Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

Таянч иборалар:
мутлоқ устунлик, нисбий устунлик, товар, 
меркантилизм, очиқ иқтисодиёт, автаркия, иқтисодий хавфсизлик, товарнинг 
ҳаёт цикли, Леонтьев парадокси, илмий техник революцияси, ривожланиш 
назариялари, ривожланиш моделлари, меҳнат тақсимоти, меҳнат иқтисодиёти. 
 
Назорат учун саволлари: 
1. Халқаро савдо моҳияти ва тушунчаси. 
2. Халқаро савдонинг назарий асосларига кимлар томонидан асос солинган? 


62 
3. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб халқаро савдонинг жадал 
ривожланишига қандай омиллар таъсир кўрсатган? 
4. Сизнинг фикрингизча, XXI асрда ташқи савдонинг ривожланишига асосан 
қандай омиллар таъсир кўрсатади? 
5. Минтақавий интеграцион жараёнларнинг кучайиши халқаро савдонинг 
ривожланишига қандай таъсир кўрсатмоқда? 
6. Мутлоқ устунлик назариясини тушунтириб беринг. 
7. Нисбий устунлик назариясини тушунтириб беринг. 
8. Халқаро савдонинг қандай янги ривожланиш назария ва моделлари бор? 
9. Халқаро савдо назария ва моделларининг амалий татбиқини тушунтириб 
беринг. 


63 
3-МАВЗУ. ХАЛҚАРО САВДОНИНГ РИВОЖЛАНИШ ШАРТ-
ШАРОИТЛАРИ
 
1.
 
Халқаро савдонинг мазмуни тузилиши ва хусусиятлари 
2.
 
Жаҳон хўжалигини ривожланиш босқичлари ва йўналишлари
3.
 
Халқаро савдо алоқаларини ривожланиш босқичлари
4.
 
Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар
5.
 
Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланишининг ўзига хос 
томонлари
 
1.
 
Халқаро савдонинг мазмуни тузилиши ва хусусиятлари 
Халқаро савдонинг вужудга келиши ва ривожланишида узоқ ва жуда 
мураккаб бир қатор ривожланиш босқичларини босиб ўтди. Айрим 
тадқиқотчилар унинг вужудга келишини Рим империяси даври (эр.ав. II ва 
эрамизнинг IV асрлари) билан боғлашади. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса 
халқаро савдони бошлаган даврни ХVI-ХVII асрлар билан, яъни буюк 
географик кашфиётлар даври билан боғлайдилар. Айнан шу кашфиётлар 
қимматбаҳо тошлар, металлар, ширинликлар ва қуллар билан халқаро 
савдонинг тез ривожланишига сабаб бўлди деб ҳисоблайдилар. Халқаро савдо 
фақат савдогарларнинг сармоялари ишлайдиган соҳа бўлиб ҳисобланган. 
Ўзининг ривожланиш хусусиятлари билан XIХ аср охири ва ХХ асрнинг 
биринчи яримидаги жаҳон хўжалиги «капиталнинг кучига» нисбатан кўп 
жиҳатдан оддий кучга, яъни иқтисодиётга ёт бўлган мажбуриятларга 
асосланган бўлиб, жаҳон хўжалигида бу даврда жиддий қарама-қаршиликлар 
рўй берган эди. Биз буларни капиталистик мамлакатлар ўртасидаги қарама-
қаршиликларда (жумладан, иккинчи жаҳон урушида), шунингдек саноати 
ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларда 
кўришимиз мумкин.


64 
ХХ асрнинг биринчи чорагида жаҳон хўжалиги икки қисмга: жаҳон 
капиталистик хўжалик тизимига ва жаҳон социалистик хўжалик тизимига 
бўлинган эди. Иқтисодий алоқалар тизимида жаҳон капиталистик хўжалик 
тизими устунлик қилиб, 90-йиллар бошида халқаро савдода товар 
айланмасининг 9/10 қисми жаҳон капиталистик хўжалиги тизими доирасида 
рўй берган. 80-йиллар охирида халқаро иқтисодий айирбошлаш каналлари 
орқали капиталистик дунё умумий ялпи маҳсулотининг 1/5 қисми сотилган. 
Собиқ социалистик мамлакатларда жаҳон миллий даромадининг 1/3 қисми, шу 
жумладан ЎИЁК (Ўзаро иқтисодий ёрдам кенгаши) давлатларида эса 1/4 қисми 
ишлаб чиқарилган. 
XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб жаҳон хўжалиги тизимига 
ривожланаётган давлатлар ҳам қўшилди. 70-йилларнинг ўрталарига келиб, улар 
орасидан «янги индустриал давлатлар» («ЯИД»), яъни Осиё-Тинч океани 
минтақасида 4 та кичик «аждаҳо» деб ном олган Жанубий Корея, Тайвань, 
Гонконг, Сингапур ва Лотин Америкасида Бразилия, Аргентина, Мексика 
давлатлари ривожланиш борасида сезиларли даражада олдинлаб кетган эди. 
90-йиллар бошида собиқ Иттифоқ тарқалиб кетиши, шунингдек Шарқий 
Европада рўй берган инқилобий ўзгаришлардан сўнг жаҳон хўжалиги яхлит, 
бутун бир организм кўринишини олди. Шаклланиб келаётган глобал жаҳон 
хўжалиги тизими доирасида бир текис бўлмаган ҳолда, ривожланган, 
ривожланаётган давлатлар ва иқтисодиёти ўтиш давридаги давлатларнинг 
миллий хўжаликларини ўз ичига олган бир қатор давлатлар пайдо бўлди. 
Жаҳон хўжалигида қарама-қаршиликларни, шунингдек турлича ривожланиш 
тенденцияларни сақлаб қолган ҳолда ушбу давлатлар ХХ аср ўртасидаги жаҳон 
хўжалиги билан солиштириб бўлмайдиган даражада кўпроқ интеграциялашиб 
ўзгариб кетди. 
ХХI асрдан бошлаб халқаро савдода товарлар улуши ортиб бориш 
тенденциясига эга бўла бошлади агар 2000 йилда халқаро савдода хизматлар 
улуши 18,8 % га тенг бўлган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич 23,0 % ни 


65 
ташкил этганлигини кўришимиз мумкин. Яъни 2016 йилда халқаро савдода 
хизматлар улуши 2000 йилга нисбатан (23-18,8) 4,2% фоизга ортган.
1-жадвал 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish