Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир раҳмонир роҳийм. Илаҳа омийн! Аллоҳим, эй бор худоё, эй яратган эгам, токи парвардигор, ўзинг бизни яратганингга, бераётган ризқ-насибанг учун барча ҳамду санолар фақат сенга бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга дуруду-саловотлар бўлсин!
Аллоҳим, ота-онамни, бобокалон-момокалонларимни, ўтган қариндошларимни, дуоларимиздан умидвор бўлиб турганларни ўз раҳматингга олгин, уларнинг билиб-билмай хато-гуноҳларини ўзинг кечиргин, ғариқу -раҳмат, оҳистайи-жаннат қилгин, қабрларини қуръон нурлари ила пиру-мунаввар айлагин!
Аллоҳим, ўзинг Ар-Раҳиймдирсан, билиб билмай қилган хато гуноҳларимизни ўзинг махфират айлагил, қалбларимизни ҳидоят нури ила мунаввар айлагил, шу касбу-корларимиз ила икки дунё бахт-саодатига мушарраф айлагил!
Аллоҳим, ўзинг барчамизни, жумладан, фарзандларимни, невараю-чевараларимни, келину куёвларимни, барча қариндош-уруғларимни ҳар қандай балою-қазолардан, офат касалликлардан, касофатлардан, шайтоннинг васвасаларидан, кўз тегишидан, Дажжолнинг фитналаридан, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан, бевақт ўлимдан ўз паноҳингда сақлагин!
Фарзандларимни, невараю-чевараларимни иймонли, эътиқодли, инсофли, диёнатли, намозхон, тақводор, Ватанга, дину Исломга хизмат қиладиган, биз ота-оналарига меҳр-оқибатли, садоқатли, беш вақт намозда бўладиган, олиму-қурро, закот фарзини амалга оширадиган, ақлли, фаросатли, келажаги буюк, солиҳ-солиҳа фарзандлардан бўлмоқлигини насиб қилгин!
Уларни олий ўқув юртларига грантларга ўқишга кириб, ажойиб касбларнинг устаси, энг зўри бўлмоқликни насиб қилгин!
Невараю-чевараларимга иймонли яхши келин, яхши куёв, яхши қуда-андалардан насиб қилгин! Уларнинг келажагини, яхши кунларини кўриб уларнинг дуогўйи бўлиб юрмоқлигимизни насиб қилгин!
Аллоҳим, бизларнинг қабрдаги савол-жавобимизни осон қилгин, иймонимизни басаломат қилгин, қиёмат куни юзимизни ёруғ қилгин, сирот кўприкларидан яшин тезлигида ўтадиган бандаларингдан қилгин, номаю-аъмолларимизни ўнг томонимиздан бергин, асло чап томонимиздан бермагин, Пайғамбаримиз шафоатларига мушарраф бўлиб фирдавс жаннатларида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам билан қўшни бўлмоқликни насиб қилгин, энг олий бахт - сенинг ҳусну-жамолингни кўрмоқликни насиб қилгин!
Аллоҳим, ўзинг барчаларимизга куч-қувват, сабр-бардош, ақл-заковат, зеҳн, зийраклик, ғайрат-шижоат, ғойибингдан, ҳалол ризқингдан мўл-кўл қилиб, чиройли кексаймоқликни насиб қилгин!
Аразлашиб юрганларнинг орасини ўзинг ислоҳ қилгин, уларга инсофу тавфиқ бергин, уларнинг орасидаги адоватни йўқ қилиб бир-бирларига меҳр-муҳаббатли қилгин! Беш фарздан бири бўлган Ҳаж зиёратини амалга оширмоқликни барча авлодимга насиб қилгин! Мусофирчиликда ишлаб юрган фарзанду-невараларимни ўз паноҳингда сақлагил, ризқини мўл қилгин, мартабаларини улуғ қилгин!
Аллоҳим ўзинг юртимизга, хонадонларимизга тинчлик, осойишталик, файзу-барокат, тўкин-сочинчиликни насиб қилгин! Роббана атина фиддунйа хасанатан ва фил ахироти хасанатан ва қина ъазабан-нар. Аллоҳу акбар!
Do'stlaringiz bilan baham: |