3-мавзу: zamburug’larning oziqlanishi режа Озуқа манбаалари



Download 21,57 Kb.
bet2/3
Sana20.07.2022
Hajmi21,57 Kb.
#827987
1   2   3
Bog'liq
3-ZAMBURUG’LARNING OZIQLANISHI

Азот манбаалари. Замбуруғлар ҳаёт кечиришида азот озуқаси карбонга нисбатан кам ҳажм эгаллайди. Бунинг сабаблари, биринчидан, ҳужайра кимёвий таркибидаги азот миқдори карбонга нисбатан 5-6 марта кам; иккинчидан, карбон бирикмалари айни вақтда ҳам конструктив, ҳам энергетик алмашинувда ишлатилиши туфайли уларнинг катта миқдорлари ўзлаштирилади. Аммо замбуруғ метаболизмида азотнинг роли карбонникидан кам эмас.
Замбуруғлар азотни ҳам минерал, ҳам органик манбаалардан олиши мумкин. Уларнинг кўпчилиги азотга эҳтиёжини аммоний тузлари, баъзилари эса ҳам аммоний, ҳам нитрат тузлари ҳисобига қоплайди. Минерал азотнинг энг универсал манбаи нитрат азотидир. Нитратлар (NO3-) ва нитритлар (NO2-) азотини замбуруғларнинг тахминан 90% ўзлаштира олади. Баъзи замбуруғлар, масалан оомицетларнинг кўпчилиги ва баъзи базидиомицетлар нитрат азотини яхши ўзлаштира олмайди. Азотли органик бирикмаларни фақат аммиак ҳосил қилиб парчалайдиган замбуруғлар ўзлаштира олади. Phoma, Rhizoctonia, Pullularia, Puccinia туркумларига мансуб турлар газ шаклидаги азотни ўзлаштирувчи (азотфиксация қилувчи) замбуруғларнинг кичик гуруҳига киради.
Озуқа моддалар замбуруғлар организмига, ҳужайра ичида ва унинг ташқарисидаги осмотик босим ҳар хил бўлиши туфайли, бевосита ҳужайра қобиқлари орқали киритилади. Бунда худди замбуруғ ўсаётган субстратдаги органик моддаларни сўриб оладиганга ўхшаш жараён кузатилади. Озуқа моддалар осмос усулида киритилиши, замбуруғ уларни фақат сувли эритма шаклида ўзлаштира олишини белгилайди. Ўсимлик тўқималаридаги мураккаб органик бирикма (оқсил, карбонсув) ларни замбуруғлар ўзларининг фермент системалари ёрдамида оддийроқ, сувда эрувчан моддаларга айлантиради. Сўнгра бошқа фермент системалари тескари жараённи – сўрилган оддий моддалардан замбуруғ танасини қуришда лозим бўлган юқори молекуляр бирикмалар синтезини – катализ қилади.
Замбуруғларнинг ферментлари. Замбуруғларнинг фермент системалари мураккаб тузилишга эга. Уларнинг ферментларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ – экзоферментлар, субстратдан озуқа моддаларни олиш учун уни емириш жараёнларини катализ қилади. Иккинчи гуруҳ – эндоферментлар, ҳужайрага киритилган озуқа моддаларини ўзгартириб, улардан юқори молекуляр бирикмалар синтезини амалга оширади. Ферментлар иштирокида кимёвий реакциялар ўтади ва ҳужайрага лозим бўлган энергия ҳосил бўлади.
Ферментлар тўпламининг таркиби замбуруғларнинг яшаш тарзи ва ихтисослашиши билан чамбарчарс боғлиқ. Ферментларнинг энг хилма-хиллиги озуқа субстрати сифатида ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ўлик тўқималарини ўзлаштирувчи ва ҳар хил материалларда биозарарланиш қўзғатувчи сапротроф замбуруғларда мавжуд. Мураккаб фермент системаси ёрдамида сапротрофлар озуқа манбаи сифатида ҳар хил субстратларни ўзлаштира олади. Факультатив паразитларнинг ферментлар тўплами ҳам анча бой. Аммо, замбуруғнинг паразитик ихтисослашиши даражаси қанча юқори бўлса, унинг ферментлар тўплами шунча кам бўлади. Шундай, факультатив паразитларга нисбатан факультатив сапротрофлар ва айниқса облигат паразитларнинг озуқа субстратлари анча аниқ ва барқарор.
Сифат таркиби бўйича фитопатоген замбуруғларнинг ўсимлик ҳужайра қобиғини емирувчи ферментлари мавжуд. Булардан целлюлаза таъсирида целлюлоза шишади ва эрийди, пектиназа эса ҳужайралараро пластинкаларни эритиш ва тўқималарни бўтқа шаклига келтириш жараёнларини катализ қилади. Бу ферментлари ёрдамида замбуруғ хўжайин ўсимлик ҳужайраси ичидаги моддалардан фойдаланишга йўл очади.
Замбуруғ ўсимлик ҳужайрасига киргандан кейин унинг ичидаги моддаларни ўзлаштира оладиган шаклга келтириш вазифасини бажаришда қатнашадиган ферментларининг аҳамияти ошади. Булар биринчи навбатда крахмални гидролизловчи (амилаза), оқсилларни парчаловчи (протеаза) ва б. Бу ферментлар ёрдамида замбуруғлар амалда ўсимликнинг барча қисмларини емиради.
Нормал яшаши, ўсиши ва кўпайиши учун замбуруғларнинг кўп озуқа элементларига эҳтиёжи бор, уларнинг орасида энг муҳимлари қаторига карбон, азот, олтингугурт, фосфор, калий, магний ва микроэлементлар (темир, рух, мис, кобальт, марганец, молибден ва б.) киради. Замбуруғларга витаминлар, биринчи навбатда биотин ва тиамин, ўсишни бошқарувчи ва бошқа биологик фаол моддалар ҳам лозим.
Замбуруғларни соф культурага ажратиш учун озуқа муҳитини тайёрлаш пайтида организм модда алмашинуви хусусиятлари, уларнинг карбон ва энергия манбааларига эҳтиёжи ҳисобга олинади. Бунда умумий қоида – муҳитда карбон миқдори азотга нисбатан 10-15 баравар кўпроқ бўлиши лозимлигидир. Культураларини бактериал зарарланишдан асраш учун муҳитларни илиқ бўлгунича совутиб, Петри ликопчаларига қуйгач, агар-агар қотишидан олдин уларнинг ҳар бирига 1 мл антибиотик (пенициллин, cтрептомицин, хлорамфеникол ва б.) эритмаларидан бирини ёки бир нечтасининг аралашмасини солиш лозим. Булардан фақат хлорамфеникол автоклавда стерилизация қилишга чидамли ва бу жараёнда фаоллигини йўқотмайди. Замбуруғларни ҳар хил субстратлардан ажратиб олиш учун селектив муҳитлар танлаб олинади ва қайси туркум турларини ажратиб олиш режасига кўра махсус кимёвий бирикмалар ҳамда замбуруғлар ўсишини секинлаштирувчи бирикмалардан бири (бенгал нимранги, медицинада ишлатиладиган ҳўкиз сафроси (ўти), натрий пропионат, тритон ёки натрий дезоксихалат) қўшилади.

Download 21,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish