Вазирлиги тошкент молия институти


“махсус ишлаб чиқариш омиллари” назарияси. “Голланд касаллиги”



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

махсус ишлаб чиқариш омиллари” назарияси. “Голланд касаллиги”. 
Мамлакатларнинг рақобатбардошлик назарияси. Бу назариянинг асосчиси 
америкалик иқтисодчи олим М.Портердир. ХХ аср 80-йилларининг охирида бу 
олим жаҳон экспортининг 50% тўғри келувчи 10 та мамлакатдаги 100 га яқин 
тармоқларни ўрганиб чиқди. Бу изланишлар натижасида М.Портер ўзига хос 
назария яратди. Бу назарияга биноан мамлакат фирмалари фаолият олиб 
борувчи рақобатбардош муҳитни иқтисодиётнинг 4 та муҳим кўрсаткичи 
шакллантиради:
ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлик;
талаб кўрсаткичлари;
яқин ва хизмат кўрсатувчи (ёрдам берувчи) тармоқлар; 
рақобат муҳити ва фирма стратегияси.
Ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлик – ишлаб чиқариш 
омилларини мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигига таъсир кўрсатишини 
ўрганиб бориш жараёнида, М.Портер одатдаги ишлаб чиқариш омиллари 
(меҳнат, ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти) билан бирга илмий-техник ва 
бозор таркибининг ахборот билан таъминланганлик даражаси; транспорт, 
соғлиқни сақлаш ва алоқа тизимларининг ҳолатини ҳам ишлаб чиқариш омили 
сифатида кўриб чиққан. М.Портер бошқа иқтисодчилардан фарқли равишда, 
мамлакат ишлаб чиқариш омилларининг кўпини мерос сифатида эмас, балки 
ўзининг ишлаб чиқаришни кенгайтириб бориши жараёнининг натижаси 
сифатида қўлга киритади, деб ҳисоблайди. Мисол учун ер тақчиллиги сабабли 
Япония кўп жой эгалламайдиган технологик жараёнларни кашф этди. 
М.Портер фикрига кўра, рақобатбардошлик – бу мамлакатнинг шарт-
шароити билан фирмалари стратегиясининг мутаносиблиги натижасидир. 
Фирма халқаро миқёсда рақобатбардош бўлиши учун мамлакатда шарт-шароит 
бор бўлиши мумкин, аммо фирма бу шарт-шароитдан тўғри фойдаланишни 
билиши керак, яъни кўп нарса фирманинг стратегиясига боғлиқ.


50 
Талаб кўрсаткичлари – бунга, биринчи навбатда, талабнинг сиғимкорлиги, 
унинг ривожланиш йўналиши, талабнинг товарлар турига кўра табақаланиши, 
истеъмолчиларнинг товар ва хизмат сифатига талабчанлиги киради. Товарлар 
халқаро савдога чиқишдан олдин ички бозорда, маҳаллий истеъмолчилар 
синовидан ўтиши керак. Мисол учун, Япон фирмалари энергияни тежайдиган 
кичик кондитсионерларни олдин фақат ички истеъмолчилар учун ишлаб 
чиқарган ва кейинчалик бу кондитсионерлар халқаро бозорга чиққан.
Яқин ва ёрдам берувчи (хизмат кўрсатувчи) тармоқлар – экспортёр 
фирмаларни керакли материаллар – яримфабрикатлар, қўшимча қисмлар ва 
ахборот билан таъминловчи қардош ва қўллаб-қувватловчи тармоқларнинг 
юқори ривожланишга эгалиги экспортёр фирманинг халқаро миқёсда 
рақобатбардош бўлишини таъминлайди. Мисол учун, заргарлик маҳсулотлари 
ишлаб чиқарадиган Италия фирмалари ривожланмоқда, бунинг асосида 
қимматбаҳо тошлар ва металларга ишлов берувчи техника ишлаб чиқариш 
бўйича Италия дунёда етакчи мамлакат эканлиги ётади. 
Рақобат муҳити ва фирма стратегияси. М.Портер битта миллий фирма 
қўлида ишлаб чиқаришнинг консентратсиялашувини ижобий натижага олиб 
келишини инкор этади, айниқса, бу фирма давлат ҳимоясида бўлса. Одатда, бу 
фирмалар паст даражадаги самарадорлик ва меҳнат унумдорлигига эга 
бўлишади. Ички бозордаги кучли рақобат миллий фирмани ташқи бозорга йўл 
қидиришга мажбур этади.
Ички бозордаги рақобат курашида тобланган фирма ўз тажрибасини 
рақобат янада кучлироқ бўлган халқаро бозорда қўллайди. Ички кураш 
қанчалик оғир кечган бўлса, бу фирма халқаро бозорда муваффақиятга эришиш 
имконияти шунчалик катта.
М.Портер рақобат глобал кўринишда бўлиши керак деб ҳисоблайди. 
Фирма ўз товарини фақат ички бозорда эмас, балки бутун жаҳон бўйлаб 
сотишга ҳаракат қилиши керак. Бунда фирманинг стратегияси катта аҳамиятга 
эга бўлади. Шу билан бирга битта универсал стратегияни келтириш мумкин 
эмас. Мисол учун мебел ва оёқ-кийим ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи 


51 
бўлган Италия фирмалари қатъий бошқарув тизимига эга эмас. Оптика ва 
машина ишлаб чиқаришда дунёда етакчилик қилувчи Германия фирмалари 
одатий марказлашган, қатъий бошқарув тизимига эга. 
Мамлакатни халқаро миқёсда рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи 
асосий 4 та кўрсаткичдан ташқари бошқа омиллар ҳам бор. Бу омиллар 
қаторида М.Портер тасодифий ҳодисаларни ҳам келтиради. Тасодифий 
ҳодисалар ҳукумат ва фирмалар фаолиятига унчалик боғлиқ бўлмаган 
ҳодисалардир. Улар мамлакатнинг рақобатбардошлигини ошириши ҳам, 
пасайтириши ҳам мумкин. Тасодифий ҳодисаларга янги кашфиётлар, йирик 
технологик силжишлар, ресурслар нархларининг кескин ўзгариши жаҳон молия 
бозорларидаги кескин ўзгаришлар, урушлар ва бошқаларни киритиш мумкин. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish