183
Қопланган аккредитивда банк-эмитент тўловчининг ўз маблағларини
еки унга кредитга берилган маблағларни маҳсулот етказиб берувчи
банкидаги(ижрочи банк) "Аккредитивлар" алоҳида баланс ҳисобига ўтказиб
беради.
Қопланмаган(гарантияланган) аккредитивда
ижрочи банкка олдиндан
пул ўтказиб қўйилмайди. Лекин ижрочи банкка банк-эмитентнинг ижрочи
банкдаги вакиллик ҳисобидан аккредитив бутун суммасини тўлатиб олиш
ҳуқуқи берилади. қопланмаган аккредитив банк-эмитент билан сотиб олувчи
корхона ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқа банклар билан вакиллик
алоқалари мавжуд бўлса очилиши мумкин. Корхонанинг қопланмаган
аккредитив очиш ҳақидаги илтимосномаси банк-эмитентда алоҳида
балансидан ташқари ҳисобда кирим қилинади.
Аккредитивда унинг чақириб олинадиган еки чақириб
олинмайдиган
эканлиги аниқ кўрсатилиши керак. Агар шундай кўрсатма мавжуд бўлмаса
аккредитив чақириб олинадиган деб ҳисобланади. Чақириб олинадиган
аккредитив маҳсулот етказиб берувчи билан олдиндан келишмасдан банк-
эмитент томонидан ўзгартирилиши еки бекор қилиниши мумкин. Чақириб
олинадиган аккредитив шартларини ўзгартириш ҳақида фармойишни
тўловчи маҳсулот етказиб берувчига фақат банк-эмитент орқали
бериши
мумкин. Банк-эмитент ижрочи банкка, у эса ўз навбатида маҳсулот етказиб
берувчига хабар қилади. Бироқ, маҳсулот етказиб берувчининг унга хабар
етказилгунга қадар аккредитивнинг талабларига мувофиқ
банкка
топширган ва банк қабул қилган ҳужжатлари тўлаб берилиши керак.
Чақириб олинмайдиган аккредитив маҳсулот етказиб берувчининг
розилигисиз ўзгартирилиши еки бекор қилиниши мумкин эмас.
Аккредитив фақат битта маҳсулот етказиб берувчи билан ҳисоб-
китобларга мўлжалланади. Аккредитив муддати ва ҳисоб-китоблар тартиби
тўловчи билан маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган шартномада
келишилади.
Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар электрон почта орқали амалга
оширилади.
Ишлатилмаган аккедитив суммаси электрон почта орқали қайтарилади.
Аккредитивдан нақд пул билан тўлов бажариш мумкин эмас.
4. Чеклар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисоб-китоб чеки ҳисоб эгаси ҳисобидан (чек берувчидан)
олувчи
(чек эгаси) ҳисобига муайян суммани ўтказиб бериш ҳақида банкнинг
махсус (стандарт) бланкида тузилган банкка ёзма топшириқномадир. Чеклар
хўжалик субъектлари билан жисмоний шахслар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-
китобларни амалга ошириш учун хизмат қилади.
Ҳисоб-китоб чеки номли пул ҳужжати бўлиб, банк томонидан
омонатчига банкда омонатда сақланаётган маблағи ёки нақд
пул билан
топширилган маблағ ҳисобига берилиши мумкин. Омонатчи ёки пул
топширувчи хоҳишига биноан чек бошқа шахс номига ёзиб берилиши ҳам
мумкин. Бир шахс номига бир неча чек ёзиб берилиши ҳам мумкин.
184
Банкнинг ҳисоб-китоб чеклари ташкилотлар номига ёки кўрсатувчига деб
берилмайди.
Ҳисоб-китоб чеки икки қисмдан: чекнинг ўзидан ва илдиздан иборат.. У
берилган кундан ташқари 4 ой мобайнида ҳақиқий деб топилади. Банк ўз
ихтиёри билан бошқа муддатни ҳам белгилаши мумкин.
Ишлатилмаган чек уч йил мобайнида банк муассасасига тақдим
этилмаса, унинг суммаси банк юқори муассасаси балансига ўтказилади ва у
чек эгаси чекни тақдим этганда маблағни тўлаш имконияти масаласини ҳал
этади.
Ҳисоб-китоб чекида тузатиш ва учириб ёзишларга йўл қўйилмайди.
Хато содир этилган бланк бузилган деб ҳисобланиб, ўрнига янги
тўлғазилади. Бланк бузилганда "Ҳисоб-китоб" сўзидаги харфлардан қисми
кесиб олиниб, бланкка кундалангига "Бузилган" деб ёзилади. Ёзув остига
бўлим бош бухгалтери ва кассир имзо чекади.
Бузилган бланк чиқим касса ордерига қўшиб тикилади.
Савдо корхонаси томонидан банкка топширилган ҳисоб-китоб чеклари
бошқа банк томонидан берилган ҳисоб-китоб чеклари бўлса, чеклар
суммасига вакиллик ҳисоби дебетланади ва
Марказий банк муассасаси
орқали тегишли банкка дебет авизоси жўнатилади.
Суммаси савдо корхонаси ҳисобига туширилган чекларнинг бет
томонига
"Текширилди" штампи босилади.
Do'stlaringiz bilan baham: