Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Умар Хайём Нишопурий – Шарқнинг буюк мутафаккири. –Теҳрон-Тошкент: «Ал-Ҳудо – 
Мовароуннаҳр», 2004, 117-б. 
2.
Омар Хайям. Трактаты. -М.: Наука, 1961. -С. 119. 
3.
Идрис Шах. Суфизм. -М.: Клышников и Ко, 1994. -С. 193. 
4.
Абу Хамид Газали. Воскрешение наук о вере. -М.: Наука, 1980. -С. 117-122.
АФЗАЛИЙНИНГ “МАЖМАЪУ-Л-МАСОЙИЛ” АСАРИ БОБУРНИНГ “МУБАЙЙИН”И 
ЙЎНАЛИШИДАГИ АДАБИЙ-ДИНИЙ
 
МАНБА 
Ҳ.Ғуломова
Тошкент Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи таянч докторанти. 
Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг буюк намояндалари кўплаб илмий рисолалар ёзиб 
қолдирганлар. Улар асосида яратилган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Мубаййин” асари 
1
Абдулаҳатов Н., Хошимов-б. Буюк аллома ва Байт ул-Ҳикма. –Фарғона: “Фарғона ҳақиқати” газетаси, 1998. март-
апрель. 


199 
каби туркийда битилган адабий-диний манбалар ҳам фиқҳшуносликда, ҳам ўзбек адабиётида 
алоҳида аҳамиятга эга. Бу асарлар фиқҳ масалалаларини ёритиш орқали инсонни маънан 
тарбиялаш, ёшларни динимиз асослари орқали пок ахлоққа ундайдиган ғояларни ўз ичига 
олган. 
ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган 8398 рақамли 
қўлёзма Афзалийнинг “Мажмаъу-л-масойил” асари ҳам “Мубаййин” туркумига кирувчи 
асарлар жумласига киради. 
“Мажмаъу-л-масойил” асари киритилган қўлёзма ўлчами 15х23 см бўлиб, муқоваси 
лакланган жигар рангли қалин картондан ишланган, лабаги ва муқова четлари уринган, ҳажми 
140 варақ. 
Асарлар матни шарқ қоғозига, чиройли ва ўртача настаълиқ хатида кўчирилган. 81а 
варақдан бошлаб то охиригача қоғоз бошқа, яъни шилдироқ ипак қоғоз. Китобнинг охиригача 
бир хил хат бўлганлиги сабабли битта хаттот ёзган деган хулосага келамиз.
Матн қора сиёҳ билан сарлавҳалар эса қизил сиёҳ билан ёзилган. “Мажмаъу-л-масойил” 
асарининг ёзув ўлчами 18х10 см., саҳифалар 15 қатордан, матн икки устундан иборат, пойгир 
мавжуд, айрим саҳифаларнинг ҳошияларида ёзувлар бор. Булар: шарҳлар, ҳадислар, матнда 
тушунарсиз, хато ёзилган ва тушиб қолган сўзлардир. Бу асар 1286 ҳ. (1843-1844 м.) йилда 
кўчирилган бўлиб, асарнинг қўлёзма нусхаси мажмуанинг 1
б
-140
а
саҳифаларни ўз ичига олган. 
“Мажмаъу-л-масойил” асарининг муаллифи Афзалийнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар 
бизгача жуда ҳам оз етиб келган. Ҳеч қайси манбада унинг ҳаёти ва бирор бир мансаб соҳиби 
бўлганлиги ёки ҳукуматда тутган ўрни ҳақида аниқ хабар берилмаган. Манбаларда келтирилган 
Афзалий тахаллуси билан ижод қилган шоирларнинг бирортаси ҳам ўзбек тилида ижод 
қилганликлари ҳақида маълумотлар йўқ. Шу боис биз Афзалий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни 
асарнинг ўзидан ахтаришга киришдик. Изланишларимиз натижасида Афзалий ўз асарида 
келтирилган маълумотлардан унинг ҳаёти ва шахсияти ҳақида дастлабки маълумотларга эга 
бўлдик.
Афзалий асарида келтирилган маълумотларга кўра у саййидлар авлодидан бўлиб, унинг 
шажараси Ҳазрати Алийга бориб тақалади. “Мажмаъу-л-масойил” асарининг эса 1111 ҳижрий 
ражаб ойи, яъни 1700 милодий йили декабр ойида ёзиб тугаллаганига кўра унинг яшаб ижод 
қилган даврини аниқ билиб олиш мумкин. Асардаги далилларга кўра Афзалий Абдулмуъийн 
Насафийнинг (1027-1114) асарларидан истеъфода қилган. Афзалий “Мажмаъу-л-масойил” 
асарини умрининг охирларида ёзиб тугаллаган деб ҳисобласак, унинг яшаб ижод этган даври 
XVII аср ўрталари ва XVIII аср бошлари деб таҳмин қилиш мумкин. 
Афзалийнинг яхши шоирлиги ҳақидаги фикрларга “Мажмаъу-л-масойил” асари далил 
бўла олади. Асарда имомлар, қироат, намоз, таҳорат, ғусл, рўза, сулҳ ва бошқа кўплаб фиқҳий 
масалалар шеър усулида баён қилинган. Шу жиҳатига кўра уни Бобурнинг “Мубаййин” асари 
каби адабий-диний
манбалар қаторига киритиш мумкин.
Истеъдодли шоир Афзалийнинг “Мажмаъу-л-масойил” асарини чуқур тадқиқ қилиш 
унинг ижоди билан танишиш ва поэтик маҳоратини ёритишга имкон беради. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish