Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга 
кўтарамиз. -Тошкент: Ўзбекистон, 2018. 503-504-б. 
ГЛОБАЛЛАШУВ ВА БАРКАМОЛ АВЛОД 
Н.Т.Бобоназарова, З.Ш.Ҳасанова – НавДКИ академик лицейи ўқитувчилари. 
 
Давлат барқарорлигини таъминлаш жамиятнинг ижтимоий-руҳий, маданий-тарихий 
илдизларига таянади. Айни глобаллашув даврида Мустақил Ўзбекистон ўзининг боқий миллий 
қадриятлари туфайли жаҳонга юз тутмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом 
Каримов «Ҳар қайси халқ ўз мақсад-муддаолари, шу билан бирга, умумбашарий тараққиёт 
ютуқлари асосида ривожлантириб, маънавий дунёсини юксалтириб боришга интилар экан, бу 
борада тарихий хотира масаласи алоҳида аҳамият касб этади», -деб таъкидлайди. 
А.Тойнбининг таъбири билан айтганда, инсоният,”умумий уй”, “умумий тақдир» ва умумий 
ташвишлар билан яшашга киришаётган, бир сўз билан айтганда, “глобализация” деб 
аталаётган жараёнлар содир бўлаётган замонда яшамоқдамиз.
Шундай экан, маънавият масаласи ҳам эндиликда нафақат миллий, балки глобал 
характер ҳам касб этади. Лекин, глобаллашув жараёни Н.Жўраев тўғри қайд этганидай, 
ҳозирча фақат қандайдир мавҳум ижобий жиҳатлари билангина эмас, балки кўпроқ «ҳозирги 
давр глобал муаммолари»ни вужудга келтиргани билан характерлидир. Кўпчилик 
мутафаккирлар бу даврни хатто глобал кризис даври деб атамоқдалар. “ХХ аср кризисни
кучли ҳис этиш билан бошланган эди ва шу ҳиссиёт билан поёнига етди”, -деб ёзади, масалан, 
рус файласуфи С.И.Дудник. “Биз барча жиҳатлардан қараганда жуда мураккаб даврда 
яшаяпмиз, -дейди рус файласуфи Л.И.Беляев. Бу сайёрада ҳаётни сақлаб қолиш учун 
тафаккуримиз парадигмасини ўзгартириш, инсон ҳаётий фаолияти мақсадини ўзгартириш 
тақозо этилаётган даврдир”.
Бунинг учун, энг аввало, ёшларда ўз маънавий қиёфасини бойитишга имкон берадиган 
соғлом эҳтиёжни шакллантириш зарур. Чунки соғлом маънавий эҳтиёж инсон қалбини нурга, 
яхшиликка, эзгуликка тўлдирувчи, унинг ёмон иллатлардан ҳимоя қилувчи восита 
ҳисобланади. 
Ёшлар маънавияти дабдурустдан шаклланадиган ҳодиса эмас. Унинг ўз эволюцион 
йўли мавжуд. Ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришда маънавий мерос маданий 
бойликлар, тарихий ва маданий ёдгорликлар муҳим ўрин эгаллайди. Қолаверса диний ва 
дунёвий билимлар, миллатнинг характери, унинг салоҳияти – буларнинг бари ёшларнинг 
маънавий дунёқарашида муҳим, ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Фарзандларни маънавиятли 
қилиб тарбиялаш ота-онанинг биринчи навбатдаги вазифасидир. Юсуф Хос Хожиб айтадики, 
оилавий тарбия – болаларнинг ахлоқий қиёфасини шакллантиришда энг асосий нарсадир. 
"Мабодо болаларнинг хулқ-атвори ёмон бўлса, бунда гап болада эмас, ота айбдор". Шу боис 
ҳам оилалар билан ҳамкорликни янада жонлантириш, биргаликда амалий ишлар билан кўпроқ 
шуғулланишимиз лозим. Чунки жамоат ва нодавлат ташкилотлари, оила, маҳалла, таълим-
тарбия масканлари, диний идоралар ходимлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш ёшларни баркамол 
инсон қилиб тарбиялашда ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз. 
Глобализацион таълим-тарбия жараёнида ёшларни янги-янги, буюк имкониятлардан 
оқилона фойдаланиш, интеллектуал салоҳиятларини тўлалигича намоён қилишга шароитлар 
яратиб бериш лозим.
Мамлакатда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом фарзандларни вояга етказиш, уларнинг 
бахту саодати, фаровон келажаги учун шарт-шароит яратиш Ўзбекистон Республикаси давлати 
сиёсатининг муҳим устувор йўналиши бўлиб келмоқда. Шу маънода, мобил алоқа воситалари, 
телекомуникация имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш, техноген маданиятини 
шакллантириш долзарб аҳамиятга эга. Шу тариқа фарзандларимизнинг маънавий оламини 
юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, миллий ўзликка 
садоқат руҳини улар онгига сингдириш вазифаси ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Шу боис ёш авлод онгида ҳозирги мураккаб глобал ўзгаришлар ҳақида тўғри ахборот 
бериш ота-оналар, муаллим ва мураббийлар, маънавият соҳаси ходимлари вазифасига киради.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим: 
1.
оилада соғлом муҳитнинг яратилиши; 
2.
ота-онанинг фарзандига кўпроқ вақт ажратиши ва у билан суҳбатлашиши; 


191 
3.
ота-она, устоз-мураббийлар томонидан фарзандлар бўш вақтини назоратга олиш; 
4.
ёшларнинг ўқишдан бўш вақтларида фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш; 
5.
фарзандларининг ижтимоий муносабатларини назорат қилиб бориш; 
6.
ёшларнинг интернет, тезкор ахборотлардан мақсадли ва унумли фойдаланишларини 
кузатиш ва кўмаклашиш; 
7.
миллий қадриятларга, тарихий жойларга бориши ва буюк аждодлар борлигидан 
руҳлантириб тарбиялаш;
8.
ёшларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ривожлантиришга етарли эътибор қаратиш; 
9.
ёшлар онгида миллий қадриятларга нисбатан муҳаббат туйғусини уйғотиш. 
Умуман олганда, глобаллашув жараёнида баркамол авлод тарбияси масъулиятли вазифа 
бўлиб, ота-оналар кўпроқ вақтларини болаларга бағишлаши, кундалик ҳаётда бўлиб турадиган 
камчиликларни тўғри оқилона тушунтириш, унинг хатоларини кечириш ва унга тўғри йўлга 
солиш ота-онанинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ота-она боласининг бўш вақтини тўғри 
ташкил этиши учун шарт-шароит яратиши лозим.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish