174
БОЛАЛАР НУТҚИДА ОБРАЗЛИ ТАФАККУРНИНГ ВОҚЕЛАНИШИДАГИ ЎЗИГА
ХОСЛИК
Н.С.Ахмедова
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти таянч докторанти.
nilufar.axmedova.1973@mail.ru
Образли тафаккурнинг илк илдизлари ибтидоий жамоа даври кишиларининг ҳаёт тарзи,
уларнинг борлиқ ҳақидаги тасаввурларидан бошланади. Бизнингча,
образли тафаккур инсон
моддий ҳаётидаги нарса-ҳодисаларнинг унинг тасаввурида бутунлай ўзгача жилоланишидир.
Образли тафаккур учун замон ва макон иккиламчи ҳодиса саналади. Сабаби бу тафаккур вақт
қонуниятини ўз ихтиёри доирасида олдинга ёки орқага айлантириши, макон кенгликларини ўз
тасаввур олами сарҳадлари билан ўлчаши мумкин. Бундай тафаккур инсон ҳаётининг
дастлабки босқичларида, айниқса, болалик даврида – ҳали ақл инсон ҳаракатларини ўз
иродасига бўйсундирмаган жараёнларда камол топади, ривожланади.
Болаларга хос образли тафаккур универсал ҳодиса ҳисобланади. Чунки бутун дунёда
хаёлан булутларда сайр этмаган, бошқа сайёра ихтиро қилмаган, жонсиз нарсалар билан
гаплашмаган бола бўлмаса керак. Дарҳақиқат, образли тафаккур болаларда ўзига хосдир.
Маълумки, бола борлиқни
идрок эта бошлагач, воқеа-ҳодисаларни ўз имконияти доирасида
баҳолайди. Ўзи учун нотаниш нарса-ҳодисаларни таниш жараёнлар билан муқояса қилади,
ўхшаш қирраларини бирлаштириб, фарқли
томонларини ажратади; керакли ўринларда ҳукм
ҳам чиқаради.
Бизнингча, образли тафаккурнинг айнан болаларда кўп кузатилишига сабаб уларда
борлиқ ҳақидаги обектив, илмий маълумотларининг етарли эмаслигидир.
Олимларнинг кузатишича, чақалоқ тиғилганидан
ярим соат
ўтиб, одам юзига,
икки кун
ўтгач эса унинг овозига,
уч ойлигида
ўзини ўраб турган борлиқдан фарқланадиган янги муҳитга
алоҳида эътибор бера бошлайди.[1 :28] Демак, болалардаги кузатувчанлик чақалоқлик
давриданоқ шакллана боради. Масалан, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 16 ойлик
Азизбек коптокнинг думалоқлигини фарқлагач, коптокдан жуда кичик бўлган гилос, олча каби
меваларни кўрганида ҳам ўзининг тилида “топтов”
деб атаб, уларни ерга қўйиб тепишга
ҳаракат қилади. Демак, бундай ҳолатлар образли тафаккурнинг илк кўринишларидир. Энди
аста-секин бола тасаввурида воқеа-ҳодисалар ўртасидаги боғлиқлик, ўхшашлик жонлана
бошлайди ва бу унинг нутқида ўз аксини топади. Қуйидаги мисолларга эътибор беринг:
Умрида биринчи марта поездни кўрган қизалоқ бувисига қараб деди:
Буви, буви, қаранг, ана уларнинг ойиси болалари адашиб қолмаслиги учун қўлидан маҳкам
ушлаб олибди
. (Вагонларни назарда тутиб) (Сабина Тоғаймуродова, 4 ёш, Бухоро)
Нутқдаги бундай ифоданинг юзага келишига сабаб – боланинг ўз ҳаёти.Яъни нега
катталар кичкинтойларнинг қўлидан ушлашади? Адашиб қолмаслиги ёки хавфсизлик учун.
Демак, бола мана шу ҳукмларни лаҳзаларда онгида муҳокама қилиб, кейин бундай ўхшатишдан
фойдаланмоқда. Бундан ташқари, кўпинча болалар тасаввурида ёнма-ён келадиган ҳажман ката
нарсалар онага, кичиклари эса унинг болаларига қиёсланади. Бу
деярли барча болаларга хос
хусусиятдир.
Кичкинтой Сарвар жиринглаган телефонни олиб, деди:
Алло! А…Аммажон, кимни, аямними? Хўп, ҳозир. Фақат сиз телефондан чиқиб кетманг,
ичида ўтириб туринг…Ҳозир
…[2:12]
Бу ҳолатда бола овоз телефоннинг ичидан эшитилаётганлиги сабабли гапираётганлар
ҳам унинг ичида бўлса керак, деб тахмин қилади. Ваҳоланки, телефон ва одамнинг ҳажми
мантиқан тўғри келмаслиги боланинг эътибори учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Демак, у
доимо шундай ўйлайди. Балки, у одамларни кичрайтириб тасаввур ҳам қилар. Қолаверса, ўзбек
нутқида “телефоннинг ичида ўтирмоқ”, “телефондан (ичидан) чиқиб кетмоқ” каби бирикмалар
қўлланилмайди.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, болалар ўз нутқида катталар сингари бундай бадиий
воситалардан фойдаланишни мақсад қилиб олмайди. Балки борлиқни ўрганишнинг бир усули
саналган таққослаш жараёнининг ўзида уларда тафаккурий ва нутқий эҳтиёж туғилади.
Мана шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим. Биз,
катталар,
фарзандларимизнинг бундай ўй-хаёлларини кўпинча эътиборсиз қолдирамиз. Чунки бу ёшдан
ўтиб бўлганмиз, энди биз ўз ҳаётимизни ақл орқали бошқарамиз. Аммо образли тафаккур
175
қиладиган бола улғайиб боравергач, ҳаётда турли вазиятларнинг
бир неча ечимини топа
оладиган, улардан осон чиқиб кета оладиган, ҳозиржавоб бўлади.
Масалан:
Абдумалик, стол устида турган олма қани? Компот қилишим керак эди, - деб сўради
кампир неварасидан.
Уни қўзичоқ еб қўйди, - кулимсираб жавоб берди невараси.
Қанақа қўзичоқ? – буви неварасига ҳайрон бўлиб қаради.
Мен-чи? Ўзингиз мени доимо қўзичоғим дейсиз-ку!
[2:13]
Болалар тафаккуридаги
образлиликни ривожлантириш, уни нутқий бирликлар орқали
ифода қилинишига кўмаклашиш кейинчалик боланинг инсон сифатида шаклланишига,
нотиқлик қобилиятининг камол топишига, ҳаётнинг турли вазиятларидан йўл топиб чиқиб кета
олишига, жамоада ўз ўрнини топа олишига, ҳар қандай вазиятда ўз фикрини ҳимоя қила
олишига имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: