55
келиб чиқишини тақозо этди. Шундай ёндашувлардан бири “Маҳсулотнинг
ҳаётий цикли” консепсияси ҳисобланади. Бу назарияни ишлаб чиқишда
М.Познер, Г.Хуфбаужр, Л.Уеллс
ва бошқа иқтисодчилар қатнашди.
Лекин
биринчи марта бу назариянинг таснифий баёни 1966 й. атоқли Америка олими
Р.Варроннинг
“Маҳсулотнинг ҳаётий цикли нуқтаи назаридан кўрилган
халқаро инвеститсиялар ва халқаро савдо”
мақоласида эълон қилинган.
АҚШ экспорт тузилмасини таҳлил қилиш натижалари мазкур назариянинг
яратилишига бевосита туртки бўлади. Таҳлил натижалари жаҳон
бозорида
рақобатбардошлик асосини ташкил этувчи тармоқлар мажмуининг ўзгариб
туришини кўрсатиб берди. ХХ аср бошига келиб бундай тармоқлар жумласига
тўқимачилик ва ўрмонтехник саноати, қора металлургия,
машинасозлик
киритилган. 30-чи йилларнинг охирига келиб тармоқлар мажмуи ва тартиби
ўзгарди (биринчи ўринга машинасозлик чиқди, озиқ-овқат саноати илғор
экпорт қилувчи тармоқлар қаторига қўшилди), 60-чи йилларнинг бошига келиб
эса,
транспорт воситаларини, асбоб-ускуналарни, кимёвий
товарларни, электр
ускуналарини ва бошқа машиналарни ишлаб чиқариш тармоқлари
Американинг асосий экспорт қилувчи тармоқлари мажмуини ташкил этди.
Урушдан кейинги ташқи савдо тузулмаси таҳлили
натижалари экспорт
тармоқларида илмсиғимли маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган тармоқларнинг
роли ортиб бораётганлигини аниқлаб берди. Шу сабабли “Илмсиғимли
тармоқлар” атамаси киритилиди. Ҳозир илмсиғимли тармоқлар олдинги
қаторга кўтарилди ва улар мамлакатнинг жахон бозорида рақобат қудратини
белгилаб бермоқда.
“Илмсиғимли” атаманинг муомилага киритилиши ишлаб чиқариш
омиллари тўғрисидаги тушунчани қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
Илмсиғимли маҳсулот - меҳнат сиғимли маҳсулотнинг ўзгарган
шаклидан
бошқа нарса эмас. Кўпчилик илмий – техник ходимлари (барча ёлланма
ишчиларнинг 50 фоизига яқини) иш ҳақининг юқорилиги ва кўп сонли юқори
малакали ишчиларининг мавжудлиги туфайли илмсиғимли маҳсулотларни
ишлаб чиқаришдаги умумий сарфларда ишчи кучига тўғри келадиган сарфлар
56
ҳиссаси ҳам юқори. Бундан ташқари турли ишлаб чиқариш босқичларида ҳар
бир ёлланма меҳнат эгасининг ҳиссаси хам ҳар хил бўлади. Демак, меҳнат
омилини таркибий тузилиши жихатдан бир хил деб қараган Хекшер-Олин
назариясини қўллаш хатодан ҳоли эмас. Шу боис “маҳсулотнинг ҳаётий цикл”
назарияси муаллифлари меҳнатни бир қанча турларга ажратади: юқори
малакали меҳнат, бошқарув меҳнати, малакасиз меҳнат ва б. Шундай қилиб,
икки омилли модел кўп
омилга айланди, яъни капитал омили билан бирга
меҳнатнинг ҳар хил турлари амал қилади.
Ҳар бир омилни аҳамиятининг ўзгаришига мувофиқ
равишда ишлаб
чиқаришнинг уч фазага (улар “маҳсулотнинг ҳаётий цикли”га мос тушади)
бўлиниши мазкур назариянинг келиб чиқишига яна бир сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: