2. Биогеоценоз, экологик тизим.
Битта умумий ареалда яшайдиган ҳар хил турларнинг попу-
ляциялари
экологик жамоани ташкил этади. Тирик организмлар бошқа
организмлар ва ўлик табиатнинг таъсирида бўлиши билан бирга, ўз
навбатида, ўзлари ҳам уларга таъсир кўрсатади.
116
Бир-бири билан ва атроф-муҳит билан ўзаро муносабатда бўлган
организмларнинг популяциялари
биогеоценозлар деб аталади. Бошқача қилиб
айтганда, биогеоценоз — бир-бирига боғлиқ биотик ва абиотик таркибий
қисмлардан иборат комплекс жойлашган ер юзасининг бир қисми.
Биогеоценознинг биотик қисми микроорганизмлар, ўсимлик ва
ҳайвонлардан ташкил топади ва
биоценоз деб аталади. Биоценоз ўсимликлар
(фитоценоз),
ҳайвонлар
(зооценоз)
ва
микроорганизмлардан
(микробиоценоз) ташкил топади. Биогеоценознинг абиотик қисми маълум
иқлим шароитига эга бўлган қуруқлик ёки сув ҳавзасининг бир қисмидир ва
экотоп деб аталади. Экотоп
атмосфера (климатотоп) ва тупроқ (эдафотоп)
омиллардан ташкил топади.
Биогеоценоз тушунчаси 1940 йилда академик В. Н.Сукачёв
томонидан таклиф қилинган. Биогеоценозлар турлар хилма-хиллиги, ҳар
бир турнинг индивидлар зичлиги, биомасса (биогеоценоздаги органик
модданинг умумий миқдори) каби кўрсаткичлар билан таърифланади.
Биогеоценоздаги ҳаёт жараёнларини ташқаридан келадиган энергия
таъминлагани учун уни очиқ, мувозанат ҳолатидаги, ўз-ўзини
идора қила
оладиган система дейилади. Биогеоценознинг турғунлигини моддаларнинг
даврий айланиши (жонсиз табиатдан жонли табиатга, жонли табиатдан эса
жонсиз табиатга тинмасдан айланиши) орқали таъминланади. Бунда
энергия манбаи қуёш ҳисобланади, унинг энергияси даврий айланиш
жараёнида кимёвий боғлар энергиясига, кейин эса механик ва иссиқлик
энергиясига айланади.
Биогеоценозда ҳамма организмлар озиқланишига ва энергия қабул
қилишига қараб икки гуруҳга бўлинади: аутотрофлар ва гетеротрофлар.
Аутотрофлар, асосан, ўсимликлардан ташкил топган бўлиб, улар
фотосинтез туфайли қуёш энергиясини ўзлаштириб, оддий анорганик
бирикмалардан
мураккаб
органик
бирикмаларни
синтезлайди.
Гетеротрофларга ҳайвонлар, одамлар, замбуруғлар, бактериялар киради.
Улар тайёр органик моддалар билан озиқланади ва ўз ҳаёт-фаолияти
117
жараёнида оддий бирикмаларга парчалайди. Бу моддалар, ўз навбатида,
табиатга қайтарилади ва аутотрофлар томонидан яна моддалар даврий
айланишига жалб қилинади.
Биоценоз қуйидаги асосий таркибий қисмлардан ташкил топади:
продуцентлар (ҳосил қилувчилар); консументлар (истеъмол қилувчилар);
редуцентлар ёки деструкторлар (парчаловчилар).
Продуцентлар аутотроф организмлар бўлиб, қуруқликдаги ва сувдаги
яшил ўсимликлар ҳисобланади. Синтезланган органик модданинг бир қисми
консументлар — гетеротрофлар, ўтхўр ҳайвонлар томонидан истеъмол
қилинади. Улар эса, ўз навбатида, гўштхўр ҳайвонлар ва одамлар учун озиқ
ҳисобланади.
Редуцентлар ҳам гетеротрофлар ҳисобланади. Улар, асосан,
микроорганизмлардан ташкил топиб, ҳайвон ва ўсимликларнинг ўлик
танасидаги органик моддаларни оддий анорганик моддаларга парчалайди.
Органик моддаларнинг кўп қисми дарҳол парчаланмай, ёғоч, тупроқнинг
органик қисми, сувдаги чўкмалар сифатида сақланади. Бу органик моддалар
кўп минг йиллар давомида сақланиб, қазилма ёқилғига (торф, кўмир ва нефт)
айланади. Ерда фотосинтезловчи организмлар ҳар йили 100 млрд т га яқин
органик моддаларни синтезлайди. Геологик давр (1 млрд йил) давомида
органик моддалар парчаланишига кўра кўпроқ синтезланиши натижасида
атмосферада СО
2
нинг миқдори камайиб, О
2
миқдорининг ортишига олиб
келди. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан саноат ва қишлоқ хўжалигининг тобора
ривожланиши атмосферада CО
2
миқдорининг тобора ортиб боришига сабаб
бўлмоқда. Бу ҳодиса сайёра иқлимининг ўзгаришига олиб келади.
Экосистема (юнонча
ойкос — яшаш жойи,
система
—
уюшма)
моддалар, энергия ва ахборот оқимлари орқали ўзаро боғланган ҳар хил
турга мансуб организмлар ва муҳит йиғиндисидир. Экосистема тушунчаси
фанга 1935 йилда А. Тенсли томонидан киритилган. Экосистема ва
биогеоценоз тушунчалари кўпинча бир хил маънода ишлатилса ҳам, бу
тушунчалар синонимлар эмас. Экосистемалар ўз ўлчамлари ва мураккаблиги
118
жиҳатидан хилма-хилдир. Биогеоценозлар маълум, аниқ чегарага эга,
экосистемаларнинг аниқ чегарасини ажратиш қийин. Бир томчи сув ўзидаги
микроблари билан, чириётган тўнка ўзидаги микроорганизмлари,
замбуруғлари, майда умуртқали ҳайвонлари билан кичик экосистемаларга
мисол бўла олади. Энг катта экосистема биосферадир. Экосистема таркибига
бир неча биогеоценозлар кириши мумкин. Шундай қилиб, экосистема
биоценозга нисбатан кенг маънодаги тушунчадир. Ҳар қандай биогеоценоз
экосистемадир, лекин ҳар қандай экосистемани биогеоценоз деб бўлмайди.
Экосистемалар табиий ва сунъий бўлади. Табиий экосистемаларга
ҳовузлар, денгизлар, ўтлоқлар, чакалакзорлар, ўрмонлар ва бошқаларни
мисол қилиб келтириш мумкин.
Ўзига хос ўсимликлар дунёси ва ландшафтига эга бўлган
биогеоценозлар географик зоналлик билан ҳам чамбарчас боғлиқ бўлади.
Географик зоналлик натижасида
биомлар деб аталувчи йирик регионал
экосистемалар ёки биосистемалар ҳосил бўлади. Бундай биомларга тундра,
тайга, ўрмон, чўл, дашт ва тропик ўрмонлар мисол бўлади.
Чучук сув ҳавзаси экосистемаларига кўллар, дарё ва ботқоқликлар
киради. Жуда катта майдонларни эгалловчи бундай экосистемалар чучук сув
организмларининг яшаш жойи, ичимлик суви манбаи, суғориладиган ерлар
учун сув заҳираси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |