Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Воробьёва О.Д. Миграционные процессы населения: вопросы теории и государственной 
миграционной политики. Аналитический сборник. 2003. - №9 (202). -С. 32.
2.
Миграция населения. Выпуск 1. Теория и практика исследования. Приложение к журналу 
Миграция в России. – М. 2001. -С. 18.
3.
Илимбетова А.А. Глобальный процесс феминизации миграции. // Век глобализации. 
Журнал. – 2013. - №1. -С. 79-91.
4.
Общее будущее общими силами. Цели в области устойчивого развития. Глобальные 
вопросы: миграция.
5.
Total number of international migrants at mid-year 2019. Migration data portal. UN DESA, 
2019. http://www.migrationdataportal.org 
6.
Трудовая миграция. Ilo.org. 


187 
ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАР ҲУҚУҚИ 
Н.Т.Бобоназарова – НДКИ академик лицейи катта ўқитувчиси. 
 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 30 моддасида “Вояга 
етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва 
манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача умумий, ўрта, 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар”, -дейилган. 64-моддада
“Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар”, 
-деб мустаҳкамлаб қўйилгани, оила ва маҳалла институтларининг вояга етмаган болалар 
ҳуқуқиннг илк ёш даврини тўғри ташкил этилишида асосий масъуллар эканлигидан далолат 
беради. 
Вояга етмаган болалар: 

оилада яшаш ва тарбияланиш;

ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш; ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш;

ўз фикрини ифода этиш:

исм, ота исми ва фамилия олиш;

исм ва фамилиясини ўзгартириш;

оилада умумий мулк, ўз хусусий мулкига эга бўлиш ва бошқа ҳуқуқларга эгадирлар. 
Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг 
ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга. Бола ўз ота-онаси 
томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши 
инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга. 
Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа 
қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш унинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан амалга 
оширилади. 
Вояга етмаган бола қонунга мувофиқ тўла муомала лаёқатига эга деб эътироф этилса, у 
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан ҳимоя ҳуқуқини мустақил амалга оширишга 
ҳақлидир. 
Оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда у бола 
ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама 
даврида сўзлашга ҳақлидир. 
Бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эга. Болага исм ота-онанинг келишувига 
биноан, ота исми – отасининг исмига кўра берилади. 
Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага 
отасининг ёки онасимнг фамилияси берилади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд 
этиш органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан бола ўн олти ёшга тўлгунча унинг 
манфаатларини эътиборга олиб, исмини ўзгартиришга, шунингдек унга
 
берилган фамилияни 
ҳам отаси ёки онасининг фамилиясига қараб ўзгартиришга ҳақлидир. 
Ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Ота-оналик 
ҳуқуқлари болалар ўн саккиз ёшга тўлганида, яъни вояга етганда, шунингдек, вояга етмаган 
болалар никоҳга кирганларида ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда болалар вояга 
етмасдан тўла муомала лавоқатига эга бўлганларида тугайди. Ота-она вояга етмаган ўз боласи 
билан бирга яшаш ва унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга. 
Ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-она улардан бола туғилганда ҳамда 
уларнинг оналиги ва оталиги белгиланганда ўн олти ёшга тўлишлари билан ота-оналик 
ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар. Ота-она ўз болаларини 
тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти 
учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиги, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий 
камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя 
қилиш уларнинг ота-онаси зиммасига юклатилади. Ота-оналик ҳуқуқи болалар манфаатларига 
зид тарзда амалга оширилиши мумкин эмас. Болалар манфаатларини таъминлаш ота-она 
ғамхўрлигининг асосини ташкил қилиши лозим. 


188 
Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок 
этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бобо, буви, ака-ука, 
опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга. 
Оила Кодекснинг 78-моддасига биноан
 
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш қуйидаги 
ҳолларда: 

ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан, алимент тўлашдан 
бўйин тобласа; 

узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан,
 
тарбия, 
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан 
бош тортса; 

ота-оналик ҳуқуқини суистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, 
жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса; 

муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса; 

ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлигига ёхуд эри-хотинининг ҳаёти ёки соғлигига қарши 
қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. 
Оилавий жиноятлар профилактикаси

низолашаётган томонларни яраштириш 
амалиётини кенг қўллаш ҳамда жиноий қилмишларнинг келиб чиқишида муҳим ўрин тутувчи 
шахслараро 
муносабатларни 
ўзгартириш 
орқали 
зўравонликка 
асосланган 
тартиббузарликларнинг олдини олиш. Бу чора-тадбирлар шахснинг жиддий бузилишига йўл 
қўймасликка имкон беради, ушбу босқичда шахслараро низо чўққисига чиқмайди. Бироқ бу 
йўналиш профилактика тизимининг ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан энг ожиз бўғини 
ҳисобланади. Жиноятларнинг олдини иложи борича эртароқ олишни ташкил қилиш 
криминоген оилалар ҳақида ўз вақтида ахборотга эга бўлишни талаб қилади. Сифатли ахборот 
билан таъминлаш — жиноятларнинг олдини олиш самарадорлигининг энг муҳим шарти.
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик 
ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбалан бўлган қариндошлик фактига 
асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек, болали 
фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан 
маҳрум бўлади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот 
бериш мажбуриятидан озод қилмайди. 
Умуман олганда, вояга етмаган болалар ҳуқуқи давлат томонидан қонуний 
кафолатланган.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish