Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ суммаси (долларда)
7
№ Давлатлар
2016 й.
2017й.
1
Қатар
127480
128378
—
Макао
(
ХХР
)
105420
115123
2
Люксембург
102389
103745
3
Сингапур
89103
93905
4
Бруней
77421
78836
5
Ирландия
71389
75648
6
БАА
73017
73878
7
Қувейт
74264
71943
8
Швейцария
63882
64715
9
Сан-Марино
60933
62424
—
Гонконг
(
ХХР
)
58682
61540
7
www.worldbank.org - Жаҳон банки маълумоти
72
10
Норвегия
58808
61414
3.
Халқаро савдо алоқаларини ривожланиш босқичлари
XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб халқаро савдо жадал суръатлар
билан ривожлана бошлади. 1950-1998 йилларда жаҳон экспорта 16 мартага
ортди. Ғарб мутахассисларининг фикрича, 1950 ва 1970 йиллар оралигини
халкдро савдонинг ривожланишидаги “олтин аср” деб аташ мумкин. Мана шу
давр оралиғида жаҳон экспортининг ўртача йиллик ўсиш суръати 7% ни
ташкил этади. Ўтган асрнинг 70-йилларига келиб жаҳон экспортининг ўсиш
суръати 5% га қадар, 80-йилларда эса янада пасая бошлади. XX аср 80-
йилларининг охирига келиб жаҳон экспортининг ўсиш суръати жадаллаша
бошлади. Масалан, 1988 йилда халкаро савдонинг ўсиш суръати 8,5% гача
ортгани ҳолда 90-йилларда жаҳон экспортининг ўсиш суръатида яна пасайиш
кузатилди, 90-йилларнинг ўрталаридан бошлаб эса баркарор ўсиш
тевденциясига эга бўлиб, ўртача 7% ни ташкил этган1.
Тахдиллар, жаҳон ишлаб чикариш ҳажмининг ўсиш суръати 2005-2010
йилларда ўртача 2,0% ни, жаҳон товарлар экспорти ҳажмининг ўсиш суръати
эса 3,5% ни ташкил этганлигини кўрсатмокда. 2010 йилда бу кўрсаткич мос
равишда 4,0 ва 14,0% га тенг бўлди.
Халкаро савдонинг барқарор ўсиш суръатига куйидаги омиллар таъсир
кўрсатади:
- халқаро меҳнаг тақсимотининг ривожланиши, ишлаб чикариш ва
капиталлар ҳаракатининг байналмилаллашуви;
- асосий капиталнинг янгиланиши, янги иқгисодий тармокдарникг
яратилиши ва ЖСТ тадбирлари ёрдамида халқаро савдонинг эркинлаш-
тирилиши;
- халқаро савдонинг эркинлашуви, мамлакатларнинг импорт божлари ва
микдорий чекловларни бекор қилишга ўгишлари;
- трансмиллий корпорацияларнинг жаҳон бозорларидаги фаолиятининг
фаоллашуви;
73
- иқшсодий интеграция жараёнларининг чукурлашуви:
- регионал тўсиқларнинг бекор килиншпи, умумий бозор, эркин савдо
зоналарининг шаклланиши;
- собиқ колониал мамлакатларнинг мустақилликка эришиши. Ташқи
бозорларга йўналтирилган иқгисодий моделга эга “янги индустриал
мамлакатлар”нинг ажралиб чиқиши;
- ўтиш иқгасодиёги мамлакатларининг бозор иқтисодиётига утиши ва
иқшсодиётлари очиқлигининг чуқурлашуви.
Юқорида кайд этиб ўтилган омшшар халқаро савдонинг куйидаги
замонавий ривожланиш тенденцияларини белгилаб беради.
Биринчидан, халқаро савдонинг ривожланиш динамикаси жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирозига кадар юқори ўсиш суръатлари билан
тавсифланади. Таҳлиллар кўрсатишича, 1948 йилдан 2010 йилга кадар жаҳонда
товарлар экспорти 346 млрд. доллардан 15,2 трлн. долларгача, яъни 44 мартага
ортган ва унинг ўртача йиллик ўсиш суръати 7-8% ни ташкил этган
8
.
Иккинчидан, мамлакатлар ташқи савдоси иқтисодий ривожланишга
нисбатан жадал суръатлар билан ривожланган. Масалан, АҚШ ялпи ички
маҳсулоти 1990-1995 йилларда 31,4% га ўсган бўлса, унинг экспорти - 48,4,
импорти эса 50,5% га ортган.
Учинчидан, дунёнинг кўпчилик мамлакатларида экспорт ва импорт
квоталарининг ортиши юз берди. Агар 1978-1987 йилларда жаҳон саноат
маҳсулотииинг 13,8% и экспорт қилинган бўлса, 90-йилларнинг иккинчи
ярмида бу кўрсаткич 17% ни ташкил этди.
Тўртинчидан, халқаро савдонинг географик таркиби мамлакатларнинг
худудий ёки ташкилий белгилари бўйича ривожланмоқца. Халкаро савдода
етакчи мавқе АҚШ, Европа Итгифоққи ва Японияга тегишли. Улар ҳиссасига
жаҳон экспорти ва импортининг 60% и тўғри келади. Жумладан, 2010 йилда
8
International Trade Statistics. WTO. Geneva, 2011. P. 19.
74
жаҳон товарлар экспортининг 33,4% и, жаҳон товарлар импортининг 37,4% и
“катта еттилик” мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган.
Бешинчидан, халқаро савдодаги асосий савдо муносабатлари саноат
жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар ўртасида юз беради. Бу кўрсаткич
умумий савдонинг 61% ини ташкил этади.
Олтинчидан, халкаро савдонинг товар таркиби ҳам ўзига хос ривожланиш
хусусиятларига эга:
- халкаро товар айланмасига тортилаётган товарлар оқими чукур
диверсификацияга эга. Жумладан, Германия 180 та экспорт позициясига, Буюк
Британия ва Франция —175 та, Япония 160 тадан ортиқ позицияга эга;
-
илмий-техник тараққиёг натижасида халқаро савдода тайёр
маҳсулотлар улуши ортиб бормокда. Бу кўрсаткич 2010 йидда жаҳон товарлар
савдосининг тахминан 67,1% га тенг бўлди;
- халкаро савдода хомашё ва минерал ёқилгиларнинг улуши қисқариб
бормокда. Ушбу кўрсаткич 1937 йилда 38,6% ни ташкил этган бўлса, 2010
йилда 20,4% га тенг бўлди;
- жаҳон савдосида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши қисқариш
тевденциясига эга бўлиб, бу кўрсаткич 1937 йилда 22,8% га, 2010 йилда эса
7,5% га тенг бўлди;
- 1974-1975 йиллардаги жахон иқтисодий инқирозидан кейин жаҳон
экспортининг товар таркибида тўқимачилик ва кийим-кечаклар улуши орта
бошлади. Бу соҳада ривожланаётган мамлакатлар улуши кескин кўпайиб борди.
XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ташқи савдо нотекис ривожлана
Бошлади ва XXI асрнинг бошларига келиб халқаро савдо етакчилари ўрнининг
ўзгаришига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат жаҳон бозорида мамлакатлар ўрнининг
ўзгарипш билан изоҳланади.
1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |