Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Молиявий фаолият бўйича қуйидаги харажатлар соф фойдадан 
қопланади: 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банки 
томонидан 
белгиланган ҳисоб ставкаларидан ортиқча қисқа муддатли банк 
кредитларига хизмат кўрсатиш бўйича, шунингдек, тўлов муддати
ўтган ва муддати узайтирилган ссудалар бўйича тўловлар; 
- узоқ муддатли банк кредитларига хизмат кўрсатиш бўйича 
тўловлар; 
- қимматли қоғозлар чиқариш билан боғлиқ харажатлар; 
-
ҚИММАТЛИ 
қоғозлар 
қийматини 
муддатидан 
олдин 
тўлаш 
муносабати билан вужудга келган дисконт, агар у бюджетдан қарзларни 
тўлаш билан боғлиқ бўлмаса. 
 
9.5. Товар моддий заҳираларга тегишли харажатлар 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ёки, аниқроғи, бухгалтерия 
ҳисоби миллий стандартлари товар-моддий заҳираларнинг таннархи 
қуйидагилардан иборат бўлишини кўрсатиб беради: 
а) товар-модций заҳираларни сотиб олиш харажатлари, жумладан харид 
қиймати, импорт божхона божлари ва тўловлари, тайёрлов-воситачилик 
ташкилотларига тўланган комиссион тўловлар, бошқа солиқлар (корхона 
кейинчалик қайтариб олиши мумкин бўлганлардан ташқари), фрахт қиймати 
(заҳираларни сотиб олиш билан боғлиқ трансгюрт тайёрлов ва йўлдаги 
товарларни суғурталаш харажатлари), сотиб олиш билан бевосита боғлиқ 
бошқа харажатлар; 
б) қайта ишлаш харажатлари, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан 
бевосита боғлиқ харажатлар, жумладан: 
- ишлаб чиқаришга тааллукли материал харажатлари; 
- асосий ишлаб чиқаришда, яъни дастгох ва ускуналарда хом ашё ва 
материалларни тайёр маҳсулотга қайта ишлаш билан банд бўлган 
ишчиларнинг иш ҳақи ва ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғуртага 
ажратмалар; 
- билвосита харажатлар - бу харажатлар ишлаб чиқариш жараёнига хизмат 
кўрсатиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш харажатларидир. Масалан, ёрдамчи 
ишчиларнинг вақгбай иш ҳақи, ишлаб чиқариш асосий воситаларининг 
амортизацияси, ишлаб чиқариш асосий воситаларининг жорий ва капитал 
таъмирлаш харажатлари ва маҳсулот ҳажмининг ўзгариши билан боғлиқ 
бўлмаган шартли доимий харажатлар. 
в) бошқа харажатлар - ТМЗларни керакли жойга келтириш билан боғлиқ 
бўлган транспорт ва уларни тегишли ҳолатда ушлаб туриш билан боғлиқ 
бошқа харажатлар (тайёр маҳсулотни омборга ташиб келтириш, якка 
тартибдаги буюртмалар бўйича товарларни конструкция қилиш харажатлари ва 
бошқалар). 
Хизмат кўрсатиш корхоналарида ТМЗлар таннархи қуйидагилардан 
ташкил топали: 


173 
а) хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларниш 
(бошқарув ходимлари билан бирга) иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага 
ажратмалар каби харажатлар; 
б) ёрдамчи матсриаллар харажатлари; 
в) 
хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келган бошқа устама харажатлар. 
Ҳамма соҳаларда қуйидагилар ТМЗ таннархига киритилмайди (хизмат 
кўрсатишни ҳам қўшган ҳолда): 
а) меъёрдан ортиқ (корхонада белгиланган энг оқилона бўлган 
харажатлар меъёри) матсриаллар. иш кучи ва бошқа режада назардаа 
тутилмаган харажатлар; 
б) агар технологик жараёнда зарур бўлмаса, ишлаб чиқариш циклинипг 
алоҳида босқичлари ўртасида ТМЗни сақлаш харажатлари; 
в) умумий ва маъмурий - бошқарув харажатлари; 
г) сотиш билан боғлиқ харажатлар. 
3. Товар-моддий заҳираларнинг ганнархини ҳисоблаш усуллари 
а) ялпи солиштириш (идентификация) усули - ўзаро алмаштирилмайдиган 
заҳираларнинг алоҳида моддаларининг ёки объектларининг таннархи ҳар 
бир модда ёки объект бўйича алоҳида аниқланади; 
б) Ўртача тортилган қиймат усули (АУЕСО) - ТМЗлар ҳар бир 
бирлигининг қиймати ҳисобот давридаги бошида шу турдаги ТМЗ 
бирликлари ва ҳисобот даври давомида сотиб олинган ёки ишлаб 
чиқарилган шу турдаги бирликларнинг ўртача тортилган қиймати сифатида 
аниқланади. ТМЗ бирлигининг ўртача тортилган қиймати ТМЗнинг бутун 
қийматини шу заҳиралар бирликларининг сонига бўлиш билан аниқланади; 
в) биринчи харид баҳолари бўйича баҳолаш усули (FIFO - биринчи кирим 
- биринчи чиқим) - биринчи навбатда сотиб олинган товарларнинг таннархи 
биринчи навбатда сотиб юборилган товарларга олиб борилиши керак деган 
тахминга асосланган. Ҳисобот даврининг охирига мавжуд бўлган 
товарларнинг таннархи, охирги сотиб олинган товарларга тааллуқли 
бўлади, сотилган товарларнинг таннархи эса олдин сотиб олинганларга 
мувофиқ келади. FIFO усули товарларни амалдаги ҳақикий жисмоний 
ҳаракатига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ҳар қандай тармоқ корхоналари 
томонидан қўлланилиши мумкин, чунки у товарлар ҳаракатини эмас, 
қиймат ҳаракатини ҳисобга олади. Инфляция шароитида FIFO усули соф 
фойданинг энг юқори бўлган даражасини таъминлайди. Бунинг сабаби 
шундаки, компаниялар жорий нархлар ошганда сотиш нархларини ҳам 
оширишга интиладилар, аммо шу ҳолат инобатга олинмайдики, материал 
заҳиралар нархларнинг ўсишидан илгари сотиб олинган бўлиши мумкин. 
Нархларни пасайиши шароитида эса тегишли равишда бунга тескари жараён 
кузатилади. Демак, FIFO усулининг асосий камчилиги шундан иборатки, у 
фойда кўрсаткичига иқтисодий ривожланиш цикли таъсирини кучайтиради. 
Ушбу усулнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, ушбу усулнинг 
қўлланиши товар заҳираларига жорий харажатларига яқин бўлган баҳони 
бсради; 


174 
г) охирги харид нархлари бўйича баҳолаш усули (LIFO - охирги кирим - 
биринчи чиқим) - охирги харид қилинган товарларнинг' таннархи биринчи 
навбатда сотилган товарларнинг қийматини аниқлаш учун, ҳисобот даврининг 
охирига бўлган заҳираларнинг таннархи эса биринчи навбатда харид қилинган 
товарлар таннархи асосида ҳисоб қилинади деган тахминга асосланган. 
Ушбу усулни қўллаш инфляция шароитида энг кам бўлган фойдани ва 
дефляция жараёнларида эса энг кўп бўлган соф фойдани беради. Демак, 
иқтисодий ривожланиш цикли (юксалиш ва инқироз) таъсирини юмшатиш 
имкониятини яратади. Ушбу усулнинг камчилиги шундан иборатки, вақт 
ўган сари LIFO усули бўйича заҳираларни баҳолаш ҳақиқатдан борган сари 
узоқлашади ва сотиб олишга кетган ҳақиқий харажатларни ҳам, ўрнини 
босадиган харажатларни ҳам акс эттира олмайди. 
LIFO усули инфляцияга мос равишда солиқ тўланишини кейинга 
суришга имкон беради. Жаҳоннинг кўп мамлакатларида, шу жумладан 
Ўзбекистонда бу усулга рухсат этилмаган. Мазкур усулда бир акцияга тўғри 
келадиган даромад ҳам камроқ бўлиб кўринади. 
Бухгалтерия Ҳисобининг Халкаро стандартлари ТМЗларни
баҳолашда LIFO усулини қўллашнига тавсия қилмайди. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish