Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УЛАРДАН МАХСУС ТАЪЛИМ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet359/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УЛАРДАН МАХСУС ТАЪЛИМ 
ТИЗИМИДА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Музафарова Ф.Б., ўқитувчи, Иноятов А.Ш., ўқитувчи 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Педагогик технология назариясининг муҳим жиҳати - бу ҳар бир педагогнинг ўз имконияти 
даражасида, шунингдек, турли ёшдаги таълим олувчиларнинг муҳим хусусиятларини инобатга олган 
ҳолда уларнинг ўқув фаолликларини ошириш мақсадида таълим жараёнида замонавий ёндашувлардан, 
интерфаол методлардан самарали фойдалана олиши ҳисобланади. 
Педагогик технологиянинг таркибий қисмларини бевосита махсус таълим тизимига татбиқ 
этганда тамойилларнинг ўрни сезилади. Чунки коррекция педагогикасининг ҳимояловчи 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
273 
характердалиги боис, унинг ўзига хос тамойиллари мавжуддир. Демак, энди биз махсус таълим 
тизимида педагогик технологиянинг мазмунини шархлашдан олдин меъёрда ривожланаётган болалар 
таълими-педагогика ва унинг махсус–коррекцион педагогикадан фарқли ўзига хос хусусиятларини 
санаб ўтмоғимиз лозим. 
Маълумки, стаълим олиш- меъёрда (соғлом) ривожланаётган ҳар бир инсон учун табиий ва 
ижтимоий эхтиёждир.
Таълим жараёнининг турлари ва мазмуни таълим олувчилар ёши, кўзлаган мақсадлари ва 
мотивлари билан фарқланади. Бу борада соғлом ва алоҳида ёрдамга мухтож болалар орасидаги таълим 
олиш фарқларини санаб ва таълим олиш жиҳатидан анъанавий ва инновацион шаклларда махсус 
таълимни ташкил этиш ҳамда амалга оширишдаги ўзига хос фарқлар асосида ўқитиш жараёни мавжуд.
Алоҳида ёрдамга мухтож болаларни ўқитишда коррекцион-педагогик жараён интерфаол усуллар 
асосида фаолликка ундовчи, ҳар бир фикрни қадрловчи, тажрибаларни таҳлил қилиб, керагини 
қўлловчи сифатида ташкил этилса, болалар ҳар бир янги мавзуни танқидий ўрганиш асосида қабул 
қилувчи фаол иштирокчи мавқеига эга бўлади, яъни “мен ногирон бўлганим учун шунчалик билишим 
керак” эмас, балки “имкониятларим чекланган бўлсада, шуларни била оламан, эплай оламан” 
муносабатидаги фаолият муаллифига айланади.
Алоҳида ёрдамга муҳтож болалар таълимида илғор педагогик технологиялардан фойдаланишда 
қуйидаги тамойиллар асосий ўрин эгаллайди: 
-
топшириқлар дастлаб ўқувчининг имкониятлари даражасида фикрлаш қобилиятини 
ривожлатиришга берилади; 
-
жараён оддийдан мураккабга, умумийликдан хусусийликка томон боради; 
-
ўзидаги кемтик жихатлардан уялмаслик; 
-
жамоада ишлаганда “мен концепцияси” дан қочиш; 
-
ўртоқларининг ёрдамини қабул қилиш ва ўзгага ёрдамга шай туриш; 
-
ҳамкорликда ишлаганда фикр якдиллигига эришишда муросали бўлиш. 
Санаб ўтилган тамойиллар асосида қуйидаги қоидаларга риоя қилиш талаби қўйилади: 
-
фикр туғилганда қўл кўтариб гапириш; 
-
интизом: дарс ва машғулотларга кеч қолмаслик, жамоада ўзини тутиш, умумқабул қилинган 
меъёрларга риоя қилиш; 
-
ўзгаларни тинглаш; 
-
муаммо доирасида гапириш- фикр конкретлиги; 
-
макон ва замон қоидаларига риоя қилиш; 
-
фаол иштирок этиш; 
-
ўзгаларга ёрдам бериш; 
-
ижодкор бўлиш. 
Ўқитишнинг замонавий илғор педагогик технологияларини амалиётга татбиқ этишда махсус 
таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, ўқитувчи ва тарбиячиларининг ушбу усулларга муаммога 
қарагандек қараши кузатилди. Яъни коррекцион-педагогик жараён иштирокчиларининг аксарияти 
“Интерфаол усулларини ногирон болалар таълимида қўллаш унчалик методик жиҳатдан кутилган 
натижаларга эришиш имкониятини бермайди” каби фикрда эканлиги аниқланди. Бироқ бундай қараш 
нотўғри албатта. Чунки ногирон болалар ҳам соғлом болалар сингари имкониятлар даражасида ташкил 
этилган инновацион-коррекцион педагогик жараёнда иштирок этиш имкониятига эгадирлар. Шунинг 
учун ўқитувчиларга янгилик ёхуд мазмуни ва таркиби жихатдан эгалланиши қийин туюлган замонавий 
технологияларни англаши, муаммони ечимини топиши учун қуйидаги босқичларда фаолият олиб 
боришини тавсия этилади ва бу босқичлар амалиётда синовдан ўтди: 
1.Мавзу(технология) ёхуд усул билан дастлабки танишиш. 
2.Технологияни тушуниш-англаш, хис қилиш. 
3.Усулни амалда қўллаш юзасидан муайян мақсадни қўйиш. 
4.Мақсадга эришиш учун стратегияни танлаш. 
5.Керакли воситалар, маълумотлар базасини аниқлаш. 
6. Амалда қўллаш-синов дарслари ўтказиш, методик кенгаш йиғилишларида ҳимоя қилиш. 
Маълум натижага эришган ўқитувчи, тарбиячи кейинги усул-ривожланган замонавий 
инновациянинг ташкилий шакллари ва воситаларидан фойдаланиш, янги тушунчалар, маълумотлар ва 
манбаларни аниқлаш йўлида изланади. Шу шаклда ва мазмунда ўқитувчи рақобатбардош, замонбоп 
мутахассис сифатида фаолият олиб боради.
Алоҳида ёрдамга мухтож болалар таълими бўйича замонавий интерфаол усуллари асосидаги 
коррекцион-педагогик жараённинг таркибий тузилмаси пухта ва ўзаро узвий, бир-бирини тўлдирувчи 
муносабатларда ва олдиндан кўзланган мақсадга йўналтирилиши муҳим омиллардан саналади. 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish