Вазирлиги тошкент молия институти


П.Самуелсон ва Р.Джонсларнинг “махсус ишлаб чиқариш омиллари”



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

П.Самуелсон ва Р.Джонсларнинг “махсус ишлаб чиқариш омиллари”
назарияси.
П.Самуелсон ва Р.Джонс ўзларининг “Махсус ишлаб чиқариш омиллари” 
назарияларида Хекшер-Олин назариясини кенгайтиришга ҳаракат қилишган. 
Хекшер-Олин назариясида ишлаб чиқариш омилларининг фақат икки хил тури 
– капитал ва меҳнат инобатга олинган бўлса, “Махсус ишлаб чиқариш 
омиллари” назариясида ушбу омиллар сони учтага етказилди, булар капитал, 
меҳнат ва ер омилларидир. Бундан ташқари, Самуелсон-Джонс назариясида 
ишлаб чиқариш омилларини икки гуруҳга бўлиш таклиф этилади:
1. Ишлаб чиқаришнинг махсус омиллари – муайян тармоқларда кенг 
қўлланилувчи ва бошқа тармоқларда эса деярли қўлланилмайдиган ишлаб 
чиқариш омиллари. Ушбу омиллар фақат бир тармоққа тегишли бўлганлиги 
учун тармоқлараро кўчиб юрмайди. Мисол учун капитал саноат тармоқларида 
кенг қўлланилади, қишлоқ хўжалигида эса унинг аҳамияти юқори эмас. Чунки 
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш омилларининг реверс самараси юқори 
бўлганлиги капитал ўрнига меҳнат ресурсларидан кенг фойдаланиш 
имкониятини беради. Бошқа тарафдан юқори унумдорликка эга бўлган ер 
қишлоқ хўжалиги учун махсус омил бўлади. Чунки саноатда ернинг 
унумдорлик даражаси ҳеч қандай аҳамият касб қилмайди.


52 
2. Ҳаракатчан омил – ҳамма тамоқларда кенг қўлланилувчи ва шу сабабли 
тармоқлараро эркин ҳаракатланувчи ишлаб чиқариш омили. Бу омилга мисол 
қилиб меҳнат ресурсларини келтириш мумкин. Мисол учун, агар ишчи кучи 
саноат корхонасида ўз иш жойини йўқотиб қўйса, у қишлоқ хўжалигига бориб 
ишлаши мумкин ва аксинча. Бундай ҳолатлар жаҳон хўжалигида кўп 
кузатилади. Ишчиларнинг қишлоқ хўжаликларидан саноат тармоқларига ўтиши 
натижасида жаҳон хўжалигида урбанизатсия жараёни ривожланиб келмоқда.
Махсус ишлаб чиқариш омиллари назарияси – халқаро савдо 
ривожланишининг объектив асосини ички нисбий нархларни бир-биридан фарқ 
қилиши ташкил этса, бу ҳолатнинг асосий сабаби мамлакатларнинг махсус 
ишлаб чиқариш омиллари билан турлича таъминланганлигидан иборатдир. 
Мамлакатнинг халқаро савдода иштирок этиши натижасида экспорт 
тармоқлари учун махсус бўлган омиллар ривожланади, импорт билан 
рақобатлашувчи тармоқ учун махсус бўлган омил камаяди.
Халқаро савдо турли хил ишлаб чиқариш омилларига турлича таъсир 
кўрсатиши – бу омил эгаларини турмуш фаровонлигини халқаро савдога 
боғлиқ эканлигини англатади. Шу сабабли кўплаб иқтисодчи олимлар халқаро 
савдонинг аҳоли даромадига таъсирини ўрганишган. Бу борадаги асосий 
назарияларга қуйидагилар киради:
1. Хекшер-Олин-Самуелсон назарияси – халқаро савдо мамлакатларда 
гомоген ишлаб чиқариш омилларининг мутлоқ ва нисбий нархларининг 
мувозанатлашувига олиб келади. Бу эса гомоген ишлаб чиқариш омиллари 
эгаларининг даромадлари ҳам мувозанатлашишини англатади.
2. Самуелсон-Джонс назарияси – мамлакатнинг халқаро савдода иштирок 
этиш натижасида экспорт тармоқлари учун махсус бўлган омил эгаларининг 
даромади кўпаяди ва импорт билан рақобатлашувчи тармоқ учун махсус бўлган 
омил эгаларининг даромади камаяди.
3. Столпер-Самуелсон назарияси 
– 
халқаро савдо таъсирида нархи 
ўсадиган товарни ишлаб чиқаришда нисбатан интенсив фойдаланиладиган 


53 
омилнинг нархи ҳам ўсади ва аксинча, нархи пасайган товарни ишлаб 
чиқаришда нисбатан интенсив фойдаланиладиган омилнинг нархи ҳам пасаяди.
Демак, халқаро савдо мамлакатларнинг ялпи даромадига ижобий таъсир 
кўрсатиш билан бирга айрим омил эгаларининг турмуш фаровонлигига ҳам 
салбий таъсир кўрсатиши мумкин экан. Шу сабабли мамлакатнинг халқаро 
савдода иштирок этишдан олиши мумкин бўлган фойда – бу мамлакатнинг 
халқаро савдо алоқаларида эгаллаган ўрнига боғлиқ экан. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish