Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

 
2-Кейс. 
Сув барча тирик организмлар, жумладан, ўсимликлар ҳаётида катта 
аҳамиятга эга. Маданий ўсимликлар уруғи ерга қадалганидан бошлаб токи 
ҳосил бергунга қадар маълум миқдорда суғорилади. 
Савол: 
Нима сабабдан мева, уруғ ва сабзавот экинларини пишиш олдидан 
суғориш маън этилади? 
Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар: 
Биология (“Ботаника”, “Биология (цитология ва генетика)”), физика, 
кимё фанларидан мактаб дарсликлари, интернет ресурслари.
Тингловчилар учун кўрсатмалар: 
1.
Кейснинг моҳиятини етарлича англаб олинг. 
2.
Муаммонинг ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни 
аниқланг. 
3. Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ 
даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг. 
4. Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга ҳаракат қилинг. 
5. Ўз фикрингизни баён этинг. 
 


155 
Кейсни ечиш жараёни: 
1. Тингловчилар кейс моҳиятини у билан танишиш орқали кичик 
гуруҳда муҳокама қилишади. 
2. Тингловчи кичик гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда муаммони ҳал 
этишга замин тайёрлайдиган омилларни аниқлайди. 
3. Муаммони ҳал этишга имкон берадиган энг муҳим жиҳатлари 
ажратиб олинади.
4. Кичик гуруҳ аъзолари умумий фикр асосида энг муҳим омилларни 
баён этади.
5. Кичик гуруҳларнинг фикрлари таҳлил этилади ва умумий хулоса 
ясалади. 
Ўқитувчининг ечими 
Етилган мева-сабзавотлар ҳужайрасининг вакуола шираси таркибида 
органик моддалар, тузлар концентрaцияси юқори, натижада осмотик босим 
ҳам юқори бўлади. Осмотик босимнинг юқори бўлиши ҳужайрага сувнинг 
ўтишини таъминлайди, ҳужайра тургор (таранг) ҳолатда бўлади. Ўсимлик
суғорилганда сувнинг ҳужайрага кириши натижасида ҳужайралар ёрилиб 
кетиши, оқибатда мева-сабзавотлар бузилишига олиб келади. 
3-Кейс. 
Бузилган жўмракдан бир суткада исроф бўладиган сувнинг оилангиз, 
мамлакат учун келтирадиган иқтисодий, экологик зарарини ўрганиб чиқинг.
4-Кейс. 


156 
Сув юзасида ҳаёт кечирадиган кўпчилик ҳашаротларнинг танасида 
нафас тешиги билан бирлашган ҳаво резурвуарлари бўлади. Улар шу ерда 
тўпланган ҳаво ҳисобига сув тубига шўнғишлари, у ерда бироз муддат 
бўлишлари ҳам мумкин.
Топшириқ: 
Олимлар сув ҳашаротлари устида қуйидагича тажриба ўтказдилар:
Ҳашаротларни аквариум тубига тушириб, уларнинг сув юзасига 
чиқишларига тўсқинлик қиладиган шароитни вужудга келтиришди. Учта 
аквариумнинг тубида сунъий муҳит яратилди: 
1-аквариум тубида азотли муҳит бўлиб, унда ҳашарот 5 дақиқа 
яшаган. 
2-аквариум тубидаги муҳитда ҳаво бўлиб, унда ҳашарот 6 соат 
яшаган. 
3-аквариумда кислородли муҳит бўлиб, унда ҳашарот 35 дақиқа 
яшаган. 
Мазкур тажрибанинг моҳияти ва кузатилган ҳолатни изоҳланг.

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish