194
Хусусан
гастрономик туризм, туризм соҳасининг энг муҳим соҳасидан бири ҳисобланиб,
туристларнинг овқатланиш билан боғлиқ харажатлари 30–40% фоизини ташкил қилади.
1
Гастрономик туризм – бу бирор бир шахс ёки жамоанинг миллий таомлар ва
ичимликларни татиб кўриб, ундан роҳатланиш ёки шифо топиш учун ҳамда ушбу маҳсулотни
ишлаб чиқариш усуллари, ошпазлик сирлари, пишириш технологияларини ўзлаштириш
мақсадида бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга ёки бир давлатдан иккинчи давлатга ташриф
буюриш деган умумий тарифни беришимиз мумкин.
Ҳозирда гастрономик туризм соҳасини ривожлантириш иқтисодий ўсишнинг муҳим
омили ҳисобланади. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб гастрономик туризм билан боғлиқ
муаммолар чуқур ўрганилиши ва бартараф этилиши лозим деб ўйлаймиз, албатта
бу борада бир
қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда 2019 йил 6-август куни Ўзбекистон Ошпазлар
уюшмаси анжуманлар залида тегишли идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида
Гастронмик туризм ассоциациясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда йиғилганларга
ассоциациянинг мақсади, фаолияти ва аъзолик шартлари бўйича тақдимот ташкил қилинди.
Ассоциация фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад гастрономик туризм йўналишида турли
тадбирлар, жумладан кўргазма, фестивал, форум, семинар,
илмий анжуман, давра суҳбати,
танлов ва шу каби бошқа тадбирларни ташкил этиш, ассоциация қошида халқаро грантлар
ҳомийлигида ўзбек миллий кулинарияси тарихи, бугуни ва келажаги бўйича гастрономик
туризм тарқаққиёти учун хизмат қилувчи турли лойиҳаларни амалга оширишдан иборатлилиги
такидланди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, Ассоциация Ўзбекистонда сайёҳлик
мавсумини узайтириш мақсадида ҳар йилнинг ноябр ойида мунтазам равишда “Лаззатли
Ўзбекистон” халқаро миллий таомлар фестивалига мезбонлик қилади, фестивалга халқаро
туристик агентликларини мунтазам жалб этиб боради ва тадбир доирасида Ўзбекистон бўйлаб
ҳудудий гастрономик турларни ташкил этади. Шунингдек, Ассоциацияга аъзо ресторанлар ва
уларнинг ҳодимлари орасида “Хорижликлар эътирофига сазовор бўлган
йилнинг энг яхши
ресторани, “Йил официанти”, “Йил ресторан менежери”, “Йил бош ошпази” номинациялари
бўйича тақдирлаш маросимлари ўтказилади. “Ўзбек таомлари хорижий сайёҳларни жалб
қилувчи асосий омиллардан биридир. Гастрономик ассоциация фаолиятининг йўлга қўйилиши
Ўзбекистоннинг гастрономик брендларини яратиш ва оммалаштиришни ҳам кўзда тутади”, –
дейди Ассоциация раиси Гулноза Одилова. Унинг сўзларига кўра, ўзбек ошхонаси, миллий
таомлар тақдимоти ва уларнинг тарихини хорижий сайёҳларга комплекс таништирадиган
“Ўзбек миллий гастрономияси музейи” ташкил этилади. Халқаро
туристик агентликларни
музей фаолияти билан яқиндан таништирувчи халқаро-илмий амалий анжуманлар ўтказилади.
Очилиш маросими доирасида Ассоциация томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган
ресторан, кафе, умумий овқатланиш жойлари ва уларнинг ходимларига яратиладиган
қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди
2
. Аммо бугунги кунда ички ва ташқи сайёҳлар учун
хизмат қилувч ошхоналарнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш билан боғлиқ
муаммолар, овқат тақдим қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, биздаги
ошхоналарнинг кўпчилиги овқатланишнинг маълум қонун-қоидаларига риоя қилмайди,
ошхоналарда таомларни буюртма берувчининг талабига биноан тортиқ қилишади ва
овқатланувчи инсоннинг саломатлиги ёмонлашуви уларни қайсидир маънода айибдор қилиб
қўяди. Биз бу ўринда шубҳали деб билган овқатлар ва ичимликлар таклиф этмаслини назарда
тутмоқдамиз. Қолаверса бир таом билан истемол қилиш тақиқланган бир қанча таомлар
бўлиши мумкин. Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари”асарида келтиришича оқ билан, яъни
тухум, сут ёки қатиқ аҳсулотларини бирга истемол қилиш инсон терисига оқ доғларни пайдо
қилади, агар бу нарса инсоннинг ўзига чиқмаса албатта фарзанди ёки набираларга чиқишини
келтириб ўтадилар. Бунақа мисоллар кўп албатта. Қолаверса овқатларни тартиб асосида
истемол қилиш ҳам инсон саломатлиги учун жуда катта фойда келтиради. Ҳаттоки ИХ асрда
яшаган Зиряб тантаналарда дастурхонга таом тортишнинг қатъий тартибини белгилаб берган:
дастлаб шўрва каби суюқ таом, сўнгра гўштли таом, парранда ва ниҳоясида
ширинликлар
тортилишини айтиб ўтган. Агар биз ушбу қоидаларга эътибор қаратадиган бўлсак юртимизга
ташриф буюрувчи сайёҳларнинг кайфиятига шу билан бирга соғлиғига ижобий таъсир
кўрсатиб уларда юртимизга нисбатан яхши тасуротлар уйғотишимиз ҳамда уларнинг сафи
кенгайишига хизмат қилишимиз мумкин деб ўйлаймиз.
1
Handbook on tourism destination branding [Electronic resource]. World Tourism Organization, Madrid, Spain. 2009.
2
https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=640
195
Хулоса ўрнида, Ўзбекистонда гастрономик туризм ривожланишининг муаммоларини
бартараф этиш учун бир қанча чора тадбирларни амалга ошириш мақсадга муофиқ деб билган
ҳолда бу борада биз бир нечта таклифларимизни келтириб ўтмоқчимиз:
-ошхоналаримизда хизмат кўрсатаётган ҳодимларимиз ҳар бир овқат билан боғлиқ
бўлган маълумотларга тўлиқ эга бўлиши зарур. Бунинг учун ўқув дастурларни реклама
роликларни
кўпайтириш
зарур
бугунги
кунда
телевиденияларда
кўрсатилаётган
рекламаларнинг 50%дан кўпроғини дори воситаларни реклама қилиш билан ўтмоқда шунинг
ўрнига халқимизга фойда келтирувчи доривор таомларимизни олиб чиқсак,
бизнинг
ватанимизда кўплаб касалликларга даво бўлувчи меваларимиз, ичимлик сувларимиз, гушт ва
сут-қатиқ махсулотларимиз, турли хил кўкатларларимиз ва бошқа кўплаб таомларимиз мавжуд.
Бу соҳа реклама тадбирлари билан фаол шуғулланишга арзийди.
-ошхоналарда қўйиладиган куй-қўшиқлар ҳамда кўрсатувлар мазмун моҳияти, уларнинг
ҳаммабоп (кичик ва катта ёшдагилар учун) бўлиши юзасидан ҳам маълум бир қоидалар ишлаб
чиқиш
-овқатланиш жойларида меҳмонларни безовта қилиб шовқин сурон солмаслик учун
спиртли ичимликларнинг кучли маст қилувчи турлари сотиладиган жойларни алоҳида қилиш
-бизда ошхонанинг жиҳозланишидан кўра рестораннинг ташқи ва
ички дизайнига
кўпроқ аҳамият қаратишар экан. Шу жиҳатдан қараганда, Ўзбекистон ресторанлари жаҳон
андозаларига унча мос келмас экан.
-ўз навбатида, сайёҳлик компаниялари, гастрономик турларни сотиш билан
ҳамкорликни ёлга қўйиш лозим бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: