“Учталик рақам тузинг”
1.
оқсил
4.
транспозон
7. “янги органлар”
2.
лигаза
5.
асос ҳужайра
6.
пептид боғ
3.
Томсон
6.
аминокислота
7.
вектор конструкция
Жавоби:168; 249; 357.
112
4.
Танлов мавзуси: Экология фани. Экологик муаммолар.
Режа:
1.
Экология фанининг предмети ва вазифалари.
2.
Биогеоценоз, экологик тизим.
3.
Экологик омиллар ва уларни таснифлаш.
4.
Экологик тизимда геомеостаз ҳолати ва сукцессия.
5.
Экологик муаммолар.
6.
Барқарор тараққиёт концепцияси.
7.
Барқарор тараққиёт таълими.
Таянч иборалар:
экология,
экологик омиллар, муҳит, антропоген
омил, аутэкология, синэкология, экологик муаммолар, “иссиқхона
самараси”, гомеостаз, экотизим, биогеоценоз, биосфера, продуцент,
консумент, аутотроф, гетеротроф, биосфера.
1.
Экология фанининг предмети ва вазифалари.
«Экология» тушунчасини фанга биринчи бўлиб немис биологи
Эрнест Геккел 1866 йилда киритган. Экология айрим индивидларнинг
ривожланиши, кўпайиши, яшаши, популяцияларининг таркиби ҳамда
ўзгаришларини яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда ўрганади. Экология фанининг
ўрганиш предмети тирикликнинг ҳар хил тузилиш даражалари (популяция,
тур, биогеоценоз, биосфера) дир.
Тирик организмларнинг уюшганлик даражасига кўра экология
аутэкология ва синэкологияга бўлинади. Аутэкология алоҳида организмни
унинг атроф-муҳит билан ўзаро алоқаларида тадқиқ этади, унинг ҳаёти ва
ўзини қандай тутишини ўрганади. Аутэкологияда организм гўё тизимнинг
бошқа компонентларидан ажратиб олинади, яъни тизимдан ташқарида
(алоҳида)
кўриб чиқилади. Шундай килиб, аутэкология алоҳида
организмнинг муҳит билан ўзаро таъсирини ўрганади. Баъзан аутэкологияга
кенгрок қараб, унинг вазифасига бир турга мансуб алоҳида организмлар
113
гуруҳини ўрганишни киритишади. Бироқ бундай тадқиқот у ёки бу турнинг
биологик хусусиятларини тушуниб олиш, унинг ўзгариб турадиган атроф
муҳитда ўзини қандай тутиши ва миқдорини олдиндан айтиш, бунинг устига
уларни инсон манфаатлари йўлида бошқариш имконини бермайди.
Масалан,
агар дарахт турларини янгидан барпо этиладиган сунъий дарахтзорда
муқаррар пайдо бўладиган бошқа ўсимликлар ва ҳайвон турлари билан
бўладиган барча ўзаро таъсиридан фойдаланилмас экан, ўрмонларни
тиклашга доир ишларни муваффақиятли амалга ошириб бўлмайди. Аммо
бунинг учун мазкур ўсимликлар ва ҳайвонларнинг барча хусусиятларини
яхши билиб олиш даркор.
Организмлар гуруҳларини уларнинг диалектик бирлигида ва ўзаро
алоқада ҳар томонлама ўрганиш синэкологиянинг мавзусидир. Экология,
шунингдек, тадқиқотнинг аниқ объектлари ва муҳитлари бўйича ҳам
таснифланади.
Тирик организмлар тропик, мўътадил ва қутбий иқлим шароитларида,
табиий ёки инсон ўзгартирган ва ёки бунёд этган жойларда, шунингдек,
ифлосланган ва ифлосланмаган муҳитларда ҳаёт кечирадилар. Ҳозирги
вақтда экологик тадқиқотларнинг табиий муҳитнинг ифлосланиши билан
боғлиқ бўлган йўналишлари жадал ривожланмоқда. Одам ва кишилик
жамияти экологияси алоҳида мақомга эгадир. Инсон экологияси деганда,
аввало, биосфера ва антропотизимларнинг (инсоният гуруҳлари тизимини
даражаларини ва мустакил яшайдиган ҳар бир тирик организмни) ўзаро
муносабатларини, уларнинг умумий қонуниятларини, табиий муҳитнинг
инсон ва одамлар гуруҳига таъсирини (бир қатор ҳолларда ижтимоий
муҳитнинг ҳам таъсирини) ўрганувчи бир неча фаннинг мажмуи
тушунилади.
Экология фан сифатида биологиянинг турли соҳалари (физиология,
генетика, биофизика)
га асосланади, шунингдек, биологиядан ташқари фан
(физика, кимё, геология, география математика ва б.) лар билан боғланган.
Кейинги йилларда «жўғрофий экология», «глобал экология», «кимёвий
114
экология», «математик экология» на бошқа тушунчалар жорий қилинган.
Ҳозирда инсон ўз яшаш доирасини кескин кенгайтирган: унинг қадами
нафақат Ер теварак-атрофидаги бўшлиқларга, балки узоқ фазо бўшлиқларига
ҳам етиб борди. Бу ҳолат бутунлай янги муаммоларни келтириб чиқарадики,
улар тиббиёт экологияси билан яқиндан боғлиқ бўлган фазо
антропоэкологиясини ўрганади. Саноат корхоналари шароитларида инсон ва
машиналарнинг ўзаро муносабатлари мураккаб ва кўп тимсоллидир. Бу
жойларда ўзига хос ҳарорат, шовқин-сурон, титратиш, ёритилганлик ва
бошқа шарт-шароитлар билан боғлиқ экологик омиллар пайдо бўлиб туради.
Инсон ва машиналарнинг ўзаро муносабатлари тўғрисидаги фан
эргономика номини олган ва меҳнат муҳофазасининг бир қисми
ҳисобланади. Бир-биридан узоқ бўлиб кўринган бу билим соҳаларини бир
умумийлик, экологияга алоқадорлик (мансублик) бирлаштиради. Уларнинг
барчаси бир қатор атамалар, тушунчаларни, уларнинг изоҳларини, умумий
қонунларини ва уларнинг таърифларини ўз ичига олган ўзига хос
«алифбо»га таянади.
Бугунги кунда ҳар бир мутахассис ана шу алифбони билиб олиши,
ундан ўз ишида фойдалана билиши шарт. Юқорида келтирилган изоҳлар
асосида ҳозирги замон экологиясининг асосий вазифаларини қуйидагича
таърифлаш мумкин:
ҳаётнинг ташкил топиши қонуниятларини, шу жумладан, табиат
тизимлари ва умуман, биосферага антропоген таъсир муносабати билан шу
қонуниятларни тадқиқ этиш;
табиий бойликлардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини
яратиш, инсон хўжалик фаолияти таъсири остида табиатда рўй берадиган
ўзгаришларни олдиндан билиш, биосферада кечадиган жараёнларни
бошқариш ва инсон яшайдиган муҳитни сақлаб қолиш;
популяциялар миқдорини тартибга солиш;
агросаноат комилексида кимёвий воситаларни энг кам қўллашни
таъминлайдиган чоралар тизимини ишлаб чиқиш;
115
у ёки бу таркибий қисмлар ва ландшафт элементлари хусусиятларини
аниқлашда экологик индикaциялаш, шу жумладан, табиий муҳит
ифлосланишини индикaциялаш;
бузилган табиий тизимларни тиклаш, жумладан, фойдаланишдан
чиқариб ташланган қишлоқ хўжалик экин майдонларини яна ишга солиш
(рекультивaция), яйловларни, тупроқ ҳосилдорлигини, сув ҳавзалари ва
бошқа экотизимлар маҳсулдорлигини тиклаш;
биосферанинг эталон қолип майдонларини сақлаш (консервaциялаш);
муҳит сифатини сақлаш ва яхшилаш бўйича техникавий, ҳуқуқий,
ташкилий-бошқарув бўйича узоқка мўлжалланган тадбирлар мажмуини
такомиллаштириш, бунинг пировард мақсади — аҳоли саломатлиги
даражасини, турмуши сифатини кўтариш, шунингдек, ижтимоий-меҳнат
қувватини (потенциалини) такомиллаштиришдир;
якка-якка танлаш тизимини ташкил этиш, ўрганиш бўлмаган
шароитларда иқлим-жўғрофий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда янги
ўзлаштирилган районларда, саноат ва аҳоли тўпланган (урбанизaциялашган)
ҳудудларда ишлайдиган шахслар мослашуви (адаптaцияси)ни тезлатувчи
воситаларни ишлаб чиқиш;
хавфли табиий воқеа-ҳодисалар ва техникавий мажмуалар аварияси
натижасида одамлар нобуд бўлиши ва саломатлиги ёмонлашиши
йўлларинининг олдини олиш;
экологик
онгни
тарбиялаб,
экологик
маданиятни
яратиш,
антропоэкология таълими тизимини шакллантириш ва оммавий ахборот
воситалари ишини фаоллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |