Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
Бекназарова С.С. Дискретно- непрерывные процессы в TIAV мультимедийной системе, 
LAP LAMBERT Academic Publishing GmbH & Co. KG, Saarbrucken, Germany, 2015, 56 с. 
2.
Бекназарова С.С. Онлайн-система конструктор проектирования медиаобразовательных 
курсов, LAP LAMBERT Academic Publishing GmbH & Co. KG, Saarbrucken, Germany, 2013, 
96 с. 
 
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРДА АҲОЛИ МИГРАЦИЯСИ
МАСАЛАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ ЎРГАНИЛИШИ 
Ш.Бобоев, М.Махамадиев – ЎзМУ магистрлари,
«Ижтимоий фикр» Республика
жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази кичик илмий ходимлари. 
 
Замонавий жамиятларда содир бўлаётган шиддатли ўзгаришлар аҳолининг турли 
қатламлари орасида аксарият вазиятларда моддий манфаатдорлик мақсадида бир ҳудуддан 
иккинчисига кўчиб ўтиш ҳолатларини кучайтирмоқда. Бу бирмунча оммалашган жараён фанда 
аҳоли миграцияси номи билан мустаҳкам ўрин олди. Аҳоли миграцияси (лот-
migratio
- кўчиш) 
кишиларнинг бир минтақа (давлат, мамлакат) дан иккинчисига кўчиб ўтиши бўлиб, 
О.Д.Воробьёванинг ёзишича бу – «аҳолининг яшаш жойини доимий ёки вақтинчалик 
ўзгартириши бўлиб, ҳар қандай ҳудудий кўчиб ўтиш ижобий ёки салбий омиллар таъсирида 
содир бўлади»
1

Миграция жараёнлари илм-фанда аҳоли популяцияси, унинг миқдори, жинсий-ёш 
тузилмаси нуқтаи назаридан авлодлар давомийлигини таъминлаш ва сақлаб қолиш мақсадида 
ўрганилади. Ушбу соҳада содир бўлаётган жараёнлар ҳар қандай мамлакатнинг демографик 
барқарорлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.
Иқтисодий ёндашувларга мувофиқ миграция универсал таърифланади. Яъни, миграция 
– бу мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси сонининг муҳим регулятори сифатида олинади. 
Ушбу жараён меҳнат бозоридаги соғлом рақобатни рағбатлантиради. Миграциянинг аксарият 
турлари иқтисодий зарурат билан боғлиқ бўлиб, у ёки бу даражада меҳнат бозори талабларидан 
келиб чиқиб содир бўлади.
1
Воробьёва О.Д. Миграционные процессы населения: вопросы теории и государственной миграционной политики. 
Аналитический сборник. 2003. - №9 (202). –С. 32.


185 
Ҳуқуқшунослик нуқтаи назаридан мигрантлар ҳуқуқий мақомининг ўрнатилиши, улар 
ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатланиши, улар билан ишловчи субъектларнинг муносабатлар 
тизимини тартиблаш долзарб масалалар саналади.
Социологик нуқтаи назардан мигрантларнинг янгича ижтимоий муҳитга мослашиш 
муаммолари илмий тадқиқотларнинг диққат марказида туради. Эътиборлиси, социология бу 
борада интеграктив фан ролини ўтаб, «Миграция социологияси»нинг яратилишига туртки 
берди.
Психологияда аҳолининг муқим яшаш жойидан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши 
мотивацияси алоҳида ўрганилади. Ушбу фанда миграция шахснинг қатор ижтимоий 
эҳтиёжларини қондириш воситаси ҳамда кишининг ўзига бўлган ишончини синаш усули 
сифатида таърифланади.
«Аҳоли миграцияси» тушунчасига берилган таърифлар кўп сонли бўлиб, В.А.Ионцев 
биргина Россиядаги махсус нашрларнинг контент-таҳлили асосида ушбу атамага 36 хил турли 
таърифларни санаган. В.А.Ионцев контент-таҳлилларини умумлаштирган ҳолда, мазкур атама 
таърифланган хорижий ва маҳаллий адабиётларни туркумлаб чиқади. Унинг хулосаларига 
мувофиқ миграцион жараёнларни ўрганишда 17 хил турли илмий ёндашувлар фарқланади. 
Ушбу ёндашувлар камида 45 та илмий йўналиш, назария ва концепцияларни бирлаштиради. 
Хусусан, иқтисодий - 5 та, социологик назариялар - 5 та, соф миграцион – 4 та, демографик - 3 
та, тарихий - 2 та, типологик, ижтимоий ва ҳоказо ёндашувлардан иборат
1
.
«Аҳоли миграцияси» тушунчасини илк бор инглиз олими Э.Г.Равенштейн 1885 йилда 
чуқур илмий изланишлари асосида таърифлайди. Олим Буюк Британия ва Шимолий 
Америкадаги миграцион жараёнларни таҳлил қилади ва ўз тадқиқоти асосида миграциянинг ўн 
битта қонуниятига аниқлик киритади. Улар ичида муҳимлари қуйидагилардан иборат: 
- аксарият миграция қисқа масофаларда содир бўлади; 
- ҳудудий марказлар нечоғлик жозибадор бўлса, улар шунчалик миграцияга туртки 
беради; 
- ҳар бир миграцион оқимга қарши контроқим ҳам содир бўлади;
- йирик шаҳарларнинг ўсишида миграцион оқимларнинг таъсири табиий жараёнларга 
нисбатан катта бўлади; 
- миграция саноатлашиш ва савдо-сотиқ кўламининг ошиши, айниқса, транспортнинг 
ривожланиши билан кенгайиб боради;
- миграциянинг иқтисодий омиллари белгиловчи саналади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миграциянинг тарихи инсоният пайдо бўлган 
даврларга бориб тақалади. Зеро, дастлаб Африка қитъасида пайдо бўлган инсоният вақт ўтиши 
билан айнан миграция боис, бутун дунёга тарқалиб кетди. XVI-XIX асрларда Европа 
аҳолисининг Америкага оммавий кўчиб ўтиши содир бўлди. Бу жараён кейинроқ Жанубий 
Африка ва Австралияга кўчди. Ўтган асрнинг 50-йилларида эса вазият ўзгариб ривожланаётган 
давлатлар аҳолисининг ривожланган давлатларга оммавий кўчиб ўтиши бошланди.
А.В.Юрин Буюк географик кашфиётлар давридан то бизнинг кунимизгача содир бўлган 
энг йирик миграцион жараёнларни уч босқичга бўлиб ўрганади. Унга мувофиқ: 
1-босқич: Буюк географик кашфиётлардан – ХХ асрнинг ўрталаригача давом этган. Бу 
босқичда миграциянинг асосий оқими Европага йўналтирилди.
2-босқич: 1950 йиллар охири – 1990 йилларга қадар давом этди. Бунда асосий оқим 
ривожланаётган давлатлардан ривожланган давлатлар томон йўналтирилди. Натижада 
тартибсиз ҳолда кечган бу миграцияда хорижий ишчи кучининг паст даромадли ва нуфузи 
жихатдан куйи фаолият соҳаларига жалб қилиниши содир бўлди.
3-босқич: 1990 йилларнинг охиридан бизнинг кунимизга қадар давом этиб, унга 
мувофиқ ривожланган давлатлар томонидан миграция кўламини тартиблаш ва чеклаш сиёсати 
юритилмоқда. Тартибсиз кечувчи ва паст даромадли ишларга малакасиз ишчиларни жалб 
қилиш тенденцияси ўз ўрнини юқори малакали мутахассисларни нуфузли лавозимларга жалб 
қилишга бўшатиб бера бошлади
2
.
Ҳозирги кунда илм-фанда миграцион жараёнлар кўламини баҳолашда гравитацияли 
(тортишув кучи) модели қўлланилмоқда. Миграциянинг гравитацияли модели физикада 
1
Миграция населения. Выпуск 1. Теория и практика исследования. Приложение к журналу Миграция в России. – М. 
2001. – С. 18.
2
Трудовая миграция. Ilo.org. 


186 
Ньютоннинг тортишув кучи назариясига қиёсланиб, миграцияни ижтимоий жараён сифатида 
мантиқан худди шундай талқин этади. Унга мувофиқ, миграцион жараённинг бошланиши. 
Унинг ўсиб, кенгайиб боришида икки ўлчам туртки бўлади. Булар барчани ўзига жалб этаётган, 
иқтисодий нуқтаи назардан жозибадор бўлган «минтақа» ва «аҳамиятлилик» тушунчаларидир. 
Демак, минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси билан мигрант ҳаётида туб бурилиш 
ясашга қодир аҳамият касб этиши лозим. Фикримизча, худди шундай қонуният натижасида 
«қор уюми» ҳолати кузатилиб «жозибадор минтақа»га кўчиб борувчилар сони йўл-йўлакай 
ошиб бораверади.
Миграция бугунги кунда глобал миқёсда ўсиб бораётган жараёнга айланди. Эндиликда 
аксарият ривожланаётган давлатлар мигрантларни етказиб берувчи, ўтказувчи (транзит) бўлса, 
ривожланган давлатлар уларни қабул қилувчилик мақомига эга бўлди. Айниқса, меҳнат 
миграциясидаги шиддатли динамика иккала томон учун ҳам бирдай ижтимоий-иқтисодий 
оқибатларга сабаб бўлмоқда.
Бунда мигрантларни қабул қилувчи мамлакатларнинг ишчи кучи ёшариб, айрим 
соҳаларининг интенсив ривожланиши (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, шахсий хизматлар, 
тадбиркорлик, ижтимоий ҳимоя, кадрлар танқислиги соҳалари)га туртки бўлмоқда. Ўз ўрнида 
мигрантларни етказиб бераётган давлатлар эса пул бирлиги кўринишида катта миқдорда 
молиявий манфаат кўрмоқдалар.
Жумладан миграция масалаларига тўхталиб ўтилганда мамлакатимиз Президенти 
Ш.М.Мизиёевнинг 05.07.2018-йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция 
тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-3839 сонли 
қарорини қабул қилиниши бугунги кунда халқимизнинг турмуш сифатини яхшилашда аввало 
мигрантлар масаласига ҳам алохида эътибор қаратилиши лозим эканлигини англатмоқда.
Умуман олганда, замонавий жамиятларда «адолатли миграция»ни шакллантириш 
масаласи бўлиб, шу орқали ишчи-мигрантларнинг ҳақ-ҳуқуқлари муҳофазаланиши, уларга 
муносиб яшаш ва меҳнат шарт-шароитларини яратиб беришда қуйидаги устувор тенденциялар 
кузатилмоқда:
Биринчидан, миграцияни кишилар учун эҳтиёж эмас, шахсий танлов масаласи 
даражасига кўтариш. Бунинг учун мигрантларни ўз давлатларида муносиб иш ўринлари билан 
таъминлаш. 
Иккинчидан, инсон ҳуқуқларини эъзозлаш, жумладан, мигрантлар ҳуқуқларини ҳурмат 
қилиш. 
Учинчидан, ишчи-мигрантлар ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олишда ёлланма 
меҳнат шартларини ўзгартириш, адолатли шартлар билан таъминлаш, мигрантларни қабул 
қилувчи давлат фуқаролари билан тенг ҳуқуқларни кафолатлаш. 
Тўртинчидан, минтақавий интеграция жараёнида миграциянинг адолатли тартибини 
жорий этиш. 
Бешинчидан, давлатлар ўртасида адолатли миграция шартларини жорий этишда 
иккиёқлама келишувга кўмаклашиш. 
Олтинчидан, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирликлари, касаба уюшмалари, иш берувчи 
ташкилотлар ўртасида мигрантлар соҳасида қарорлар қабул қилишда ижтимоий шерикликка 
кўмаклашиш.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish