“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
189
Хулоса қилиб айтганда ҳозирги кунда талабаларни соғлом, бақувват, кучли, ҳар хил
қийинчиликга бардош бера оладиган, илмли қилиб тарбиялашда алломаларимиз ёзиб қолдирган
ғояларни ҳозирги давр шароитига мослаштириб, уларни кундалик соғлом турмуш тарзига, турмуш
маданиятимиз мазмунига сингдиришимиз зарур.
ГИМНАСТИКА МАШҚЛАРИНИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ
Рахмонов Р.Р.,
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Саломатлик инсоннинг энг улуғвор бойлигидир. Маълумки, саломатлик инсон томонидан, унинг
биологик ва ижтимоий фаолиятини тўлиқ ва кенг миқёсда бажариши учун энг асосий омилдир, узини
намоён қилишдаги пойдеворидир. Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов
ташаббуси билан соғлом авлодни тарбиялашга маънавий бой, ахлокан етук, интеллектуал
ривожаланган, юқори билимли, жисмонан бақувват, хар тарафлама камол топган шахсни
шакллантиришга қаратилган кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда
2000 йил – «Соғлом авлод йили», бу борада 24/Х-2002 йилда «Узбекистонда болалар спортини
ривожлантириш» тўғрисидаги махсус қарори қабул қилинди ва 2005 йил «Саломатлик йили», 2010 йил
“Баркамол авлод йили”, 2014 йили “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди. Баркамол авлодни
тарбиялаш масаласи - давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Миллат саломатлигини сақлашда аёллар саламатлиги алохида ўрин тутади. Донишмандлардан
бири «Сиз бизга соғлом оналарни беринг, биз сизга соғлом авлодларни тарбиялаб берамиз"» деган
экан. Шу сабабли қиз болалар тарбияси ўзига хос эътиборни талаб қилади. Кузатишлар шуни
кўрсатаяптики, сўнгги йилларда дунёда аёллар шуғулланидиган спорт турлари кўпайиб кетди. Фақат
эркакларга хос деб хисобланган футбол, бокс, дзюдо, оғир атлетика каби спорт турлари бўйича хам
аёллар ўртасида халкаро турнирлар, жахон чемпионатлари ўткизилмокда. Аммо бу ўринда аёл ва эркак
организмининг табиий фарқи ва уларнинг жисмоний имкониятлари инобатга олинмаяпти. Аёл - энг
аввал она. Унинг организмига табиий фаолият билан бир вақтда ирсий белгиларни сақлаш ва уларни
наслдан наслга ўтказиш каби энг олий хусусият юкланган. Анатомик ва физиологик нуқтаи назардан
аёл ва эркаклар организми тана қисмлари, ўлчовлари, қуввати ва хажмлари билан фарқланади.
Эркаклар танасида суяк ва мускул тўқималари ўзга тўқималарга нисбатан кўпрок, яъни тана вазнининг
50% ташкил қилади. Эркаклар организми куч, тезлик ва чидамлилик жихатдан аёллар организмидан
устундир. Аёл организми эса эгилувчанлиги, жисмоний кучланишга мослашиш жараёнининг юқори
даражада амалга оширилиши билан фарқланади. Аммо, бу хусусиятларнинг аёллар организми учун
салбий томонлари хам йўк эмас. Аёлларда асаб тизими заифрок бўлади.. Спорт эса кучли хис-хаяжон,
таасуротлар билан узвий боғлик бўлганлиги учун спортчи аёлларнинг асаб тизими ва рухий холатлари
кўпинча бардош беролмай «узилиш»ларга сабаб бўлади..
Катта спортга аёлларни, айниқса қизларни тайёрлаш мақсадида уларнинг организми
хусусиятларига номувофик даражада жисмоний кучланишлар берилиши ички аъзоларнинг ривожи,
тузилиши ва фаолиятига, жумладан, наслий имкониятларига хам салбий таъсир этиши мумкин.
Шиддат билан бажариладиган харакатлар: урилиш, сакраш, туртикилаш каби таъсирлар натижасида
ички аъзолар, айниқса кичик тос аъзоларида силжиши келиб чиқиши мумкин.
Аёллар организмига ижобий таъсир кўрсатадиган ва зиён келтирмайдиган спорт турларидан
бадиий гимнастика хисобланади. Бадиий гимнастика спортнинг энг гўзал ва чиройли турларидан
бўлиб, одам организмининг таянч-харакат аппаратида, тананинг хамма қисмларини пропорционал
ривожланишини, инсон қадди-қоматини чиройли ва бенухсон шаклланишига олиб келади. Шу билан
бирга суяк тўқимасига, бўғимларга, ички аъзоларга физиологик меъёрдан ортмаган даражада
юкламалар берилганда, кўрсатилган аъзоларнинг ўсиш ва шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади..
Айнан шу хусусиятларига биноан гимнастика машқлари билан шуғулланишни ўспирин ёшларга ва
аёлларга тавсия этиш мақсадга энг мувофиқ спорт тури хисобланади. Гимнастика организмни
адаптация имкониятларини, химоя имкониятларини юқори даражага кўтариб берганлиги учун, бу
организмнинг турли касаликка чалиниши, касаликка чалинган тақдирда эса уни енгиб ва ундан соғ-
саломат, яъни асоратсиз тикланиш имкониятини яратади.
Хар қандай жисмоний машқларнинг бажарилишидан олдин, тананинг аъзолари ва тизимлари
шиддатли фаолият бажарилишига тайёргарлик даврини ўтиши лозим.
Бу даврнинг асосий моҳияти шундаки, жисмоний машқларни бажаришга бирданига киришганда,
турли аъзолар ва тизимлар олий фаолият бажарилиш даражасига бир вақтда эмас, балки олдинма-
кетин, турли вақт оралиқларида киришадилар. Олий даражали жисмоний машқларни бажаришга
тайёргарлик даврида танамиз аъзолари бир вақтда, яъни синхрон равишда юқори даражали фаолият
кўцрсатиш учун тайёргарликка олиб келади. Тайёргарлик давридан сўнг, оддий элементлардан ташкил
топган харакатлар бажарилади, сўнг машқлар структураси мураккаблашади, уларнинг бажарилиш
темпи, ритми ошади ва организмнинг хамма тизимлари максимал равишда юқори нагрузкаларни
Do'stlaringiz bilan baham: |