6. Барқарор тараққиёт концепцияси
Барқарор
тараққиёт
концепцияси
-
ижтимоий-иқтисодий
муаммоларни атроф-муҳитга зарар келтирмасдан, мувозанатни сақлаган
133
ҳолда ҳал этишни таъминлаш заруратидан келиб чиққан цивилизaция
ривожланишининг янгича модели, жамият-табиатни
уйғунликда
ривожланиш асоси.
Барқарор ривожланиш – динамик жараён. У барча инсонларга Ердаги
ҳаётни таъминловчи тизимларни ҳимоя қилувчи ва кучайтирувчи усуллар
ёрдамида ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда турмуш даражасини
яхшилаш имкониятини яратади.
1972 йил 5 июнда Стокголмда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
атроф-муҳит бўйича биринчи умумжаҳон Конференцияси ўтказилди. Унда
113 давлат вакиллари қатнашдилар. Конференцияда экологик йўналтирилган
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ғояси олдинга сурилган бўлиб, унга
мувофиқ аҳоли турмуш даражасининг ортиши яшаш муҳитининг
ёмонлашиши ва табиий системаларнинг бузилишига йўл қўймаслиги лозим.
Халқаро ташкилотлар фаолиятини оширишга алоҳида эътибор
кўрсатилган. Конференция қарори билан унинг очилиш куни - 5 июн “Бутун
жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилинди.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун БМТнинг Бош Ассамблеяси
атроф-муҳит бўйича махсус дастур - ЮНЕП ни тузди. ЮНЕП биринчи
навбатда энг долзарб муаммолар: чўллашиш, тупроқлар деградaцияси, чучук
сув заҳираларининг камайиши, океанларнинг ифлосланиши, ўрмонларнинг
кесилиши, қимматли ҳайвон ва ўсимлик турларининг йўқолиши муаммолари
бўйича таклифлар ишлаб чиқиши керак эди. Бутун жаҳон атроф-муҳит
жамғармаси ташкил этилди. Стокголм Конференциясидан кейин жаҳон
ҳамжамияти экологик йўналтирилган тараққиётга эришиш бўйича дастлабки
қадамларни ташлади. Дунёнинг турли чеккаларидаги экологик инқироз
вазиятлари чуқурлашди. Орол денгизининг қуриши, Шимолий Африка
мамлакатларидаги қурғоқчилик, Чернобл АЭС ҳалокати, океанларнинг нефт
маҳсулотлари билан ифлосланиши, «озон туйнуклари» муаммолари чегара
билмаслиги, минтақавий ва глобал оқибатлари билан намоён бўлди.
134
1983 йили БМТ Бош Котибининг ташаббуси билан атроф-муҳит ва
ривожланиш бўйича халқаро комиссия тузилди. Норвегия бош вазири
Брунтланд Г.Х. бошчилигидаги комиссия 1987 йили «Бизнинг умумий
келажагимиз» деб номланган маърузани эълон қилди. Ушбу ҳужжатда йирик
экологик муаммоларни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммолардан
ажралган ҳолда ҳал қилиб бўлмаслиги баён қилинди. Комиссия атроф-муҳит
учун хавфсиз бўлган иқтисодий-экологик ривожланиш даврига ўтиш
зарурлигини ёқлаб чиқди. Маърузада илк бор жамиятнинг барқарор
ривожланиш йўлига ўтиш зарурати рад қилиб бўлмайдиган хулосалар
асосида исботлаб берилди.
Барқарор
ривожланиш
деганда,
ҳозирги
авлодлар
ҳаётий
эҳтиёжларини келгуси авлодлар эҳтиёжларини қондиришга зарар
етказмасдан амалга ошириладиган ривожланиш тушунилади. Барқарор
ривожланиш мазмун бўйича экологик ривожланиш тушунчасига жуда ҳам
яқиндир.
1992 йилнинг 3-14-июн кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро
шаҳрида БМТнинг атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича Конференцияси
бўлиб ўтди. Унда 179 давлатларнинг раҳбарлари, ҳукумат вакиллари,
экспертлар, нодавлат ташкилотлар, илмий ва ишбилармон доиралар
вакиллари қатнашдилар.
Конференцида қуйидаги муҳим ҳужжатлар қабул қилинди: Атроф-
муҳит ва ривожланиш бўйича Рио декларaцияси, барча турдаги ўрмонлардан
унумли фойдаланиш, уларни сақлаш ва ўзлаштириш принциплари
тўғрисидаги Баённома, ХХI асрга Кун тартиби - жаҳон ҳамжамияти яқин
келажакнинг экологик-иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини
ҳал қилишга тайёргарлигига йўналтирилган ҳужжат. Бундан ташқари,
Конференция доирасида Иқлим ўзгариши бўйича чегаравий Конвенция ва
биологик хилма-хилликни сақлаш Конвенциялари тайёрланди. 27
принципдан иборат «Рио декларaцияси» халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлиб,
унга кўра давлатлар бошқа мамлакатларнинг муҳитига зарар етказадиган ҳар
135
қандай фаолият учун жавобгарликни тан олиши, экологик қонунчиликнинг
самарадорлигини ошириш, фалокатлардан огоҳлантириш, экологик хавф
манбаларини бошқа давлатлар ҳудудига ўтказмасликка чақиради.
«ХХI асрга Кун тартиби» инсониятнинг янги асрда барқарор
тараққиётини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб, унда атроф-
муҳит муҳофазаси ва ривожланишга доир муаммоларни ҳал қилиш йўллари
ва воситалари кўрсатилган. Конференция қарорларида ҳар бир алоҳида
мамлакатда барқарор ривожланиш концепцияси ва миллий даражада «ХХI
асрга Кун тартиби» ни ишлаб чиқиши ва амалга ошириш мажбурияти
юкланган.
«Рио-92» Конференцияси алоҳида давлатлар ва жаҳон ҳамжамияти
барқарор ривожланишининг стратегик вазифаларини белгилаб берди ва уни
амалга оширишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий асосларини ишлаб
чиқди.
“Барқарор ривожланиш”нинг асосий мақсадлари қуйидагилардир:
қашшоқлик кўламини қисқартириш, фуқаролик, дунё, аҳлоқ масалалари,
маҳаллий ва глобал маънода жавобгарлик, демократик бошқарув, адолат,
хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш, жинслар тенг ҳуқуқлилиги,
маданий ранг-баранглик, қишлоқ ва шаҳар ҳудудларини ривожлантириш,
иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва истеъмол тузилмалари, умумий масъулият,
атроф-муҳит муҳофазаси, табиий захираларни бошқариш ва биологик ҳамда
ландшафтлар хилма-хиллиги.
Ўзбекистон Республикаси Рио декларaциясини ратификaция қилди.
Ўзбекистон иқлимнинг ўзгариши тўғрисидаги Конвенция ва биологик хилма-
хиллик тўғрисидаги Конвенцияларга қўшилди. 1998 йили Барқарор
ривожланиш концепцияси тайёрланди. 1999 йили барқарор ривожланишнинг
миллий стратегияси ишлаб чиқилди. 2002 йили Ўзбекистонда «ХХI асрга
Кун тартиби» қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасида барқарор
ривожланишни таъминлаш устувор масалага айланди.
136
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (55-модда)да табиат
бойликлари умуммиллий бойлик, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги,
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда “барча турдаги таълим
муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги” белгиланган.
2000 йилда Нью-Йоркда Мингйиллик Саммити бўлиб ўтди ва унда
«Мингйиллик Декларaцияси» қабул қилинди. Мингйиллик ривожланиш
мақсадларига эришиш бўйича жаҳоннинг барча мамлакатларида саъйи-
ҳаракатлар бошланди.
Қилинган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида 2002 йил
Йоханнесбургда БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича Бутун жаҳон
Саммити бўли бўтди. Унда «Барқарор ривожланиш Бутун жаҳон Саммити
қарорларини бажариш режаси» ва «Йоханнесбург декларaцияси» қабул
қилинди. Саммит режасида сайёрамизнинг турли минтақаларида барқарор
ривожланишни таъминлашга асосий эътибор берилди ва унинг принциплари
барқарор ривожланишнинг уч таркибий қисми: иқтисодий ўсиш, ижтимоий
ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига жавоб беради. Бутун
жаҳон Саммитида қашшоқликни йўқотиш ва атроф-муҳит муаммоси бош
масалалар сифатида таҳлил қилинди. Йоханнесбург Саммити барқарор
ижтимоий-иқтисодий-экологик ривожланиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим
вазирликларининг
2011
йил
19
июлда
305-сонли
“Ўзбекистон
Республикасининг барқарор тараққиёт мақсадлари учун таълим (БТТ)
концепцияси тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу қарор БМТ
Бош Ассамблеясининг “2005-2014 йилларда Барқарор тараққиёт таълими ўн
йиллиги тўғрисидаги” резолюцияси ва БМТ Европа Иқтисодиёт
комиссиясининг БТТ бўйича Стратегияси асосида ишлаб чиқилди. Барқарор
ривожланиш қоидаларига риоя этиш 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма
мажлисида, Олий Мажлиснинг 2011 йил 26 мартдаги 181-II-сонли ҳамда
137
Вазирлар
Маҳкамасининг
“2008-2012
йилларда
Ўзбекистон
Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури
тўғрисидаги” 212-сонли қарорларида ҳам акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |