“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
274
СПОРТ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВ - ТРЕНИРОВКА ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШНИ
МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Азимов Л.А.,
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Муаммонинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг кадрлар
тайёрлаш миллий дастури доирасида ишлаб чиқилган «2008-2012 йилларда узлуксиз таълим тизимини
мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш»
дастури, биринчи президент Ислом Каримов раислигида 2010 йил 10 март куни Оқсаройда ўтказилган
«Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги
йиғилишида аниқ белгиланган галдаги вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги 2010 йил 23 сентябрдаги 211–сон
қарори ва халқаро миқёсдаги спорт натижаларни кўрсатиш юқори малакали спортчилардан
функционал имкониятлари чегарасидаги юкламаларни бажаришни талаб этиши, глобал муаммолардан
бири бўлиб, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни
чуқурлаштириш ва мазмунан янгилашни спорт мактабларида спортчиларнинг ўқув- тренировка
жараёнини бошқаришни модернизациялашни талаб этади.
Зеро, юқори малакали спортчиларнинг саломатлигига путур етказмасдан юқори натижаларга
эришишида ҳар бир спортчи учун, айнан ҳар бир тренировкада индивидуал функционал ҳолатларига
мос келадиган юкламаларнинг тўғри танлай олиниши асосий замин ҳисобланади.
Ишнинг мақсади.
Спорт мактабларида юқори малакали спортчиларнинг ўқув-тренировка
жараёнини инновацион технологияда бошқариш асосида модернизациялаш.
Тадқиқотни ташкил этиш ва қўлланилган усуллар.
Тадқиқотлар кураш бўйича 45 нафардан ортиқ
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоларида ва терма жамоага номзодларда 2012-2014
йиллари ўтказилди. Тадқиқотда тренировка жараёнларини кузатиш ва тахлил қилиш, педагогик назарот
тестлари, педагогик тажриба ва математик статистика усуллари қўлланилди.
Натижаларни муҳокама қилиш. Биз Душанин С.А. (1986 й) усулида кардиограмма ёзиб олиш ва
Руми С.С. (1986 й) усулида сейсмокардиограмма ёзиб олиш усулларини қўллаб, тренировка жараёнини
инновацион технологияда бошқариб, доимий мониторинг натижасида спортчиларнинг энерготаъминот
тизими функционал имкониятлари, сафарбарлик даражаси ва ишчанлик қобилиятларини аниқлаш,
функционал холатига тезкор педагогик ташхис қўйиш йўли билан дастурий мақсад сари
режалаштирилган натижаларга эришишида ҳар бир спортчи учун, айнан ҳар бир тренировкада
индивидуал функционал ҳолатларига мос келадиган юкламаларни тезкор усулда аниқлаш ва тавсия
қилиш орқали амалга оширишга эришдик. Натижада қисқа муддатли адаптациялардан узоқ муддатли
адаптация шаклланишига тўла имкон яратилди. Бу эса ўз навбатида хар бир тренировкадан олинган
самара йўқотишсиз йиғилиб, куммулятив самарага эришишга, яъни спорт натижаларининг доимий
ўсиб боришига олиб келди.
Бу технологиянинг самарадорлиги енгил атлетиканинг турли турлари бўйича ўнлаб
спортчиларнинг «Спорт устаси» ва «Спорт усталигига номзод» талабларини бажариши билан асослаб
берилди.
Хулоса қилиб айтганда, биз юқори малакали спортчиларнинг «спорт формасини» ўқув-
тренировка жараёнини инновацион технологияда бошқариш асосида модернизациялаш эвазига
соатигача аниқликда бошқара олиш имкониятига эришдик, натижада спортчилар ҳар-бир асосий
мусобақада ўзларининг шахсий рекордларини янгилашга, хеч бўлмаганда ўз шахсий рекордини
қайтариш имкониятига эга бўлдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |