3-мавзу: zamburug’larning oziqlanishi режа Озуқа манбаалари



Download 21,57 Kb.
bet1/3
Sana20.07.2022
Hajmi21,57 Kb.
#827987
  1   2   3
Bog'liq
3-ZAMBURUG’LARNING OZIQLANISHI


3-МАВЗУ: ZAMBURUG’LARNING OZIQLANISHI
Режа
1. Озуқа манбаалари.
2. Карбон манбаалари
3. Азот манбаалари
4. Замбуруғларнинг ферментлари
5. Замбуруғларни соф культурага ажратиш
Фитопатоген замбуруғларнинг озиқланиши, уларнинг паразитик ихтисослашиши даражасига боғлиқ ҳолда, ўсимликнинг тирик ёки ўлик ҳужайралари ҳисобига амалга ошади. Сапротроф тарзда яшаш қобилиятини сақлаган факультатив паразитлар муайян вақт давомида ҳам ўсимликлар, ҳам ҳайвонларнинг ўлик органик моддалари ҳисобига яшаши мумкин. Ҳужайралари ичидаги ва ташқарисидаги осмотик босим ҳар хил бўлиши ёрдамида замбуруғлар озуқа моддаларни сувли эритма шаклида бутун юзаси билан сўриб, озиқланади. Улар ўсимлик тўқималаридаги мураккаб органик бирикмаларни (оқсил, карбонсув ва ҳ.) ўзларининг (экзо) фермент системалари ёрдамида оддийроқ моддаларга айлантиради. Сўнгра бошқа (эндо) ферментлар ушбу сўрилган моддалардан замбуруғ танаси учун лозим бўлган юқори молекуляр бирикмалар синтезини катализ қилади.
Озуқа манбаалари. Замбуруғлар хемогетеротроф организмлар бўлиб, улар энергия манбаи сифатида кимёвий моддалардан ва карбонннинг асосий манбаи сифатида органик моддалардан фойдаланади. Замбуруғ ўсиши ва ривожланиши учун биринчи навбатда лозим бўладиган моддалар рўйхатини ҳужайранинг кимёвий таркибидан кўриш мумкин. Ҳужайра умумий массасининг 80-90 фоизи сувдир, шу сабабдан муҳитда сувнинг замбуруғ ишлата оладиган шакли бўлиши шарт. Ҳужайра қуруқ моддалари таркибининг асосий қисмини (95%) олтита элемент – C, N, P, S, H, O – ташкил этади, булар органогенлар деб аталади. Деярли барча организмлар ўсиши учун кам (0,3-1,0%) миқдорларда бўлса ҳам, микроэлементлар – Fe, Mn, Mg, Cu, Cl, K, Ca, Zn ва Na керак бўлади.
Карбон манбаалари. Замбуруғлар гетеротрофлиги учун атроф-муҳитда улар учун органик карбон манбаи бўлиши шарт. Замбуруғлар бу мақсадда қўллай оладиган бирикмалар сони ниҳоятда кўп. Баъзи турларнинг карбонга эҳтиёжини қондириш учун бирорта органик бирикма етарли бўлса, бошқалари муҳитда ўсиш факторлари (В гуруҳ витаминлари, аминокислоталар ва ҳ.) бўлишини талаб қилади.
Баъзи полифаг замбуруғлар таркибида карбон бўлган ҳар хил субстратларни қўллай олади. Мисол учун, Aspergillus flavus ҳар хил озиқ-овқат (дон, нон маҳсулотлари, қуруқ мева, гўшт, ёнғоқ, сабзавотлар) ва бошқа маҳсулотлардан (тери, қоғоз, газлама, ҳашаротлар фекалийси ва инсоннинг ичак системасидан) ажратилган. Микроорганизмларнинг кўпчилиги моносахаридларни, айниқса глюкозани яхши ўзлаштиради. Баъзи истиснолар мавжуд, мисол учун Phytophthora турлари мураккаброқ карбонсувларни – крахмал ва декстринни – афзалроқ кўради. Баъзи Fusarium турлари пентозаларни яхши ўзлаштиради. Замбуруғларнинг айрим турлари кўп атомли спиртлар (масалан, маннит), органик кислоталар ва аминокислоталарни осон ўзлаштиради. Баъзи замбуруғлар карбонводородларни (нефть, ёнилғи, мой, асфальт ва б.) (Cladosporium resinae), мум ва парафин каби турғун бирикмаларни (Aspergillus flavus, A. niger) ўзлаштира олади. Баъзи, липаза фаоллигига эга замбуруғлар (Aspergillus niger, Penicillium notatum) зиғир ва пахта ёғи муҳитида яхши ўсиши ва конидиялар ҳосил қилиши аниқланган.

Download 21,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish