Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ТАЪЛИМНИ ТЕХНОЛОГИЯЛАШТИРИШ ДАВР ТАЛАБИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet358/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ТАЪЛИМНИ ТЕХНОЛОГИЯЛАШТИРИШ ДАВР ТАЛАБИ 
Фозилов Б.Ё., ўқитувчи, Қурбонов Ф.Ф., ўқитувчи 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Инсоният цивилизациясининг қуйи босқичларида шахсни тарбиялаш, унга таълим беришга 
йўналтирилган фаолият содда, жуда оддий талаблар асосида ташкил этилган бўлса, бугунги кунга 
келиб таълим жараёнини ташкил этишга нисбатан ўта қатий ҳамда мураккаб талаблар қўйилмоқда. 
Чунончи мураккаб техника билан ишлай оладиган, ишлаб чиқариш жараёнининг моҳиятини тўлақонли 
англаш имкониятига эга, фавқулотда рўй берувчи вазиятларда ҳам юзага келган муаммоларни ижобий 
ҳал этувчи малакали мутахасисни тайёрлашга бўлган ижтимоий эҳтиёж таълим жараёнини технологик 
ёндошув асосида ташкил этишни тақозо этмоқда. 
Шу боис ижтимоий тараққиёт билан узвий алоқадорликда ривожланиб бораётган педагогика 
фанининг вазифалари доираси кегайиб бормоқда. Табиий равишда замонавий фан-техника 
ютуқларидан самарали фойдалана олиш мазкур фан олдига ҳам қўйилгандир. 
Айни вақтда Республика ижтимоийҳаётига шиддатли тезликда ахборотлар оқими кириб 
келмоқда ва кенг кўламни қамраб олмоқда. Ахборотларни тезкор суратда қабул қилиб олиш, уларни 
таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ҳамда ўқувчига етказиб 
беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. 
Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш юқорида қайд этилган долзарб 
муаммоларни ижобий ҳал этишга хизмат қилади. 
Таълим тизимини технологиялаштириш ғояси ўтган асрнинг бошларида Ғарбий Европа ҳамда 
АҚШда таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим самарадорлигини ошириш, шахснинг 
ижтимоийлашувини таъминлаш учун муайян шарт-шароитни яратиш борасидаги ижтимоий ҳаракат 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
272 
юзага келган даврда илк бора ўртага ташланди. Мазкур ғоя 30- йилларда таълим жараёнига “педагогик 
техника” (таълим техникаси) тушунчасини олиб кирилиши билан асосланди. Ушбу даврларда 
яратилган махсус адабиётларда “педагогик (таълим) техника(си)” тушунчаси “ўқув машғулотларини 
аниқ ва самарали ташкил этишга кўмаклашувчи усул ва воситалар йиғиндиси” тарзида талқин этилди 
ҳамда ўқув жараёнига ўқув ва лаборатория жиҳозларининг олиб кирилиши, улардан самарали, унумли 
фойдаланиш, материал мазмунини кўрсатмали қуроллар ёрдамида тушунтириш каби ҳолатлар таълим 
самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи етакчи омиллардир дея боҳоланади. 
XX асрнинг 50-йилларида таълим жараёнида техник воситаларни қўллаш “таълим технологияси” 
йўналишини белгилаб берувчи омил дея эътироф этилади, асосий эътибор ўқувчилар аудиториясини 
кенгайтириш, техник воситалардан фойдаланиш эвазига амалга оширилиши, техник воситаларни 
имкониятларини янада такомиллаштириш, уларни ахборот сиғимини кенгайтириш, ахборотларни 
узатиш хизматини сифатли ташкил этиш, таълим олишни индивидуаллаштириш каби масалаларга 
қаратилади. Бу борада олиб борилган тадқиқотларнинг объекти, таянч нуқтаси сифатида техник 
воситалар имкониятлари, уларни такомиллаштириш жараёни қабул қилинди, шунингдек, ўқув жараёни 
“технологиялаштириш”нинг ташкилий жиҳатларини ўрганишга алоҳида урғу берилди. 
60 йилларнинг бошларида таълимни дастурлаш асосида таълим жараёнини ташкил этиш 
“технология” тушунчасининнг моҳиятини очиб берувчи омил сифатида кўрина бошланди. Дастурий 
таълим ўқувчиларга муайян билимларни алоҳида қисм ҳолида эмас, балки изчил, яхлит тарзда беришни 
назарда тутади. Дастурий таълим ўзида таълим мақсадлари, уларни ўзгартириш ва баҳолашнинг мос 
равишдаги мезонлари ҳамда таълим муҳитининг аниқ тавсифини қамраб олади. 
Таълим жараёнини технологиялаштириш назариясининг шаклланиши узоқ муддатли вақт 
оралиғида кечди. Қатор мамлакатларда таълим технологияси ва унинг муаммоларини тадқиқ этишга 
алоҳида этибор қаратилади. Таълим технологияси муаммоларини тадқиқ этувчи ташкилотлар тузилди, 
махсус журналлар нашр этилди. 
Замонавий педагогик технология ўзининг педагогика ва бошқа фан ютуқлари билан боғлиқ 
хусусий назариясига эга; у биринчи галда ўқув-тарбиявий жараённи илмий асосда қуришга 
йўналтирилган; ўқитишнинг ахборотли воситаларидан, дидактик материаллардан, фаол методлардан 
кенг фойдаланишга асосланган ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолиятига замин яратади. 
Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот 
технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, 
бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр 
билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган 
билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни 
ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Педагог бу жараёнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, 
билим олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, 
йўналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида талаба асосий бўғинга айланади. 
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, 
ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан, интерактив методлардан тўлиқ 
фойдаланилади. Интерактив методлар – бу жамоа бўлиб фикрлашдан иборат, яъни у педагогик таъсир 
этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига 
хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга 
оширилади. 
Келажакда таълим тараққиётининг ҳаққоний ҳаракатлантирувчи куч сифатида ўқитувчи 
фаолиятини янгилашга, таълим-тарбия жараёнини мақбул (оптимал) қуришга, талаба ёшларда ҳур 
фикрлилик, билимга чанқоқлик, Ватанга содиқлик, инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришга 
ижобий таъсир кўрсатади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish