Ёруғлик.
Экосистемаларда кечадиган жараёнларни, асосан, қуёш
энергияси таъминлайди. Биологик таъсир нуқтаи назаридан олганда қуёш
нури уч хил спектрга ажратилади: ултрабинафша, кўринадиган, инфрақизил
нурлар.
Атмосферанинг юқори чегарасида қуёш доимийлиги деб аталадиган
қуёш нурланишининг қуввати 1380 W/м
2
га тенгдир. Аммо Ер юзасига етиб
келадиган қуёш нурланишининг қуввати бирмунча камроқдир, чунки
ёруғликнинг бир қисми атмосферада ютилади ва қайтарилади.
121
Атмосферанинг юқори қатламларидан ўтиб, Ер юзасига етиб келувчи қуёш
нурларининг тўлқин узунлиги тахминан 0,3-10 мкм га тенгдир. Ултра-
бинафша нурларининг жуда кам қисмигина Ер юзасига етиб келади.
Ултрабинафша нурларнинг тўлқин узунлиги 0,30-0,40 мкм га тенг
бўлганлиги ва юксак кимёвий фаоллиги туфайли тирик ҳужайраларни
жароҳатлаши мумкин. Лекин ултрабинафша нурлар организмлар учун кам
миқдорда зарур ҳисобланиб, фойдали таъсир кўрсатади. Улар Д
витаминининг, кўз тўр пардаси пигментининг ва тери пигментининг ҳосил
бўлишига таъсир кўрсатади. Кўринадиган нурларнинг тўлқин узунлиги 0,40-
0,75 мкм га тенг бўлиб, Ерга етиб келувчи қуёш нурларининг 50 фоизига
яқинини ташкил этади. Ҳайвон ва ўсимликларга ҳар хил тўлқин
узунликларидаги нурлар турлича таъсир кўрсатади. Ҳар хил ҳайвонлар бир-
биридан рангни кўриш қобилияти билан фарқ қилади. Бу хусусият, айниқса,
приматларда яхши ривожланган. Кўринадиган нурлар ўсимликларда
фотосинтез жараёнининг амалга ошишида катта аҳамиятга эга. Аммо
фотосинтез учун фақат 1 фоиз кўринадиган нурлар сарфланади, қолган
қисми эса қайтарилади ёки иссиқлик сифатида тарқалади. Ўсимликлар
кўринадиган нурларнинг ҳар хил спектрларини фотопигментлар орқали
ўзлаштиради. Тўлқин узунлиги 0,75 мкм дан юқори бўлган инфрақизил
нурларни одам кўзи илғамайди, улар тирик организмлар қабул қиладиган
қуёш энеигиясининг 49 фоизга яқинини ташкил қилади. Инфрақизил нурлар
асосий иссиқлик манбаидир. Улар тик тушадиган қуёш нурлари таркибида,
айниқса, кўп бўлад
И
. Ёруғликка бўлган талабига кўра ўсимликлар ёруғсевар,
соясевар, сояга чидамлиларга бўлинади. Ёруғликнинг ҳайвонлар учун, асосан,
информатив аҳамияти мавжуддир. Ковакичлилардан тортиб деярли ҳамма
ҳайвонларда ёруғлик сезувчи аъзолар мавжуд. Айрим ҳайвонлар (укки,
кўршапалак) фақат кечаси фаол ҳаёт кечиради, айримлари эса доимо қоронғи
шароитда яшашга мослашган (кўрсичқон, аскарида).
Ўсимлик ва ҳайвонларда ёруғлик таъсирида кечадиган энг асосий
жараёнлар
қуйидагилар
ҳисобланади:
фотосинтез,
транспирaция
122
(ўсимликларга тушувчи қуёш нурларининг тахминан 75 фоизи сув
буғланишига сарф бўлади), фотопериодизм (ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаёт
фаолиятининг йил мавсумлари билан синхронлашиши), ҳаракатланиш
(ўсимликларда фототропизм ва фотонастия сифатида, ҳайвонларда ва бир
ҳужайрали ўсимликларда фототаксис сифатида амалга ошади), кўриш
(ҳайвонларда энг асосий сезиш функцияларидан бири), Д витаминлар
синтези, тери пигментaцияси ва б.
Намлик — ҳавода, тупроқда, тирик организмларда сувнинг миқдори
билан характерланадиган экологик омил. Сув организмнинг асосий минерал
таркибий қисми ҳисобланади. Шу туфайли ҳам атроф-муҳитдаги сувнинг
миқдори ҳарорат билан бир қаторда яшаш муҳитининг энг асосий
кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.
Ўсимлик ва ҳайвонлар учун сувнинг асосий манбаи ёғингарчилик,
ерости сувлари, шудринг ва туман ҳисобланади. Ёғингарчилик миқдорига
қараб муҳит чўл, дашт, ботқоқлик ва нам ўрмонлар сифатида бўлиши
мумкин.
Сувга чидамлилигига кўга ўсимликлар қуйидаги гуруҳларга
бўлинади: гидрофитлар — сувда ўсадиган ўсимликлар; гигрофитлар — нам
шароитда ўсувчи ўсимликлар; мезофитлар — нормал намлик шароитида
ўсувчи ўсимликлар; ксерофитлар — намлик етишмайдиган шароитда
ўсадиган ўсимликлар.
Марказий Осиё ҳудудида ўсадиган ўсимликлар орасида ксерофитлар
кенг тарқалган. Буларга саксовул, янтоқ, жузғун ўсимликлари мисол бўла
олади. Ксерофитларда намлик кам шароитда ўсишга мосланишлар пайдо
бўлган. Улар цитоплазмасининг таркиби ўзига хос, барглари қаттиқ ва
ингичка, баъзан эса тиканларга айланган бўлади. Янтоқ ва саксовулнинг
илдизи жуда узун бўлиб, ерости сувларигача етиб боради. Кўп ўсимликлар
ёзда баргини тўкиши билан ўзидан сувнинг буғланишини камайтиради.
Баъзи қишлоқ хўжалик ўсимликлари, масалан, оқжўхори, тариқ ҳам
сувсизликка чидамли бўлади.
123
Чўл ва даштларда яшовчи ҳайвонларда ҳам сувсизликка мосланишлар
мавжуд. Улар тез ва узоқ чопа олиши натижасида узоқларга, сув ичиш
жойларига мигрaция қилади. Кемирувчилар, судралиб юрувчилар,
ҳашаротлар ва бошқа майда чўл ҳайвонлари оксидланиш реакциялари
натижасида ҳосил бўладиган сувларни ғамлаш ҳисобига танадаги сув
мувозанатини сақлайди. Айниқса, ёғнинг оксидланиши натижасида кўп
миқдорда сув ҳосил бўлади (100 г ёғдан 100 г сув ҳосил бўлади). Шу
туфайли чўлда яшовчи ҳайвонларда қалин ёғ қатламлари мавжуддир
(туянинг ўркачи). Кўпгина чўл ҳайвонларининг қопловчи қалин тўқимаси
мавжудлиги туфайли тери орқали сув буғланмайди. Уларнинг кўпчилиги
кечаси ҳаёт кечиради, кундуз куни уяларига яшириниб олади.
Тупроқ омиллари. Тупроқни тупроқшунослик фани ўрганади.
Тупроқшунослик таълимотига рус олими В.В. Докучаев асос солган. У ўз
асарларида биринчи бўлиб, тупроқнинг ўгариши ва ривожланишини, унда
тинмасдан физик-кимёвий ва биологик жараёнлар кечишини исботлаб берди.
В.В. Докучаев 5 та асосий тупроқ ҳосил қилувчи омилларни
аниқлади: иқлим, геологик омиллар (тоғ жинслари), топографик омиллар
(рельеф), тирик организмлар, вақт.
Тупроқ қуруқликдаги экологик системаларда абиотик ва биотик
омилларни боғловчи энг муҳим занжирдир. Ўсимликларнинг ўсиши
тупроқда зарур озуқа моддаларининг мавжудлигига ва тупроқнинг
тузилишига боғлиқ. Тупроқнинг ноқулай ҳолатга келиб қолишининг олдини
олиш учун ундан фойдаланишнинг рaционал илмий усулларини ишлаб
чиқиш лозим.
Тупроқнинг таркиби қуйидаги асосий қисмлардан иборат: минерал
моддалар (тупроқ умумий таркибининг 50-60 фоизигача), органик моддалар
(10 фоизгача), ҳаво (15—25 фоизгача), сув (25—35 фоизгача).
Булардан
ташқари
биотик
таркибий
қисм
(бактериялар,
детритофаглар, замбуруғлар) ҳам мавжуд. Тупроқдаги органик моддалар ҳар
хил физик-кимёвий жараёнлар ва тирик организмлар (детритофаглар,
124
бактериялар, замбуруғлар) таъсирида парчаланиб, гумусга айланади. Гумус
— органик моддалар парчаланишининг охирги маҳсулоти, у қанча кўп
бўлса, тупроқ шунча ҳосилдор бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |