МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
БИОЛОГИЯ ФАКУЛТЕТИ ЭКОЛОГИЯ
ЙЎНАЛИШИ
Барқарор ривожланиш ва унинг экологик жиҳатлари фанидан
РЕФЕРАТ
Мавзу: Республикамизда барқарор ривожланишга оид қабул қилинган ҳуқуқий актлар.
Бажарди: Хусанов Н.
Қабул қилди: Қулматов. Р.А.
ТОШКЕНТ 2020
Режа:
1.Республикамизда барқарор ривожланишга оид қабул қилинган ҳуқуқий актлар.
2.Барқарор ривожланиш талаблари ва уларни Ўзбекистонда тадбиқ қилиниши.
3.Мамлакатимизда барқарор ривожланиш салбий таъсир кўрсатаётган табиий ва антропоген жараёнлар.
Барқарор ривожланиш қоидаларига риоя этиш 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида, Олий Мажлиснинг 2011 йил 26 мартдаги 181-II-сонли, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисидаги” 212-сонли қарорида акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли қарори билан тасдиқланган “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги экологик меъёрий ҳужжатнинг I.2-бандида давлатнинг ушбу соҳадаги йўналтирувчи қоидаси этиб – “...мамлакатнинг барқарор ривожланиш йўлига ўтишига шарт-шароитлар яратиш учун республиканинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида умумий стратегияни шакллантиришдан иборатдир”, деб кўрсатиб ўтилган.
Юқорида тилга олинган 2010 йил 20-21 сентябрь кунлари Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган ва мамлакатимиз биринчи Президенти маъруза қилган БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадаларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисининг кун тартибида турган бир қатор масалалардан бири барқарор ривожланиш ғоясини олға суриш орқали табиат-жамият муносабат уйғунлигини таъминлаш эди. Ушбу, Саммитдан сўнг, 2011 йил 19 июлда “Ўзбекистон Рспубликасининг барқарор тараққиёт мақсадлари учун таълим концепцияси тўғрисида” қўшма қарор қабул қилинди ва унинг ижро механизми ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги қарорда ўз аксини топди.
Ислом Каримовнинг 2010 йил 20 сентябрь БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги маърузасида “Сўзимнинг якунида шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон БМТ Бош котиби Пан Ги Мун таклиф этган Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги тараққиётни жадаллаштиришга оид глобал ҳаракатлар режасини қўллаб қуватлайди ва уни амалга ошришда фаол иштирок этади”, деб таъкидлаган эдилар.
Ушбу қарор БМТ Бош Ассамблеясининг “2005-2014 йилларда Барқарор тараққиёт таълими ўн йиллиги тўғрисидаги” резолюцияси ва БМТ Европа Иқтисодиёт комиссиясининг Барқарор ривожланиш таълими бўйича Стратегияси асосида ишлаб чиқилди.
«Биологик хилма-хиллик бўйича конвенция» ва «Иқлимни ўзгартиришни чеклаш тўғрисадаги конвенция» кўпчилик давлатлар томонидан имзоланди. Улар 1993 йил 14 май Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан ҳам тасдиқланди ва 1996 йил 7 майида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
«Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенция»нинг мақсади - сайёрамиздаги биологик хилма-хилликни сақлаш, унинг таркибий қисмларидан барқарор фойдаланиш, генетик ресурслардан адолатли ва тенг фойдаланиш, жумладан улардан фойдаланиш заруратида эгасидан рухсат олиш, технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқини қонуний йўл билан узатиш ҳамда талаб даражасида молиялаштириш орқали фойда олиш. Мазкур Конвенция биосферанинг ҳаётий тизимларини сақлаш ва эволюцион ривожланиш жараёнини ушлаб туришда биологик хилма-хиллик ва унинг экологик, генетик, ижтимоий-маънавий, иқтисодий, маданий, илмий, рекреацион аҳамиятини тан олишдир.
«Биологик хилма-хиллик тўғрисадаги конвенция»нинг муҳим принциплари Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги (26.12.97 й.), «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги(26.12.97й.), «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги (15.12.2000 й.) қонунларида ҳамда «Биологик хилма-хилликни сақлашнинг миллий стратегияси ва фаолият режаси тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорида ифодаланган. Мазкур ҳужжатлар орқали Ўзбекистон Республикаси «Биологик хилма-хиллик тўғрисида конвенция»нинг иштирокчиси сифатида унинг барча тамойиллари ва нормаларини сўзсиз тан олади ва босқичма-босқич уларни амалга тадбиқ қилишни ўзига мажбурият қилиб олади.
«Иқлимни ўзгартиришни чеклаш тўғрисидаги конвенцияси»нинг мақсади - атмосфера «иссиқҳона»сининг оқибатида глобал исишга олиб келувчи газларнинг умумий ҳажмини ушлаб туриш. 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», 2002 йил 5 апрелдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида мазкур конвенциянинг асосий принциплари ва нормалари акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |