9.4. Соф фойдадан қопланадиган харажатлар
+уйидаги харажатлар маҳсулот таннархини аниқлашда ишлаб чиқариш
харажатларига киритилсада, солиққонунчилиги уларнинг ссолиқ тўлангандан
сўнг корхона ихтиёрида қоладиган соф фойдадан қопланиши лозимлиги
белгилаб қўйган:
- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сув хўжалиги тизимларидан
белгиланган лимитлардан ортиқча олинадиган сув учун тўлов;
- ишлаб чиқариш сохасида моддий бойликларнинг табиий ишдан
чиқиш нормаларидан ортиқча нобудгарчиликлар, бузилишлар ва
камомадлар.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ишчилари ва
бошқа ходимлари мех.натига харажатлар бўйича қуйидагилар солиққа
тортиладиган базага қайтариб кирилади:
. Айрим тармоқлар ходимларига бепул кўрсатиладиган коммунал
хизматлар, бепул бериладиган овқатлар, маҳсулотлар қиймати,
бе
о
169
ходимларга бепул бериладиган уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (бепул
берилмаган уй-жой,кўрстилмаган коммунал хизматлар ва шу кабилар учун
пул компенсация суммаси:
-
хўжалик юритувчи субъект ходимларига Харажатлар таркиби
тўғрисидаги
Низомнинг
«Ишлаб
чиқариш
таннархи» бўлимининг I.2.7 - бандида кўрсатилтан
қўшимча тўловларнинг бошқа турлари:
қўшимча тўловларнинг бошқа турлари:
моддий ёрдам (шу жумладан, кооператив уй-жой курилиши
бошлангич бадал учун, кооператив во якка тартибда уй-жой
қурилишига кредитни қисман тўлаш учун ходимларга бепул моддий
ердам).
-
жамоа
шартномаси
бўйича
ходимларга
қўшимча
равишда
(қонунчиликда назарда тутилгандан рртиқча) берилган таьтиллар, улар
бўйича компенсация тўловлари:
- ходимларга бериладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ёки хўжалик
юритувчи субьектнинг умумий совқатланиш учун ёрдамчи хўжаликлар
тайёрлайдиган маҳсулотлар нархлари бўйича тафовутлар:
- хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари қарорига кўра амалга
ошириладиган, ишлаб чиқариш ходимларининг қонунчиликда назарда
тутилган нормалардан ортиқча хизмат сафарлари билан боғлиқ тўловлар.
Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар
бўйичақуйидагилар соф фойдадан қопланиши лозим: - нодавлат пенсия
жамгармаларига, ихтиёрий тиббий суғуртага ва ихтиёрий суғуртанинг бошқа
турларига ажратмалар.
Асосий воситалар ва моддий активлар амортизацияси бўйича қуйидагилар
соф фойдадан қопланади:
-
жадаллаштирилган
усулда
амортизацияга
ажратилган
сумма
билан солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ белгиланган нормслар бўйича
амортизацияга ажратилган сумма ўртасидаги тафовут.
Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар бўйича қуйидагилар соф
фойдадан қопланади:
- атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган чегаравий
нормалардан ортиқча ташлаганлик (оқизганлик) учун тўловлар;
- тегишли ваколатли органлар қарорларисиз гўланадиган, ишлаб
чиқаришдаги шикастланишлар туфайли меҳнат қилиш лаёқатини
йўқотишлар билан боғлиқ нафақалар.
Давр харажатлари бўйича қуйидагилар соф фойдадан қопланади :
- реклама ва маркетинг учун белгиланган нормалардан ортиқча
харажатлар:
- хизмат енгил транспорти ва хизмат микроавтобусини сақлашга
сарфланадиган харажатлар, уларнп ёллаш ва ижарага олиш харажатлари;
170
- ижара ҳамда хизмат кўрсатганлик учун уяли, йўлдош, пейжинг алоқа
узелларига тўлов;
- шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашув белгиланган
нормативларидан ортиқча тўлов;
- юқори органлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари, ваозирликлар,
идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқалар харажатларига ажратмалар;
- бошқарув ходимларининг хизмат сафарлари учун белгиланган
нормалардан ортиқча харажат;
- қонунчиликда белгиланган норма ва нормативлар бўйича вакиллар
харажатлар;
- умумий овқатланиш корхоналари учун бепул бинолар бериш
харажатлари, уларга коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш ва
бошқалар;
- ишлаб чиқариш жараёнига бевосита тааллуқли бўлмаган, атроф-
муҳитга ифлослантирувчи моддаларни нормалардан ортиқча ташлаганлиги
(оқизганлиги) учун тўловлар;
- хўжалик юритувчи субъект соҳасига тўғри келмайдиган касблар бўйича ва
нормалардаи ортиқча кадрлар тайёрлаш харажатлари;
- лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни,
шунингдек объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунгача содир бўлган
бузилишлар ва деформацияларни бартараф этиш бўйича харажатлар,
занглашдан ҳимоя қилишдаги камчиликлар оқибатида текшириб кўриш
(асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) бўйича харажатлар ва шу каби
бошқа харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бузган
юридик шахслар ҳисобига. ушбу ха'ражатларни камчиликлар, бузилишлар
ёки нобудшрчиликпир учун жавобгар етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик
юритувчи субъектлар ҳисобига ундириш мумкин бўлмаган миқдорда,
қопланади;
- хўжалик юритувчи субъект қатнашчиларидан (мулкдорларидан)
бирининг ташаббуси бўйича амалга оширилган аудиторлик хизматлари учун
тўловлар;
- ўз хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлари ва хўжаликларига
сарфланган харажатлардан кўрилган зарарлар;
- ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан
боғлиқ бўлмаган саломатликни муҳофаза қилиш ва дам олишни ташкил
қилиш тадбирлари харажатлари;
- маҳсулот ишлаб чиқариш (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш,
қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа иш турлари) билан боғлиқ
бўлмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан сарфланган харажатлар;
- хўжалик юритувчи субъектнинг ўз қарорига кўра бир йўла тўланадиган
мукофотлар ва тақдирлашлар, узоқ йил ишлаганлик учун тўловлар, шу
жумладан натура тўловлари шунингдек улар бўйича ижтимоий
жамғармаларга ўтказилган суммалар;
171
- ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни
бепул бериш ёки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш;
- ходимлар харажатларини тўлаш (овқатланишга, йўл ҳақига, даволаниш
ва дам олишга, экскурсияларга, саёхатларга йўлланмаларга, спорт
секцияларида, тўгаракларида, клубларида машғулотларга, маданий кўнгил
очар томошаларга, жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига, обунага ва
ходимларнинг шахсий истеъмол товарларига ва бошқа шу кабиларга
тўловлар;
- ходимларнинг пенсияга чиқишишда меҳнат фахрийларига бир йўла
тўланадиган нафақалар;
- ходимларга тўланадиган моддий ёрдам;
- соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари ва болалар
мактабгача тарбия муассасалари, соғломлаштириш лагерлари, маданият ва
спорт объектлари, халқ таълими муассасалари, шунингдек уй-жой фонди
объектлари таъминотиго (шу жумладан барча турдаги таъмирлашларни
ўтказиш учун амортизация ажратмалари ва харажатларни ҳам қўшган ҳолда)
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан
белгиланган
нормативлардан ортиқча харажатлар;
- экология, соғломлаштириш ва бошқа хайрия жамғармаларига (агар улар
юридик шахслар сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса), маданият, халқ
таълими,
соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт
корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига бадаллар;
- ишлаб чиқариш жараёнига бевосита тегишпи бўлмаган моддий
бойликларни табиий камайиш нормаларидан ортиқча нобудгарчилиги
ва камомади;
- суд харажатлари;
- тўланиши шубҳали қарзлар бўйича заҳирага ажратмалар;
- айбдорлари аниқланмаган ўғирликлардан ёки айбдор томон ҳисобидан
зарур суммани ундириш мумкин бўлмаган ҳолларда кўрилган
зарарлар;
- хўжалик юритувчи субъект томонидан уч йилдан кам ишлатилган
асосий воситаларни ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мол-мулки
(активлари)ни сотишдан кўрилган зарар, шунингдек, хўжалик юритувчи
субъектнинг асосий воситаларини ва бошқа мол-мулкини (активларини)
ҳисобдан чиқариш, текин бериш ва уларнинг бошқача тарзда камайишидан
кўрилган зарарлар;
- хўжалик шартномалари шартлариннг, шу жумладан маҳсулот етказиб
берувчилар ва дебиторлар айби билан бузилганлиги учун белгиланган ёки
эътироф этилган жарималар, пенялар, неустойкалар ва бошқа хил
санкциялар, шунингдек, етказилган зарарларни тўлаш бўйича
харажатлар;
- солиқ ҳақидаги қонунларни ва бошқа қонунларни бузганлик учун
жарималар ва пенялар;
- тўланган бошқа жарималар;
- бошқа харажатлар.
172
Do'stlaringiz bilan baham: |