Муҳокама учун саволлар
1. Пропагула нима? Замбуруғлар кўпайишида қандай пропагулалар ҳосил бўлади?
2. Замбуруғларнинг неча хил кўпайиш усуллари мавжуд?
3. Замбуруғларнинг вегетатив кўпайиши қандай пропагулалар воситасида амалга ошади? Бу пропагулалар қайси усуллар билан ҳосил бўлади ва уларнинг бир-бирларидан фарқлари нимада?
4. Оидиялар ва хламидоспораларнинг бир-бирларидан фарқлари нимада? Улар қайси замбуруғларда учрайди?
5. Замбуруғларнинг репродуктив ножинсий кўпайиши қандай тузилмалар воситасида амалга ошади? Зооспорангий нима? Спорангий нима? Зооспорангий ва зооспоралар ҳамда спорангий ва спорангиоспоралар орасидаги фарқлар нималардан иборат?
6. Зооспоралар замбуруғларнинг қайси таксономик гуруҳлари вакилларида мавжуд?
7. Замбуруғлар зооспораларининг неча хил хивчинчалари мавжуд? Битта зооспорада нечта хивчинча бўлиши мумкин? Ушбу хивчинчалар нима учун хизмат қилади?
7. Спорангиоспоралар табиатда қандай усулда тарқалади?
9. Замбуруғларнинг конидиялари қайси усулда (эндоген, экзоген) ҳосил бўлади?
10. Замбуруғларнинг конидиялари конидиофора учида нечтадан жойлашади?
11. Замбуруғларнинг конидиялари нечта ҳужайрадан иборат бўлади ва улар қандай тус(лар)га эга?
12. Фитопатоген замбуруғларнинг конидиялари ўсимлик субстратларида қандай тузилмалар ҳосил қилади? Коремия, ёстиқча, спородохий ва пикнидалар бир-бирларидан қайси белгилари билан фарқланади? Уларни тавсифлаб беринг.
13. Замбуруғларнинг репродуктив ножинсий ва репродуктив жинсий кўпайиши бир мавсумда неча марта учрайди?
14. Замбуруғларнинг репродуктив ножинсий ва репродуктив жинсий кўпайиш усулларининг аҳамияти нимада?
15. Замбуруғларнинг жинсий жараёни неча босқичдан иборат бўлади? Жинсий жараён босқичларини тавсифлаб беринг.
16. Замбуруғларнинг жинсий жараёнида кузатиладиган плазмогамия, кариогамия жараёнларини ҳамда мейоз ва митоз бўлинишларини тавсифлаб беринг.
17. Замбуруғларнинг жинсий жараёнида кузатиладиган копуляция, дикарион, монокариотик мицелий, дикариотик мицелий атамаларини тавсифлаб беринг.
18. Замбуруғларнинг жинсий жараёнида ҳосил бўладиган споралар неча ядроли бўлади? Улар ўсганида ҳосил бўладиган гифалар ҳужайралари неча ядроли бўлади?
19. Замбуруғлар ривожланишининг қайси даврларида гаплоид фаза, қайси даврларида диплоид (дикариотик) фаза ўрин олади?
20. Тубан замбуруғларнинг жинсий жараёни натижасида қандай тиним даври споралари (2n) ҳосил бўлади?
21. Замбуруғлар жинсий кўпайишида ҳужайралардаги ядро(лар) ҳолатини кўрсатиш учун қўлланиладиган қуйидаги белгилар нималарни билдиради: (n), (n + n), (2n), (n + n → 2n), (2n → n + n)?
22. Замбуруғларнинг жинсий жараёнларини ифодалашда қўлланиладиган гаметангий, гамета, изогамия, гетерогамия, оогамия, планогамета, зигота, планозигота ва циста атамаларини изоҳлаб беринг.
23. Замбуруғлар жинсий кўпайишининг оогамия усулини таърифлаб беринг. Замбуруғларнинг оогамия жараёнида қатнашадиган оталик ва оналик аъзолари ва жинсий жараён маҳсули нима? Оогамия усули фитопатоген замбуруғларнинг қайси таксономик гуруҳида учрайди?
Do'stlaringiz bilan baham: |