Хvi- ХVII асрларда Испания



Download 101,5 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi101,5 Kb.
#463940
Bog'liq
xvi xvii asrlarda ispaniya


www.arxiv.uz

ХVI- ХVII Асрларда Испания


РЕЖА


1. Карл 1 даврида Испания .
2. Филипп 11 даврида Испаниянинг ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий тараққиёти.
3. ХVII асрнинг биринчи ярмида Испания.

ХVI аср бошларида Фердинанд ва Изабелла бирлаштириш сиёсатини олиб борганликлари натижасида Испания Европадаги энг йирик давлатлардан бири бўлиб қолди. Испания Перинея ярим оролининг катта бир қисмини ( Португалиядан ташқари ) эмас, балки Италиянинг анчагина қисмини (Сицилия ва Сардиния оролларини Неапол короллигини) ҳам ўзига қўшиб олди. Фердинанд билан Изабелланиниг невараси уларнинг қизи Хуанаиннг ўьли Карл Габсбург Фердинанд ўлгандан кейин 1516 йилда ана шу ерларнинг ҳаммасини мерос қилиб олди ва уларга “Бургундий мероси “ деб аталмиш ерларини яни Нидерландияни . Люксембург герцоглигини ва Франш Конти областларини қўшиб олди. Кейинчалик Карл француз короли Франциск билан олиб борилган уруш давомида Миланни ҳамда шимолий Италиянинг бошқа бир қанча ерларини қўшиб олди. 1535 йилда у тунисни босиб олди. 20 ва 30 йилларда Испанлар Америкада Мексика Перу Чили Колумбияни истело қилдилар. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Испания Филиппини оролларини қўлга киритди. Испания ер шарининг иккала томонига жойлашган жахон давлатига айланди. Испан королининг ерларида қуёш сира ботмасди. Габсбургларнинг вуджудга келган кўп миллатли жуда катта империясида Испания мухим ўрин тутарди. Бу империя хатто ўз миқиёси жихатидант Буюк Карл империясининг ерларидан ҳам анча кенгайиб кетган эди. Карл V Испанияни ўз ерлари орасида энг яхшиси деб хисобларди. Испания грантлари императорининг тўхтовсиз олиб борган урушларидан кўплаб фойда кўрдилар.Аммо габсбургларнинг агрессив жахон сиёсати Испаниянинг миллий манфаатларини назарда тутмас эди. Испан халқига герман феодаллари билан тузилган иттифоқдан реал фойда олиш ўрнига Карл V нинг буюк давлатичилик сиёсати учун қилинган харажатларини қоплашга тўьри келган эди.


Карл V испанияда короллик қила бошланган дастлабки пайтида Комунерос қўзьолони номи билан мшхур бўлган катта қўзьолон бўлиб ўтди. Мамлакат Фердинанд билан Изабелла даврида бирлашган бўлсада, ХVI асрнинг бошида ҳам Испаниянинг суд ишлари маoмурий ишларида жуда ҳам хилма-хиллик сақланиб қолаверган эди.Мамлакатда феодаллар хали ҳм бемалл яшамоқда эдилар: уларнинг сословие хуқуқлари ва дворянлик имтиёзлари, айниқса дворянларнинг юқори табақаси бўлган гражданларнинг имтиёзлари тўла сақланмоқда эди, эркин комунналари шахарлари ( айниқса Кастилия ) жуда кўп эди. Сословиеларнинг кортеслари илгаргидек катта аҳамиятга эга эдилар. Бирлашган Испанияда бундай Кортеслар тўртта бўлиб, улар Кастилияда, Арагонда, Валенсияда, Католонияда ташкил топган эди. Кортеслар солиқларни тасдиқлаш хуқуқига эга эдилар. Корол хар қайси (тўртта) кортес олдида қасамёд қилиши лозим эди. 1519 йилда Кастилия кортеслари Карл Vга : “ Сиз, улуь жаноб, корол фақат миллатнинг моянали хизматкори эканини билишингиз лозим”, деган эдилар. Карл Vнинг кўпчилиги фламандлардан иборат сарой ахлининг хўжайинлик қилиши ( Карл Германияга кетган вақтда Испанияни унинг ноиби кардинал Адриан , архиесоп Утрехтский идора қиларди) Испаниядаги дворянларнинг ҳам , шахарликларниг ҳам қаттиқ норозилик туьдиради. Бу норозилик Кастилия кортесларнинг 1520 йил бахорида Карлга юборган қуйидаги учта талабидан иборат эди: 1. Кастилиядан чиқмаслик 2. олтини мамлакатдан дан четга чиқармаслик 3. олий давлат лавозимларидан чет элликларни олиб ташлаш. Карл бу талабларни рад этди ва 1520 йил майида давлат давлатни идора қилишни яна кардинал Адрианга топшириб, Испаниядан чиқиб кетди. Аммо “ фламанд камарилpяси “ хатто испан аристократлари орасида ҳам ўз обрўсини тамомила йўқотиб қўйган эди.
Кастилия шахарлари “ажнабий хукуматга “ айниқса чуқур нафрат билан қарарди.
1520 йил июнp ойида Сеговия савдо шахрида қўзьолон кўтарилди. Қўзьолонни Кастилиянинг бошқа шахарлари қўллаб - қуватладилар. 1520 йил 29 июлда Кастилиянинг ўн бир шахри “ Муқаддас хунта “ номи билан харбий - революцион иттифоқ тузди. Хунтанинг маркази Авила шахри эди. Шахарларга дворянларнинг бир қисми , хатто рухонийларнинг ҳам айрим қисми қўшилди. Қўзьолонга Толедо шахри билан боьлиқ бўлган дворян Хуан демакратик бадилия, шоир ( бу ҳам шахарлик дворян) Педро Лесо ҳамда епископ Хуан демакратик Акунpя рахбарлик қилдилар.
аммо қўзьолоннинг асосий кучи Кастилиянинг коммуна шахарлари эди, қўзьолоннинг номи ҳам шундан келиб чиққан бўлиб, коммунерос қўзьолони, яoни ўз традицион эркинлиги учун курашган коммунлар қўзьолони демакдир. Аввалига хукумат қўзьолони тезда бостиришни мўлжаллаб, унинг кўламига етарли бахо бермаган эди. Кўп ўтмай у ўз хатосини тушунди.
Андриан Сеговия шахрини зудлик билан босиб олмоқчи бўлган эди, аммо муваффақиятсизликка учради. Қўзьолончилар хукумат қўшинларининг хужумини қайтардилар. Бироз вақтдан кейин корол қўшинлари Медина делp Кампол шахрини босиб олдилар ва таладилар. Бу шахар ўша пайтда Кастилиянингг асосий савдо маркази эди. Аммо бу хол харакатни тўхтата олмади, аксинча харакат 1520 йилнинг ёз охирига бориб айниқса, кенгайиб кетди, деярли бутун Кастилияни қамраб олди. Валиадолиядаги короллик кенгаши ўз ишини тўхтатди. Кастилия бир қанча вақтгача короллик хукуматининг таoсиридан чиқди. Бироқ, у социал состави жихатидан харакат жуда хилма-хил эди. Грантларнинг бир қисми бошида харакатга бироз хайрихох билдирган бўлса ҳам, ундан тез орада кнгашди. Карл уларнинг икки вакилини Адрианга ёрдамчи қилиб тайинлангандан кейин харакатдан юз ўгирди. Ўрта дворянлар ( Кабелэрос) шахарликлра билан бирмунча узоқроқ иттифоқ бўлиб турдилар. Аммо 1521 йилда улар ҳам қўзьолоннинг демократик характерга кираётганини пайқаб. ўзларини харакатдан четга торта бошладилар. Шахар хунармандлари, дехқонлар ва майда дворянлар- идалpго қўзьолонга очиқдан очиқ антиаристократик тус бера бошладилар. Қўзьолоннинг дастлабки йилларида , 1520 йилда “Яшасин корол , ярамас министларга ўли !” деган хитоблар тез-тез эшитилиб турган бўлса, , 1521 йилда қўзьолончиларнинг хитобномаларидан бирида :” Бугундан эoтиборан уруш грантларга , кабалероларга ва королликнинг бошқа душманларига қарши, уларнинг мулки ва саройларига қарши олиб борилади...” деб ёзилган эди.
Корол хукумати аристократларга суяниб, шахар милицияси ва кичик дехқон лашкарларидан иборат қўзьолончиларнинг отрядларини тор-мор қилди. 1521 йил 23- апрелpда Вилpяр ёнида хал қилувчи қатoий жанг бўлди. Қўзьолончилар батамом тор-мор қилинди. Қўзьолоннинг асир олинган йўлбошчилари қатл этилди. аммо айрим шахарлар узоқ вақтгача қаршилик кўрсатиб турдилар. Толедо шахри бўлса, 1521 йил 25 -октябргача ўзини мудофаа қилиб турди. Бу шахарнинг мудофаасида Падилpянинг хотини - Мария Поченко актив қатнашган эди.
Коммунерос маьлубиятининг бош сабабларидан бири Кастилия шахарининг Испания короллигининг бошқа қисмларидаги шахарлар томонидан қўллаб - қувватланмаганлигидир. Севилия шахри бошчилигидаги Андалузия шахарлари Кастилия харакатидан расман четлашиб, ўзининг бетараф эканлигига королни ишонтирди. ( 1521 йил февралp)
Коммунероснинг бостирилиши мамлакатнинг сиёсий хаёти учун оьир оқибатларга сабаб бўлди. Испаниянинг короллик хокимияти, бир вақтлар унинг мамлакатни марказлаштириш учун олиб борган ишларида шахарларнинг ёрдами орқасилда мувафаққиятга эришган бўлса, эндиликда ўз қудратининг илдизига ўзи болта урди.
Карл V ишни шахарлра билан муносабатини узиб, дворянларнинг юқори феодал табақалари билан иттифоқ тузишдан бошлади. Бу билан испан аблсалютизми дархол тор аристократик, реакцион тус олиб кетди. Коммунерос қўзьолони кортесларнинг ахволига ҳам жуда ёмон таoсир қилди. Карл императорни йўқ қилиб ташламади, лекин улар Карл замонида жуда оьир холга туширилди. Карл дворянлар билан шаҳарликлар ўртасидаги қарама- қаршиликдан фойдаланиб. ё шахар вакилларининг составини камайтирар, гох бирон янги солиқ жорий қилиш тўьрисида гап борганда- шахар вакилларини дворянлардан алоҳида йиьарди. Карл хукмдорлик қилган даврнинг охирларига келиб, Кастилия кортеслари хеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолди. Уларнинг мажлислари фақат расмий жихатдангина тўпланар эди. Бошқа кортеслар ундан хам оьир ҳолга солиб қўйилган эди.
Бироқ, Карл оппозициясини тор-мор қилиб, ўз хокимиятини кучайтирган бўлсада, Испаниядаги мамлакат идорасининг эски усулини ҳам унинг ўрта асрлар феодал сословиечилик тузумини ҳам унинг эскидан традиция бўлиб қолган тарқоқлиги ва айрим провенсияларнинг бир-биридан ажралиб яшашини ҳам ўзгартирмади. У урушлар билан банд бўлиб, мамлакатнинг ички тузилиши билан шуьулланишга хатто вақт қолмади. У Испанияга жуда камдан кам келар, мамлакатнинг идора қилиш ишларини тамомила Кастлия короллик кенгашига топшириб қўйган эди, бу кенгаш қисман амалдорлардан - фламандлар ва бургундлар , қисман эса Кастилия олий зодагонларининг вакилларидан иборат эди. Хақиқатда эса, Испания Карл V даврида ҳам, хатто кейинчалик ҳам хали марказлашмаган, тарқоқ мамлакат , “бемани идора қилинаётган республикалар йиьиндиси , тепасида номигагина олий хоким турган “ мамлакат бўлиб қолаверган эди.
1556 йилда Карл V дан кейин унинг ўьли Филипп Испания тахтига ўтирди. Филипп 11 ўз отасига ўхшаб “жойидан қимирламайдиган корол” эмасди. Филипп мамлакатни марказлаштириш йўлида баoзи тадбирларни кўрди. Чунончи, у Испаниянинг янги , доимий пойтахтини барпо қилди, пойтахт учун Мадрид шахрини танлади. Филипп 11 Арагорни автономиядан махрум этди. Сарагосани ва Кастилия гарнизонларига эга бўлган Арагон қалoаларини эгаллаб олди ҳамда Аргон дворянларининнг суд сохасидаги эски имтиёзларини битирди, яoни уларнинг суд ишлари ўзларининг махсус олий судяси бўлган Хусисияда кўрилмайдиган бўлди.1580 йилда Филипп 11 Португалияни ҳам ўз ерларига қўшиб олишга муваффақ бўлди. Эндиликда бутун Перения ярим ороли ягона давлатга бирлаштирилган эди. Инквизация Филипп 11 қўлида энг дахшатли қурол эди, бу инквизация Филипп 11 даврида Испанидаги олий сиёсий судга айланди, бу суддан королнинг хеч бир душмани қочиб қутулолмас эди. Филипп 11 давлатни идора қилиш ишлари билан шахсан ўзи жуда кўп шуьулланар эди. У жуда кенг кўламда бюрократик ёзишмалар олиб борарди, марказдаги олий амалдорларни ва жойлардаги губернаторларни (Коррихидорларни ) шахсан ўзи танлаб қўярди. Филип11 даврида давлат солиқларининг миқдори жуда кўпайиб кетди. Молия махкамаси бутун мамлакатни сон-саноқсиз солиқ тўпловчилар билан ўргимчак уясидек чульаб олди. Карл давридагидек, Филипп 11 даврида ҳам Испан абсалютизми прогрессив эмас эди. Филипп 11 мамлакатни буржуазия негизида ривожлантириш билан қизиқмади ва испан савдоси ҳамда саноатни тараққий эттириш учун амалий тадбирлар кўрмади. Испаниядаги йирик дунёвий ва черков ер эгалиги ХVI асрда ҳам ўзининг ьоят катта имтиёзлари ва биқиқ - каста характерини сақлаб қолган эди. Майорот хақида дахлсиз ерлар хақида черков ерларига имтиёзлар бериш ва хоказолар хақидаги қонунлар Испаниядаги ер эгалигининг қатoий тасдиқлар уни абадий дахлсиз қилиб қўяр, демак шу билан буржуазия орасидаги прогрессивроқ элементларнинг , майда дворянлар ва дехқонларнинг ерга эга бўлиш имкониятини букиб қўярди.
Филипп 11 олиб борган урушлар очиқдан очиқ династик, тор дворянлик тусидаги, ўзининг идеологияси жихатидан реакцион-католик характердаги урушлар эди. Бу урушлар испан королининг ерларини кўпайтириш ва королни Европанинг халқаро сиесатида гегемон қилиш мақсади билан олиб борилар эди.Шу билан бир пайтда бу урушлардан испан дворянларини бойитиш мақсади хам кўзда тутилар эди, чунки бу дворянларнинг зеб-зийнат ва айш-ишрат ичида кечираетган дабдабали хаетлари учун испан дехқонларидан рента хақларигина кифоя қилмас эди.Баҳзи урушларда (масалан , Англия билан бўлган урушда ) испан савдоси ва мустамлакаларнинг манфаатлари ҳам кўзда тутилган эди. Худди ана шу урушларда Филипп 11 нинг хукумати шармандаларча ютқазди ва шундай қилиб, бу урушлар ҳам испан буржуазиясига хеч нарса келтирмади.
Испания ХVI аср бошларида аграр мамлакат бўлиб,саноат билан савдоси кучсиз эди. Англия билан Францияга қараганда анчагина орқада қолган эди. Нидерландия ва Италияга эса таққослаб ҳам бўлмасди. Буюк географик кашфиётлар натижасида Испания Америкада жуда кўп мустамлакаларга эга бўлди. Дастлабки пайтларда мустамлакалар испан хўжалигининг ривожланишига яхши таoсир қилиб турди. Америка Испаниядан чиқариладиган жуда кўп товарлар учун бозор эди.Америкадан Испанияга жуда кўплаб олтин ва кумуш ёьила бошлади.
Бу хол эса мамлакатни жонлантириб юборди. Кастилия ва Андалузия шахарларида мовут ипак ва металлургия саноати яшнаб кетди. 200-300 ишчига эга бўлга мануфактуралар пайдо бўла бошлади. ХVI асрнинг ўрталарида Толедо шахри уйларида саноат ишлаб чиқариш билан банд бўлган 50 минг хунарманд ва ишчи бор эди. Сивилияда бу вақтда саноатда ишловчиларнинг сони 130 минг кишига етди. Бургос, Валедолид, Византия, Кастилиянинг бошқа шахарларида катта-катта ярмаркалар бўлиб турарди. Сивилия Америка билан олиб бориладиган ҳамма оборотларни ўз қўлига тўплаган бир вақтда Барселонна ўрта денгизда шимолий Африка ва Левант билан олиб бориладиган савдо ишларида жуда катта рол ўйнайверди.
