119
яшаш муҳитига таъсири) киради. Антропоген омилларга инсон фаолиятига
боғлиқ бўлган омиллар киради. Экологик системаларнинг абиотик (жонсиз)
омилларига қуйидагилар киради: иқлим, тупроқ, топографик омиллар.
Иқлим омилларига ҳарорат, ёруғлик, сув киради. Ҳарорат
Ердаги
организмларнинг яшаши, ривожланиши ва тарқалишига катта таъсир
кўрсатувчи энг муҳим абиотик омиллардан биридир. Ҳаётий жараёнлар тор
ҳарорат диапазонида кечади. Кўпчилик ўсимлик ва ҳайвонлар совуқ
ҳароратли шароитда нобуд бўлади ёки анабиоз (ҳамма кимёвий
жараёнларнинг жуда сусайиши ёки тўхташи) ҳолатига ўтади. Аммо
Антарктидада -7
0
С совуқда ҳам сувўтлари, лишайникларнинг айрим турлари,
пингвинлар яшай олади. Ерда ҳаётнинг энг юқори чегараси 50-60°C га
тенгдир. Бундай ҳароратда ферментлар фаоллиги бузилади ва оқсиллар ивиб
қолади. Лекин геотермал булоқларда айрим микроорганизмлар 70-80°C да
ҳам яшай олиши кузатилади.
Ўсимликлар ва кўпчилик ҳайвонлар тана ҳароратини бир хил сақлай
олмайди. Ўсимликларнинг совуққа чидамлилиги ҳужайраларда қанд
миқдорининг кўплиги ва ҳужайра шираси концентрaциясининг ортиқ ёки
сувнинг камлигига боғлиқ.
Тана ҳароратини сақлай олиш хусусиятларига кўра ҳайвонлар
иссиққонлилар ва совуққонлиларга бўлинади. Совуққонлиларга умуртқасизлар,
балиқлар, сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар киради.
Улар тана ҳароратини бир хил сақлай олмайди. Муҳит ҳароратининг
кўтарилиши бу организмларда физиологик жараёнларнинг тезлашишига
олиб келади. Муҳит ҳароратининг маълум диапазондан пасайиши метаболик
жараёнларнинг сусайишига ва организмларнинг нобуд бўлишига
сабаб
бўлади.
Эволюция жараёнида
иссиққонли организмлар ташқи муҳит
ҳароратининг жуда кенг ўзгаришидан қатъий назар, ўз тана ҳароратини
доимий ҳолатда сақлашга мослашган. Иссиққонлиларга қушлар ва
120
сутэмизувчилар киради. Қушларнинг тана ҳарорати 40°C дан юқорироқ,
сутэмизувчиларники эса 37-40°C атрофида сақланади.
Тана ҳароратининг доимий сақланиши икки хил механизм асосида
амалга ошади: кимёвий механизм оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг
жадаллигига боғлиқ бўлиб, марказий нерв системаси томонидан рефлектор
усулда идора қилинади. Тана ҳароратини бир хил сақлашда тўрт
камерали
юракнинг пайдо бўлиши, нафас системасининг такомиллашиши ҳам катта
аҳамиятга эга бўлган; иссиқликни ўзгартирмай сақлашнинг физик
механизмлари қалин жун, патлар, тери ости ёғ клетчаткаси, тери
безларининг пайдо бўлишига, қон айланишининг нерв системаси орқали
идора қилиш механизмларининг пайдо бўлишига боғлиқдир.
Ҳайвонларнинг ташқи муҳит ҳарорати ўзгаришига мосланиш
механизмларидан
бири мигрaция, яъни қулай ҳароратли жойларга кўчиб
ўтишидир. Китлар, баъзи қушлар, балиқлар, ҳашаротлар ва бошқа ҳайвонлар
йил давомида мигрaция қилади. Совуққонлиларнинг айрим турлари ҳарорат
пасайганда ёки кескин кўтарилганда карахт бўлиб қолади.
Иссиқ қонлиларнинг айрим вакиллари озиқ етишмаса ёки муҳит
ҳарорати пасайса, уйқуга кетади (айиқлар, бўрсиқлар). Бунда моддалар
алмашинуви сусаяди, лекин тана ҳарорати деярли пасаймайди.
Микроорганизмлар, ўсимликлар ва тубан ҳайвонларнинг ҳароратга
мослашишларидан бири уларнинг анабиоз ҳолатига ўтишидир. Микроблар
анабиоз ҳолатида споралар, содда ҳайвонлар эса цисталар ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: