Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини


  Экологик тизимда геомеостаз ҳолати ва сукцессия



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

4. 
Экологик тизимда геомеостаз ҳолати ва сукцессия. 
Табиий экологик тизимлар (биогеоценозлар), чунончи, ўрмон, чўл, сув 
ҳавзалари узоқ вақт (ўнлаб ва ҳатто юзлаб йиллар) давомида мавжуддир,
яъни улар вақт ва маконда муайян барқарорликка эгадирлар. Тизимнинг 
барқарорлигини сақлаб туриш учун организмлар ва уларнинг атроф-муҳити 
ўртасида моддалар ва энергия оқимларини, модда алмашинуви (ассимиляция 
ва диссимиляция) жараёнларини мувозанатлаш зарур. Биронта ҳам экотизим 
мутлақ 
барқарор 
ҳаракатсиз 
бўлмайди, 
масалан, 
ҳайвонлар 
ва 
ўсимликларнинг бир хилларида популяциялар миқдори вақт-вақти билан 
кўпайиб туради, аммо бошқаларининг миқдори камаяди. Бундай жараёнлар 


126 
ҳар ҳолда тўғри даврийликка эга бўлиб, бир бутунликда олганда тизимни 
мувозанатдан чиқариб юбормайди. 
Экотизим (биогеоценоз) ҳаракат барқарорлиги мувозанати ҳолати 
гомеостаз (гомео — ўшанинг ўзи, стазис — ҳолат) номи билан аталади. 
Гомеостатлик ҳар қандай экологик система яшашининг энг муҳим шартидир, 
бироқ ҳар хил туркумларда унинг белгилари ва қонуниятлари бир хил эмас. 
Масалан, табиий биогеоценозда гомеостаз бундай тизимнинг очиқлиги билан 
қўллаб-қувватланади, яъни атроф-муҳитдан узлуксиз ахборот олиб туради. 
Дарҳакиқат, фотосинтезда ўсимликларга қуёш энергияси, кимёвий моддалар 
массаси узлуксиз келиб туради. Ассимиляция диссимиляция бирлигида, 
моддаларнинг синтезланиши унинг муттасил парчаланиши билан рўй беради.
Биогеоценозлар узоқ йиллар давом этадиган табиий жараёнларнинг 
маҳсулидир. Масалан, вулқонлар отилишидан ҳосил бўлган тоғ жинсларида 
тупроқ бўлмагани учун ҳеч қандай ўсимликлар ўсмайди. Бу жойларда 
лишайниклар ва сувўтларининг пайдо бўлиши тупроқ ҳосил бўлишига сабаб 
бўлади. Энди тупроқда йўсинлар, қирққулоқлар, ўтлар, буталар ва дарахтлар 
бирин-кетин ўса бошлайди ва барқарор ҳолатдаги биогеоценоз шаклланади. 
Биогеоценоз ҳосил бўлиши ёки бир биогеоценознинг иккинчиси билан 
алмашиниши жараёни экологик сукцессия (лотинча success – ўрин 
алмашиниш) дейилади. Қуруқликда ўрмон ҳосил бўлиши сукцессиясини 
қуйидагича ифодалаш мумкин: ялонғоч ер – лишайниклар – сувўтлари – 
йўсинлар – қирққулоқлар – ўтлар – буталар (бутазор) – дарахтлар (ўрмон) – 
климаксли биогеоценоз.
Сукцессиялар бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи 
сукцессия ҳаёт бўлмаган жойларда аста-секин биогеоценоз ривожланишидир. 
Иккиламчи сукцессия ёнғин, қурғоқчилик, ўрмонлар кесилиши ва бошқа 
сабаблар таъсирида бузилган биогеоценозларнинг ўрнига янгисининг 
ривожланишидир.
Биогеоценознинг барқарор, ўз-ўзини янгилай оладиган ва муҳит билан 
мувозанатда бўлган ҳолати климаксли (юнонча climax – поғона) биогеоценоз 


127 
дейилади. Муҳит шароити ўзгариши натижасида бир биогеоценоз 
иккинчисига айланиши мумкин. Биогеоценозлар алмашиниши, кўпинча, 
инсон фаолиятига боғлиқ бўлади: ботқоқликларнинг қуритилиши 
натижасида ботқоқлик биогеоценози ўтлоқ биогеоценози, агроценозлар 
билан алмашинади. 
Инсон сукцессиянинг муайян босқичида бўлган экосистемага таъсир 
ўтказади ва экосистеманинг кейинги ривожи ана шунга боғлиқдир. Масалан, 
агар етилган қорақарағай ўрмони кесилса, унинг ўрнида табиий равишда 
янгиланиш бўлиб, асосан, оққайин ёки бошқа баргли дарахт ўсиб чиқади. Бу 
жараённи ўрмончилар турнинг алмашиши деб атайдилар ва бунинг олдини 
олишга, дарахт кесилган жойда яна нинабаргли дарахтларни ўстиришга 
ҳаракат қилишади, чунки уларнинг ёғочи кенг баргли дарахтларникидан 
қимматли бўлади. Албатта, сукцессияга қарши ўрмонларни сунъий тиклаш 
кўп куч-қувват талаб қиладиган мураккаб ишдир ва у ҳар доим ҳам 
муваффақиятли бўлавермайди. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish