, режиссёр В.Висковский), “Иккинчи хотин”
5
(1927 йил, экранлаштирилган. сценарий муаллифи Л.Сайфулин, В.Собберей) овозсиз
фильмларида театроналик жуда кучли бўлган. Мазкур “соқов” фильмларининг қаҳрамонлари
гримларида, уларнинг кучли мимика ва пластикаларида саҳна маданияти ёрқин намоён бўлади.
Юқорида номлари келтирилган фильмларда суратга тушган театр актёрларининг
ижроларига эътибор қаратилса, бу ерда ҳам театрнинг салмоқли таъсири сезилади. Айни
жараённи, дастлабки, фильмлар намойишидан ҳам кузатсак бўлади. Хусусан, режиссёр Али
Ҳамроев “Қаердасан, Зулфия?” фильмида бош қаҳрамон ролига актёр қидириш баробарида
театрга боради. Муқимий театрида эса ўша пайтда “Тошболта ошиқ” спектакли
томошабинларга аншлаг билан тақдим этилаётган бўлиб, Тошболта – С.Хўжаев А.Хамроевни
ҳам мафтун этади. Натижада, режиссёр кино асари учун ота ролининг ижрочисини топади ва
Сойиб Хўжаев 60 йилларнинг энг қувноқ икки қаҳрамонини саҳна ва экранда яратиб қолдирди.
Экранга кўчган ўзбек театр актёрлиги мактаби реаллик, ҳаққонийлик, нозик
ҳиссиётларга таянганлигини эътироф этиш керак. Актёрлик санъати театр ва кинонинг ўзаро
таъсирлашувидаги энг муҳим нуқталардан бири бўлиб, айнан актёр орқали бу икки санъат
мустаҳкам боғланиб туради. Буни замонавий жараён ҳам тасдиқлайди. Мустақиллик йилларида
катта экранларга чиқаётган барча кино картиналарда пойтахт ва вилоят театр актёрлари суратга
тушаётгани бунинг исботи. Замонавий кинематографни Э.Комилов, Т.Мўминов, Ф.Маъсудов,
С.Раметова, Р.Ярашаева, Б.Холмирзаев, Р.Иброҳимова, Т.Юсупова,-б.Йўлдошев, Д.Кубаева,
Ф.Бурхонов каби қатор актёрлар номларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бироқ, бугуннинг
муаммоси кун кинематогафида касб усталари эмас, ёт соҳа вакилларини асосий қаҳрамон
ижросига таклиф этилаётганида ҳам бўлмоқда. Профессионал соҳа мутахассислари иккиламчи,
орқа планда қолиб кетиб, бугунги кунда “қўнғироқлар” асосида қаҳрамон танланаётган
1
Сепман И. Драматический актер в кино
// i-sepman-dramaticheskij-akter-v-kino/
2
Мухтаров И. Театр и его актеры. Ташкент, изд.Фан, 1989. ИБ №4956, 145 стр., 3стр.
3
АН РУз ИИ, Аннотированный каталог художественного кино Узбекистана 1925-2008. Изд. Журнала «San’at»,
Тошкент, 2009.
4
Ўша манба.
5
Ўша манба.
168
холатлар ҳам йўқ эмас. Ўзбек актёрлик мактаби катта куч ва малакага эга. У асрлар оша
шаклланиб келган анъналар асосида пишиб етилган. Театрларимизда ўз ишининг моҳир
усталари фаолият олиб боради. Уларнинг кинематографияга жалб этилиши “Ёр-ёр”,
“Маҳаллада дув-дув гап”, “Келинлар қўзғалони”, “Суюнчи”, “Чинор остидаги дуэл” каби
фильмларнинг янги авлодини яратилишига сабаб бўлишига шубҳа йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: