196
31-рўйхат (647-иш); 35-рўйхат (21-иш); 297-рўйхат (1271-иш).
5-фонд. Зарафшон округи бошқармаси фонди. Мазкур фонддаги ишларда Зарафшон
округи аҳолиси, вақф мулклари статистикалари ва даромадлар ҳисоботлари, завод ва
фабрикалар фаолияти тўғрисидаги ишлар мавжуд (1-рўйхат (1606, 3411, 3407, 3423, 1608, 3558,
3559, 3505, 3504а, 3442, 3447, 1608, 3560, 1034, 1227, 1607, 118, 3505а, 681-ишлар).
Самарқанд вилояти бошқармаси (18-фонд)да Самарқанд вилоятидаги кўчманчи ва ўтроқ
хўжаликлар, уездлардаги уй-жойлар сонлари, шаҳарнинг маҳаллий ва рус аҳолиси яшайдиган
қисмлари, аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар, статистик қўмиталари таркиби ва
харажатлари, вилоят статистика қўмитасининг пул тақсимоти, чорвачилик аҳволи ҳамда чорва
моллари сонлари ва турлари, озиқ-овқат, ёғ-мой, тўқимачилик, пахта тозалаш заводлари
сонлари ҳақидаги статистик маълумотлар, янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш тизимлари
ҳақидаги статистик маълумотлар, узумзорлар ва виночилик, ипакчилик, бозорлардаги
маҳсулотлар нархлари, шаҳар ва вилоят аҳолиси сони, қамоқхоналардаги маҳкумлар сонлари
тўғрисидаги статистик маълумотларни ўз ичига олган ишлар мавжуд (1-рўйхат (1810, 1828,
7815, 342, 8663, 6662, 5785, 14522, 7397, 10934, 8170, 6491, 7982, 7947/а, 7750, 14122, 3263,
6503, 3972, 11055, 7925, 5860, 5877, 11754, 11767, 11916, 8396, 5214, 13013, 11239, 12639,
11515, 4409-ишлар).
Самарқанд уезди бошлиғи девонхонаси фонди(20-фонд)да асосан 20 аср бошларига
доир статистик маълумотлар ва ҳисоботлар бўлиб, уларда Самарқанд шаҳри аҳолисининг сони,
турли шахслар ва муассасалар, савдо фирмалари рўйхатлари, фирмалар жойлашган ҳудудлар,
умумий аҳоли рўйхати, нон маҳсулотлари ҳақидаги маълумотлар ўрин олган (1-рўйхат(847,
809, 177, 793, 414, 1470, 2095, 2025, 922, 618, 298, 1853-ишлар).
Катта Қўрғон уезди бошлиғи бошқармаси фонди(22-фонд)да кўчманчи аҳоли
қорамоллари сони, экин экиладиган ҳудудлар майдони, шаҳарлардаги мактаблар ва мактабгача
таълим муассасалари сонига доир статистик маълумотлар, туғилганлар, вафот этганлар,
турмуш қурганлар ва ажрашганлар сонига доир қозиларнинг ҳисоботлари, чорвачилик ва
саноат аҳволи, уезднинг биринчи умумий аҳоли рўйхати, аҳоли яшайдиган жойлар, уйлар ва
ўтовлар сони, солиқ турлари ва миқдорлари, туғилиш даражаси, ҳосил ва захира маҳсулотлари
миқдори, маҳаллий судлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан банд ишчилар сони, йиллик нон
захиралари ва аҳолига тақсимоти, саноат, фабрика ва тоғ саноати маҳсулотлари ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари захиралари, маҳаллий ва рус аҳолиси ҳақидаги маълумотларни ўз
ичига олган ишлар мавжуд (1-рўйхат (10, 269, 167, 120, 192, 488, 579, 928, 830, 666, 665, 643,
239, 1478, 319, 365, 1084, 1042, 1017, 2727, 2729, 1236, 2482, 418, 461, 1464, 469, 546, 1556, 320,
339, 760, 1338, 2642, 1016, 2483, 623, 1332, 2960, 270-ишлар).
Мазкур фондлардаги ишларнинг даврий чегараси 1880-1916 йилларни ўз ичига олади.
Самарқанд вилояти бошқармаси тузилмасида алоҳида статистика бўлими мавжуд бўлиб, 1889
йилдан бошлаб статистик маълумотлар, рўйхатлар ва ҳисоботлардан иборат тўпламлар
тайёрлай бошлаган. Самарқанд вилоят бошқармаси 1886 йилда “Туркистон ўлкасини
бошқариш тўғрисида”ги Низом қабул қилинган кейин 1887 йилдан ўз фаолиятини бошлаган.
[2, 1].
Юқорида санаб ўтилган фондлардаги ишлар [3]. Самарқанд вилоятининг XIX аср
иккинчи ярми – XX аср бошларидаги тарихини ёритишда манба бўлиб, уларнинг
манбашунослик нуқтаи назаридан таҳлили ўлкада юз берган ижтимоий, иқтисодий ва
ижтимоий жараёнлар моҳияти, сабаб ва оқибатларини баҳолаш учун илмий, назарий аҳамият
касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: