“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
270
Янада тўлақонли, ҳар томонлама интеграл тайёргарлик учун мажмуали такомиллашувни кўзда
тутадиган умумий йўналиш билан бир қаторда яна қуйидаги устувор вазифаларни кўрсатиш лозим:
-
индивидуал техник-тактик ҳаракатларни такомиллаштириш;
-
функционал имкониятларни иложи бор қадар сафарбар этиш қобилиятини такомиллаштириш;
-
юксак иш қобилиятини таъминлаш учун максимал ҳаракат фаоллигидан нисбий бўшашиш
даврларига кўчиш қобилиятини такомиллаштириш.
Бу йўналишларни ривожлантиришга хилма-хил усулий услублардан фойдаланилади, булар:
турли моделлаштирувчи қурилмаларни қўллаган ҳолда машқларни
бажариш шароитларини
енгиллаштириш; оғирликларни қўллаш ва машғулотларни ноқулай шароитларда ўтказилади.
Спортчи фикрларни жамлаши; техник-тактик ҳамда жисмоний имкониятлардан максимал
фойдаланишга
мойиллик яратиш; ўз-ўзига “Нима қилсанг ҳам, фақат ғолиб чиқ!”, “Бор имконингни
ишга сол!”, “Ўзингни қўлга ол ва мақсадингга эриш”, “Тинчлан”, “Ҳаяжонланма” каби буйруқлар
бериб, бундан тўғри фойдалана билиш ва таъсир кўрсатиш лозим.
Спортчининг интеграл тайёргарлиги мусобақа фаолиятида спорт маҳоратининг ҳар хил таркибий
қисмлари – техник, тактик, жисмоний, психологик ва назарий тайёргарликни координациялаш ва
амалга оширишга қаратилади. Спортчи тайёргарлигининг ҳар бир жиҳати
маълум даражада тор
йўналтирилган усул ва воситалар натижасида шаклланади. Бу шунга олиб келадики, локал машқларда
намоён бўладиган алоҳида сифат ва қобилиятлар кўпинча мусобақа машқларида тўла спортчи
томонидан намоён қила олмайди. Шунинг учун тайёрланганлик жиҳатларини, сифат ва қобилиятларни
бирлаштиришга йўналтирилган алоҳида тайёргарлик бўлиши зарур.
Интеграл таъсир кўрсатувчи воситалар ҳажми йиллик циклнинг масъулиятли мусобақалари
яқинлашган сайин ошиб бориши керак, кўп йиллик режада эса уларнинг энг кенг қўлланадиган ўрни –
индивидуал имкониятларни максимал даражада рўёбга чиқариш босқичида. Лекин интеграл
тайёргарлик воситалари йил давомидаги машғулотларнинг бошқа даврларида ҳам, кўп
йиллик
машғулотларнинг бошқа босқичларида ҳам ўз ўрнига эга бўлиши лозим. Бу спортчининг ўсиб
бораётган функционал имкониятларини мусобақа фаолиятини муваффақиятли таъминлаш зарурати
туфайли юзага келадиган реал талаблар билан режали тарзда боғлаш учун шароит яратади.
Бундай ҳолат шуғулланганликнинг юксак даражаси ва спорт маҳоратининг бошқа таркибий
қисмлари: назарий билимлар, максимал натижа кўрсатишга психологик мойиллик, спорт беллашувига
сафарбарлик, ташқи чалғитувчиларга эътибор бермаслик ва бошқаларни ўз
ичига олувчи
тайёрланганлик сифатида таърифланади. Спорт такомиллашувининг мазкур босқичига хос бўлган энг
юқори даражадаги тайёрланганлик ҳолатини, одатда, юксак натижа кўрсатишга тайёрлик ёки спорт
формаси ҳолати деб атайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: