Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Харажатларни оптималлаштиришда молиявий левереждан



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

9.7. Харажатларни оптималлаштиришда молиявий левереждан 
фойдаланиш 
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай корхона ўз фаолиятида жалб 
этилган маблағлардан фойдаланишига тўғри келади. Бу маблағларнинг бир 
қисми жорий хўжалик операциялари натижасида корхона оборотига жалб 
этилади: хом ашё ва материалларни олдиндан тўловсиз ёки қисман тўлов 
билан сотиб олиш, қисқа муддатли кредитлардан фойдаланиш, корхонанинг 
турли субъектларга қисқа муддатли қарздорлиги вужудга келиши ва 
бошқалар. Айни пайтда корхона оборотига четдан узоқ муддатга жалб 
этилган маблағлар ҳам мавжуд бўлади. Буларга узоқ муддатли банк 
кредитлари, лизинг асосида асосий воситалар олиниши, корхонанинг узоқ 
муддатли облигацияларининг муомалага чиқарилиши кабилар киради. +исқа 
муддатли жалб этилган маблағларни узоқ муддатли жалб этилган 
маблағлардан энг мухим фарқи шундаки, кўпчилик ҳолларда корхона қисқа 
муддатга жалб этилган маблағлар учун маблағ эгасига ҳақ тўламайди. Бу 
маблағлар ўз муддатларида қайтарилмагандагина корхонанинг улар бўйича 
муайян харажатлари вужудга келади. Узоқ муддатга жалб этилган маблағлар 
бўйича доимий равишда фоизлар ёки бошқача кўринишдаги доимий 
харажатларни амалга оширишга тўғри келади. Бундай мажбурий харажатлар 
ўз навбатида фойда миқдорини камайтириб, корхонанинг молиявий ахволига 
таъсир этади.


177 
Корхонадаги ўз маблағлари билан узоқ муддатга жалб этилган маблағлар 
ўртасидаги нисбат ва унинг корхона молиявий натижаларига таъсири 
молиявий левереж тушунчаси орқали ифодаланади. Корхона фаолияти 
молиявий манбаларида жалб этилган маблағлар улуши қанча кўп бўлса, 
молиявий левереж даражаси шунча юқори ҳисобланади.
Албатта, четдан катта миқдордаги маблағларнинг корхонага жалб 
этилиши корхона менежментига йирик ва катта фойда берувчи лойиҳаларни 
амалга оширишга имкон беради. Лекин бу ҳолда Бирон-бир сабабларга кўра 
даромадлар ҳажми камайса ёки секинроқ ўса бошласа, бу корхона 
акциядорларига тақсимлаб берилиши мумкин бўлган фойда миқдорига кучли 
таъсир кўрсатади. Демак, юқори молиявий левереж шароитида акциядорлар 
учун молиявий хатар даражаси ортади. Айни пайтда масаланинг иккинчи 
томони мавжудлигини ёддан чиқармаслик лозим. Корхона молиявий 
имкониятлари ва ресурслари кенгайиши фойда хажмини оширишга ва 
дивидендларни кўпайтиришга имкон беради. Бирок, бунинг учун жалб 
этилган молиявий ресурслардан юксак самара билан фойдаланиш зарур 
бўлади. 
Бозор муносабатлари шароитида корхонада молиявий левережни 
ифодаловчи энг муҳим кўрсаткичларнинг таҳлил этиб бориш лозим. Уларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1. Маблағларнинг ўз ва қарз манбалари нисбати (баланснинг 540-сатрининг 
390-сатрига нисбати сифатида аниқланади). 
2. Молиявий қарамлик коэффициенти (310-сатрнинг 390-сатрга нисбати). 
3. Молиялаш коэффициенти (390–сатрнинг 540–сатрига нисбати). 
4. Капитални жалб этиш коэффициенти (540-сатрнинг 310-сатрга нисбати). 
5. Автономия коэффициенти (390–сатрнинг 310–сатрга нисбати). 
6. Умумий ликвидлик коэффициенти (110+300 – сатрларнинг 540–сатрга 
нисбати). 
Мазкур 
коэффициентлардаги ўзгаришларда корхона молиявий 
фаолиятидаги энг муҳим жиҳатлар ўз ифодасини топади. Лекин бу борадаги 
таҳлил таҳлилчидан молиявий билимлар билан бир қаторда корхона бизнеси 
хусусиятларини чуқур тушунишни ҳам талаб этади. Молиявий маблағлар 
таркибида қарз маблағлар кўпайиши ёки камайишини фақат бир ёқлама 
баҳолаш мумкин эмас. Бизнесни тез кенгайтириш имкониятларига эга бўлган 
компания қарз маблағлардан юксак самара билан фойдалана олади. Демак, 
бундай компания учун молиявий левереж юқори даражасини салбий 
баҳоламаслик керак. Аксинча ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари ўсиши 
объектив омиллар билан чекланган корхонада молиявий левереж ортиши бу 
ерда маблағлар самарасиз ишлатилаётганлигини кўрсатади.
Корхона кредит сиёсатини ишлаб чиқиш учун баланс пассиви таркибини 
ўз ва қарз маблағлар нисбати даражасини чуқур таҳлил этиш лозим. +исқа 
муддатли қарз олиш масаласи корхонанинг ўз айланма маблағлари 
етишмовчилигини мавжуд бўлганда пайдо бўлади. Албатта, қисқа муддатли 
кредитларнинг кутилаётган самарадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилиниши 
зарур. 


178 
Муайян ҳолларда узоқ муддатли активларга йўналтириш мақсадларида 
кредит олиш масаласи вужудга келади. Бундай қарорга келиш пайтидаги энг 
муҳим мезон олинаётган узоқ муддатли молиявий ресурс ишга солинишидан 
кўриладиган фойда даражаси фоиз ставкасидан етарли даражада юқори 
бўлишидир. Қарз маблағларини жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилишда 
уларни қайтариш режасини тузиш, кредит даври учун фоиз ставкасини ва 
фоизлар суммасини аниқлаш, уларнинг тўланиши манбаларини топиш 
муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, кредитни олиш билан боғлиқ харажатлар 
хам ҳисобга олиниши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги «Пул 
массасининг ўсишини чеклаш ва молиявий интизомга риоя қилиниши учун 
маъсулиятни ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида» ва 2002 йил 28 
августдаги «Лизинг тизимини ривожлантиришни янада рағбатлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари корхоналарга узоқ муддатли қарз 
маблағлари жалб этилиши учун имкониятларни кенгайтиришга хизмат 
қилмоқда.Хусусан, 2002 йил 30 мартдаги Фармон корхоналарга муомалага ўз 
облигацияларини чиқариш борасида катта ҳуқуқлар берди. Бу ҳуқуқлардан 
фойдаланиш облигациялар воситасида корхонага маблағлар жалб этиш 
корхона фаолияти устидан молиявий назорат олдига ҳам қаттиқ талаблар 
қўймоқда.
Назорат учун саволлар: 
1. Харажатларни молиявий бошқаришнинг моҳияти нимада? 
2. Таннарх таркибига кирувчи харажатлар қандай гуруҳларга 
бўлинади? 
3. Таннархга киритиладиган ва фойда ҳисобидан қопланадиган 
харажатлар қандай аниқланади? 
4. Соф фойдадан қайси харажатлар қопланади? 
5. Левереж қандай аниқланади? 
6. Харажатларни режалаштириш мазмунини тушунтиринг. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish