Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

Топографик омиллар.
Топографик омиллар бошқа абиотик омил- 
лар билан боғлиқ, улар иқлимга, тупроққа таъсир кўрсатади. Асосий 
топографик омиллардан бири —
 
баландлик. Ўртача ҳарорат, унинг бир кеча-
кундуздаги ўзгаришлари, ёғингарчилик миқдори, шамол тезлиги, нурланиш 
миқдори, атмосфера босими, газлар концентрaцияси баландликка боғлиқ. Бу 
омиллар эса, ўз навбатида, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёт фаолиятига катта 
таъсир кўрсатади. 
Иккинчи муҳим топографик омил — қияликнинг жойлашиши. 
Шимолий яримшарликда жанубга қараган қияликларда ёруғлик ва ҳарорат 
шимолга қараган қияликларга нисбатан юқорироқ (жанубий яримшарликда 
эса бунинг акси кузатилади). Бу эса ўсимликлар ва ҳайвонларнинг 
ҳолатларига катта таъсир кўрсатади. Топографик омиллардан яна бири — 
қияликнинг тиклиги

Қиялик қанча тик бўлса, унда ўсимликлар шунча кам 
ўсади, асосан, ксерофит ўсимликлар учрайди. 
Биотик омилларга сайёрамиздаги мавжуд, бир-бирига таъсир 
кўрсатувчи ва ўзаро муносабатларда бўлган ҳамма тирик организмлар — 
микроорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар киради. 
Организмларнинг ўзаро муносабатларини, асосан, 3 та турга ажратиш 
мумкин: нейтрализм (бирга яшайдиган организмлар бир-бирига ҳеч қандай 
таъсир кўрсатмайди), антибиоз (бирга яшайдиган икки организмларнинг бит- 
таси ёки иккаласи ҳам салбий таъсир остида бўлишади), симбиоз (бунда икки 
организмнинг ҳар иккаласи ёки биттаси бирга яшашдан ўзига фойда олади). 
Антибиоз — антагонизм, салбий боғланиш бўлиб, уларни қуйидаги 
шаклларга ажратиш мумкин: ўзаро рақобат, паразитизм, йиртқичлик. 
Симбиоз — ижобий ўзаро боғланишлар бўлиб, унинг қуйидаги асосий 
шакллари мавжуд: мутуализм, ҳамсоялик, комменсализм (ҳамтовоқлик). 


125 
Мутуализм (лотинча мутус — ўзаро) биологик боғланишнинг бир 
шакли бўлиб, бунда бирга яшаш ҳар иккала организмга ҳам фойда 
келтиради. Мутуализмга мисол қилиб, сувўтлар билан замбуруғларнинг, 
дуккакли 
ўсимликлар 
билан 
азотфиксатсияловчи 
бактерияларнинг, 
дарахтлар 
билан 
тупроқда 
микориза 
замбуруғларининг 
ўзаро 
муносабатларини келтириш мумкин. 
Ҳамсоялик (синойкия юнонча
син —
бирга,
оикос —
уй) да ўзаро 
муносабатдан бир организмгина ўзига фойда олади, иккинчиси бундай 
муносабатдан ҳеч қандай наф кўрмайди. Масалан, чучук сувда яшайдиган 
балиқлардан бири ўзининг тухумларини икки паллали юмшоқ танли — 
бақачаноқнинг мантия бўшлиғига қўяди. Балиқ тухумлари юмшоқ танлига 
ҳеч қандай зарар келтирмайди, чиғаноқлар ҳимоясида бўлади. Бу ҳолатда 
юмшоқтанлидан балиқлар фақат яшаш жойи сифатида фойдаланади. 
Ҳамтовоқлик, комменсализм (французча
 
комменсал
— 
ҳамтовоқ) 
муносабатида бир организм иккинчисидан, асосан, овқат манбаи сифатида 
фойдаланади, лекин ҳеч қандай зарар етказмайди. Масалан, одам оғиз 
бўшлиғида амёбаларнинг бир тури — оғиз амёбаси яшайди. У оғиз 
бўшлиғидаги овқат қолдиқлари билан овқатланади, бироқ ҳеч қандай 
зарарли таъсир кўрсатмайди. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish