Сулаймонова М.
,
ўқитувчи, Ўз.Р. ИИВ Фарғона академик лицейи, Фарғона ш.
Олий ўқув юртларидаги талабалар жисмоний
тарбиясининг мазмуни умумтаҳлим мактаб ва
лицей-коллеждаги жисмоний
тарбиянинг давоми бўлиб, бўлажак ҳалқ ҳўжалигида ишлайдигаи
мутахассислар
учун йуналтирилган бўлиши керак.
Олий ўқув юртларидаги жисмоний тарбия асосий бешта йуналишда амалга оширилади:
1. Табиат саломатлиги-инсон
соғлигидир. Бу иккала тушунча бир-бири билан боғлиқ бўлиб,
инсон ўз яшаш фаолиятида табиатга зиён келтирилиши керак эмас, унга онгли равишда муносабатда
бўлиши лозим.
Талабаларда бундай кўникма, малака ва билимни талабаларга фақат жисмоний тарбия дарси бера
олади.
2. Жисмоний тарбия талабалар организмини тўғри ва самарали ривожлантиришга, табиат
инжиқликларига чидамли бўлишга
,
чидамлилиги, тезкорлигини, чақонлилиги ва эгилувчанлилигини
тарбиялашга йўналтирилиши
керак.
3.
Тана
гигиенаси,
ҳаёт,
ишлаб чиқариш ва овқатланиш жисмоний
тарбиянинг ажралмас қисми
бўлиши керак.
4.
Ёшига, жинсига ва меҳнат характерига қараб тўғри овқатланиш, яъни
бўлажак
мутахассис шу
йўналиш бўйича билим, кўникма ва малакага эга бўлиши керак.
5. Олий ўқув юртлари талабалари кунлик режимга риоя қилиши керак
.
Кунлик
режимга риоя
қилмаслик киши психологиясига (рухиятига) таъсир қилади. Оқибатда бу соғлом
турмуш тарзига
салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун жисмоний
тарбия дарсида ва дарсдан ташқари жисмоний машқ
машғулотларида талабаларга амалий машғулотда кунлик режим қонуниятлари туғрисида
чуқур билим
бериб бориш керак.
Мустақилликка эришилган кунданоқ миллий қадриятлар ва миллий спорт турлари ва уйинларини
мамлакатимизнинг худудий, миллий, иқлимий шароитларини ҳисобга олган ҳолда ва буюк
алломаларимизнинг жисмоний тарбия, саломатлик, ақлий ва аҳлоқий тарбияга оид назарий назарий
билимларга амал қилган ҳолда янгича ёндошиш вазифасини қўйди.
Жаҳонга машҳур бўлган олим, тиббиёт илмининг буюк намоёндаларидан бири Абу Али Ибн
Сино бадан тарбиясига катта ахамият берган, яъни тан саломатлигини яхшилаш ва мустаҳкамлашда,
беморликнинг олдини олиш ва ундан тезда қутулиш масаласини ўз асарларида ифодалаган. Шунинг
учун Абу Али Ибн Сино «Киши саломатлигида югурмаса, касаллигада албатта югуради» деб бежиз
айтмаган.
Буюк олим ўзининг машҳур «Тиб қонунлари» асарида кишилар саломатлигини тиклаш ва
мустаҳкамлашда жисмоний машқлардан фойдаланиш масалаларига катта эътибор берган. У жисмоний
машқларнинг киши саломатлигини сақлашнннг энг муҳим воситаси ҳисоблаган, шу билан бирга
жисмоний машқ нафас олишнинг узлуксиз ва чуқур бўлишига олиб келувчи ихтиёрий харакат эканини
айтиб ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: |