Бироқ, Испаниянинг саноати ва савдосидаги юксалиш узоқ давом этмади. ХVI аср ўрталарида ҳам Испания саноати Нилерландия, Англия , Франция саноатидан орқада эди. Шу билан бирга унинг бундан кейинги ривожланиши учун шароит хам жуда ёмонлашган эди.
Бу ерда даставвал нархлар революцияси испан хўжалигини халокатли оқибатларга олиб боргналигини айтиб ўтиш керак. Америкадан олтин ва кумушнинг оқиб келиши Испаниядаги нарх-навониннг Европадаги бошқа мамлакатларидан илгари ва кўпроқ даражада ошиб кетишига сабаб бўлди. Иқтисоди- тарихчиларнинг хисобига кўра, Испанияда ХVI асрнинг ўрталаридаёқ нархлар икки баравар ошган эди, ХVI асрниннг охирига бориб яна икки баробар ошиб кетди.
Демак бир аср давомида нарх - наво тўрт баробар ошди, вахоланки, Англияда ХVI аср давомида нархлар ўрта хисобда икки- икки ярим баробар ошган эди. Бу эса испан саноатда ишлаб чиқаришнинг хом ашё ва ишчи кучини дарров қимматлаштириб юборди.Бундай шароитда испан корхона эгалари учун саноат буюмларини ўз мамлакатида ишлаб чиқаргандан кўра арзонроқ ва сифатлироқ махсулотни чет элдан сотиб олиш фойдалироқ бўлиб қолди.Аммо шу билан Испания анча тараққий этган мамлакатларга иқтисодий жихатдан тўьридан-тўьри қарам бўлиб қолди.Испан саноати бундан кейин янада тараққий этиш ўрнига,ХVI асрнинг иккинчи ярмига бориб,жуда тез орқага қараб кетди.
Испан саноатининг тушкунликка юз ўгиришида қишлоқ хўжалигининг кризисга учраши катта роль ўйнади.Помешчиклар,черков ва давлат фойдасига йиьиладиган феодал солиқлари билан исканчага олинган испан дехқонлари ьоят оьир кун кечирмоқдаэди.Қишлоқлар қашшоқлашиб қолди.Қишлоқ хўжалиги испан шахарлариниетарли миқдорда ьалла билан таҳминлаолмай қолди.ХVI асрнинг 80 ва 90-йилларидаёқ Испанияга жуда кўп ьаллани чет мамлакатлардан сотиб олишга тўьри келд.Қуйичилик дехқончиликка жуда катта зиён етказарди,чунки Испаниядаги қўйчилик ўзига хос шароитда бўлиб,бу ерда қўйлар дайдиб юрарди.Катта ер эгаларига қарашли меринос қўй подалари ёз пайтларида шимолда- Кастилия ва Леон ясси тоьларидаги яйловларда боқиларди, қишга яқин эса жанубга - Андалузия ва Эстримадура яйловларига олиб келинарди. Қўйларни бу тарзда икки марта шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга хайдаш , пировардида испан дехқончилигига жуда катта путур етказарди. Қўйлар далаларни поймол қилар ва қуритиб юборади. Зарар яққол кўриниб турарди. Аммо қўйчиликдан манфаатдор бўлган амалдорлар - грнадлар бор эди ва хукумат уларни хар қандай қилиб қўллаб - қўлтиқларди. Қўйчилик билан шуьулланувчи дворянлар қудратли иттифоқ бўлиб бирлашдилар, бу иттифоқ Места деб аталарди ва у хукуматдан бир қанча турли имтиёзлар оларди. Дехқонларига хатто “ чорваларни хайдаб келиш учун халақит бермаслик учун “ ўз ерларига ьов тутиш ҳам ман этилган эди.
Испан хукумати ривожланиб бораётган ватан саноатига ёрдам бериш ўрнига , тор дворянлик сиёсатини юргизди, бу сиёсат испан саноати манфаатларига илтифотсизлик сиёсати эди. Хукумат етилиб келаётган саноатни ўзининг солиқ сиёсати туфайли букиб қўйди. Хукумат грандлар манфаатини кўзлаб, испан саноатини хом-ашёдан махрум қилиб қўйди, грандлар эса хом ашёни бемалол бошқа мамлакатларга чиқариб сотарди. Яна ўша дворянлар манфаатини деб мамлакатга чет эл товарларининг киритилишига кенг йўл очиб берилди. Чет эл товарлари эса, маҳаллий махсулот билан рақобат қиларди. Нихоят Габсбургларнинг тўхтовсиз олиб борган ва пировардида хеч қандай фойда келтирмаган урушларни мамлакатни батамом халдан тойдириб қўйди ва уни иқтисодий ҳамда сиёсий жихатдан бутунлай халокатга олиб келди.
Филипп 11 олиб борган баoзи урушларгина муваффақиятли тугади. 60-70 йилларда Туркияга қарши олиб борилган урушни ва 1580 йилда Португалиянинг босиб олиниши шундай урушлар жумласига киритиш мумкин. 1571 йилда Лепанто ёнида (Морея яқинида) бўлгна жангда турклар денгизда айниқса катта маьлубиятга учратилди. Жангда Филипп111 нинг укаси Дон-Хуан Австриский испан - венециан бирлагшган эскадрасига қўмондонлик қилиб, туркларнинг 264 кемадан иборат каттакон флотилиясини тор-мор қилди, бу флотияда 80 минг кишилик қўшин бор эди. Бу маьлубият туркларнинг бошидан кечирган биринчи катта маьлубияти эди ва бу Туркия империясининг анча жиддий ички тушкунликка учрай бошлаганидан дарак берарди.
1580 йилда Португалия устидан қозонилган ьалаба ҳам Португалиянинг бундан олдин 1578 йилда португал феодалларининг Марокашда маьлубиятга учраган туфайли бўлган эди ва бу вақтда королp Себастpян бутун қўшини билан бирга халок бўлган эди.
Аммо Филипп 11нинг ўзи ҳам шундай маьлубиятга учрадики, бу маьлубиятлар Испанияниннг буюк давлат сифатидаги аҳамиятини бутунлай йўқотиб қўйди. Бу ерда ХVI асрнинг иккинчи ярмидаги Нидерландия революциясини биринчи ўринга қўйиш керак эди, бу революция кейинчалик голланд - испанларнинг савдо ва мустамлакалари учун бўлган қатор урушларга айланиб. Хиндистон ва Индонезия Испан - Португал мустамлакаларининг Голландия қўлига ўтиши , сўнгра эса Португалиянинг ўзи ҳам Испаниядан ажралиб кетиши билан тугалланди.
Филипп11нинг Англияга қарши олиб борган мувафаққиятсиз урушида Испания яна катта маьлубиятга учради. Инглиз денгиз босқинчилари Дрейк, Рели ва бошқалар Вест Индия қирьоқларига ҳамда Янги ердан кумуш ортиб Испанияга қайтиб бораётган флотияга хужум қилдилар. Филипп 11 бунга жавобан 1588 йил июлида Англияга қарши юриш бошлади, бу юриш “Енгилмас армада “ номи билн машхурдир. Каттакон испан флотилияси расмий равишда ана шундай ном билан аталган бўлиб, флотилия составида 130 дан ортиқ кема бор эди, денгиз экипажи 7500 кишидан ва солдатлари 17000 кишидан иборат эди.
Харбий денгиз ишидан яхши бўлмаган гранд Медина Сидония бош қилиб қўйилган бу юриш нихоятда ёмон уюштирилган эди. Эскириб қолган ва бесўнақай испан кемалари инглизларнинг анча майда бўлсада, пухтароқ ясалган ва анча яхши тўплар билан таoминланган кемаларига бас кела олмади. “Армада”нинг (бу вақтда Испания қўл остида бўлган ) Нидерландия жанубидаги испан харбий кучлари билан қўшилиш плани бажарилмади. Инглиз адмираллари катта жанг қилишни истамадилар ва Армадага кичик- кичик эскадрлар билан хужум қилиш тактикасини ишлатиб, испан флотининг айрим кемаларини ёки айрим туркумларини алоҳида- алоҳида йўқ қилиб бордилар. Август бошида Ла - Маншта бўлиб ўтган бўрон испанларга катта зиён етказди. Флотиянинг қолган қисми об-хаво ёмон келганлиги туфайли Испанияга илгариги йўлдан қайтиб боролмай Британия оролларини айланиб ўтишга мажбур бўлди ва мамлакатга соь қолган озгина кемалари билан жуда хароб холда қайтиб келди.
“Армада”нинг маьлубиятга учраганлиги натижасида Испания Атлантика океанидаги савдо йўлларини назорат қилиб туришдан махрум бўлди. 1596 йилда инглизларнинг ўзлари Испания қирьоқларига хужум қилиб, Испаниянинг Кадис портини талаб кетдилар. Шу пайтдан бошлаб , Испания денгиздаги гегемонлигини бутунлай йўқотиб қўйди.
Филипп 11нинг 90- йиллар бошида Францияга қарши бошлаган интервенцияси ҳам мувафаққиятсизлик билан тугади. Филипп 11 француз католикларининг протестант гуггенотларига қарши олиб борган урушларига аралашди. Испан қўшинлари Парижга бостириб кирди ва у ерда Парижни қамал қилиб турган гугенотлар йўлбошчиси карол Генрих 1V Бурбонга қарши курашда католикларга ёрдам берди. Испаниянинг ёрдами католикларни сақлаб қола олмади. Париж таслим бўлишга мажбур бўлди. Париж олинганида таслим бўлган қўшинлар орасида Филипп11нинг ҳам отрядлари бор эди. Филипп 11 интервенцияга жуда кўп маблаь сарф қилган бўлишига қарамай, Францияга ўз таoсирини кучайтириш у ёқда турсин , балки аксинча Испанияга ашддий душман орттирди. Кейинчалик ХVI асрнинг биринчи ярмида Испания билан Франция ўртасида урушлар тўхтовсиз давом этиб турди. Бу урушлар Пирения монархияси учун мувафаққиятсизлик билан тугади.
Мувафаққиятсизлик билан олиб борилган катта урушлар Филипп 11нинг молиявий ахволини тамомила қақшатиб қўйди. V ўзини икки марта - 1575 ва 1596 йилларда синган (банкрот бўлган ) деб эoлон қилиб. давлат қарзларини тўлашдан бош тортди. Габсбургларга қарз бериб турган Фуггерларнинг бир ўзи 3 милион гулден пулидан махрум бўлди. Савдо, саноат, дехқончиликдан олинади солиқлар муттасил ошиб бориб, аҳолини ьоят қийнаб қўйнаб қўйди.
1594 йилда картесалрадаги шахарларнинг депутатлари “ 1000 дукат капиталдан 300 дукат солиқ олинадиган бўлгандан кейин савдо билан шуьулланиб бўлармиди ?” деб нолиган эдилар.
Филипп 111 1598 йилда ўлди, ундан ўз ворисига давлатнинг умуман 100 милион гулден қарзи мерос қолди. ХVI асрнинг охирида Испаниянинг бутун халқ хўжалигини чульаб олган иқтисодий халокат молия ишларининг вайрон бўлишига асосий сабаб бўлди.
ХVII асрда Филипп 11нин ворислари Филипп 11 (1598-1621) билан Филипп 1V (1621- 1665) даврида Испания таноззулга кетаверди. Унинг хўжалик тараққиёти Европадаги бошқа мамлакатларнинг хўжалик тараққиётидан орқада қолаверди. Молиявий кризис доимий тус олди.Мамлакатнинг аҳолиси кўпайиш ўрнига камая борди. Морискларнинг (ХV асрда христианликни қабул қилган маврлар шундай деб аталарди) мамлакатдан бадарьа қилиниши Испанияга катта иқтисодий зарар келтирди. Улар Валентиянинг реакцион архиепископи Рибейранинг таклифига кўра, 1609 -1610 йилларда бадарьа қилинди. Бунинг натижасида Испания яроқли ярим милионга яқин хунарманд ва дехқонлардан махрум бўлди. Улар жанубий Испанияда яшаб, арабларнинг хунар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қадимги юқори техникасини сақлаб келмоқда эдилар. ХVI асрнинг охири ва ХVII асрнинг биринчи ярмида Испаниянинг иқтисодий тушкунлиги халқаро ишларда Испания нуфузининг тушиб кетишига сабаб бўлди.
Испаниянинг халқаро ахволи хар 10 йиллик сари тобора ёмонлашаверди. 1609 йилдаёқ Филипп 111 Голландия билан ярашишга мажбур бўлиб қолди ва аслида бу билан илгари Испанияга қарашли ерлардан янги давлат ташкил топганлигини тан олди. 1648 йилда эса Голландиянинг мустақиллигини Испания расмий равишда эoтироф қилди. 30 йиллик урушда Испаниянинг Францияга қарши Германия томонида туриб уришуви ҳам ьоят мувафаққиятсиз бўлиб чиқди. 1659 йилдаги Пиренея сулхига мувофиқ Испания Руссилpон , Артуа ва бир неча Фландрия шахарларини қўлдан бериб қўйди ва шахарлар Францияга ўтиб кетди. 50- йиллардаги инглиз - испан уруши натижасида Испания Вест Индиядаги ерларидан энг йирик Ямайка оролини қўлдан бериб қўйди, бу орол Англия қўлига ўтиб кетди. Испания Пиренея ярим оролининг ўзини яксон бўлиб кетиш хавфи остида қолди, 1640 йилда Португалия Испаниянинг оьир ахволига тушиб қолганидан фойдаланиб, ундан ажралиб чиқди. Ўша йилнинг ўзида Каталонияда катта қўзьолон бўлиб, бу вилоятнинг ҳам Испаниядан ажралиб кетишига сал қолди.
1647 йилда юқорида айтиб ўтганимиздек, Сицилия билан Неаполда Испанияга қарши жиддий харакатлар юз берди. Испания ХVII асрнинг ўрталарида номигагина буюк давлат бўлиб қолган эди.
Испания халқи ХVI- ХVII асрларда жуда катта маданий бойликлар яратди “ Дон Кихот Ломанческий “ деган машхур сатирик романнинг автори гениал ёзувчи Мигел де Сервантес (1547-1616) ўз асарини ХVI асрнинг охири ва ХVII асрнинг бошида ёзган эди. Романнинг биринчи томи 1605 йилда иккинчи томи 1615 йилда босилиб чиқди. Сервантеснинг романи кейинги гуманизмннинг машхур реалистик асари бўлиб, тарихий ёдгорлик сифатида ҳам мухимдир. Айни мана шу асарда феодал Испаниянинг ижтимоий тузуми, ўрта аср рицарларининг айниши, клерикализмнинг зўравонлиги, халқ оммасининг қашшақлиги ёрқин акс эттирилгандир.
Испаниянинг икки машхур драматурги Лопе де Вега (1562-1635) ва Педро Калдерон (1600-1681) асарлари бутун дунёга машхур бўлиб кетди. Лопе де Вега икки минга яқин пpесса ёзгна. Шундан 500 га яқини бизнинг замонамизхгача етиб келган. Бу иккала испан драматургининг энг яхши комелдиялари халигача жахон сахнасида қўйилмоқда.
ХVII асрда Испанияда Бартоломео Эстебан Мурилpо (1617-1682) ) ва Диего Родиргес Виласкес (1599-1660) каби бутун жахонга машхур бўлган рассомлар ҳам етишиб чиқди. Мурилpо бадиий жихатдан Рафаелpнинг Мадонналаридан қолишмайдиган бир неча классик Мадонналарнинг суратини яратгандир. Мурилpо болаларни тасвирлашда ҳам буюк уста эди.
Виласкес дабдабали портрет устаси бўлган. У қисман мехнат темасига қисман уруш сюжетига эга бўлган ката картиналар ҳам яратган. Булар орасида “Вулкангнинг темирчилик устахонаси “ , “Жун йигирувчилар”, “Бреда шахрининг олиниши” картиналари ьоят машхурдир.
ХVI асрдаги Испаниянниг архитектура соҳасидаги катта ёдгорликларидан бири Эскуриал монастир саройдир. Мадрид яқинида Филипп 11 қурдирган бу сарой унга қароргох бўлиб хизмат қилган. ХVII асрда Эскуриал миллий музейга айлантирилиб, испан рассомчилик санoатининг энг гўзал асарлари шу музей залларида тўпланган эди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.


1. Абрамсон М.П.Испания ХVI - первой половин ХVII в
нк. История средних веков : учеб-метод.пособие.М.1982.С.143-146.
2. Корсунский А.Р. Образование Раннефеодалpних государств Византия Западной Европе М.1963.
3. История средних веков. 2т. Т.2 под.ред. З.В. Удалpцевой.
4. Семёнов В.Ф. Ўрта асрлар тарихи Тошкент. 1973.
Download 101,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish