Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Вексел- қатъий белгиланган шаклдаги ёзувли қарз мажбурияти бўлиб, 
унинг эгасига векселда белгиланган муддат тугагандан сўнг қарздордан унда 
кўрсатилган суммани сўзсиз талаб қилиш ҳуқуқини беради. Векселлар 
тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилади. Тижорат банкидан 
векселни сотиб олган юридик шахс уни пул эквиваленти сифатида хўжалик 
операцияларида тўлов воситаси сифатида фойдаланиши мумкин. Векселнинг 
турли субъектлар ўртасида айланишини ифодаловчи илова-варағлари 
мавжуд бўлиб, унга эгалик қилган ҳар бир корхонанинг муҳри икки маротаба 
босилади.Биринчи маротаба векселни қабул қилиб олишда ва иккинчи 
маротаба уни топширишда босилади. Векселда белгиланган муддат тугаши 
билан унга эгалик қилувчи корхона ўз банки орқали векселни муомалага 
киритган банкка қайтаради. Ўз навбатида эмитент банкдан вексел қиймати 
нақд пулсиз ҳисоб-китоб кўринишида вексел топширувчи корхонага тўлаб 
берилади. 
10.2. Тўлов топшириқлари орқали ҳисоб-китоблар
 
Тўлов топшириқномаси корхонанинг унга хизмат кўрсатаётган банкка 
корхона ҳисобидан маълум маблағни тўлаб бериш ҳақидаги топшириғидир. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1996 йил 31 январдаги хатига 
биноан республика ичида олдиндан тўлов бўйича тўлов топшириқномалари 
шартнома номерини, ҳисоб-китоблар тартибини ва 15 фоиздан кам бўлмаган 
ҳолда олдиндан ўтказилаётган тўловнинг битишув умумий суммасига 
фоизлардаги нисбатини кўрсатилган ҳолда қабул қилинади. 


185 
Ўзбекистон Ресиубликаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги 
Фармонига мувофиқ Республика доирасида 15 фоизлик олдиндан тўловсиз 
ёки муддати ўтган дебитор қарзи мавжуд бўлган ҳолда товар етказиб 
берилиши таъқиқланган. Республикадаи ташқарига товар жўнатиш олдиндан 
тўлов олинган ёки акредитив очилган ёки харидорларга хизмат кўрсатувчи 
банкларнинг гарантияларини олган ҳоллардагина амалга оширилиши лозим. 
Корхона ҳисобида маблағ етарли бўлмаса ёки банк ссудасн ҳисобидан 
тўлаб бермш имкониятлари бўлмаса тўлов топширикномалари қабул 
килинмайди. Тўлов топшириқномаси банк ссудаси ҳисобидаи тўлаб 
берилиши учуи банк билан мижоз ўртасида тегишли шартнома 
расмийлаштирилган бўлиши зарур. 
Бюджет муассасалари, касаба уюшмалари ва бошгқа жамоат 
ташкилотлари. хўжалик ҳисобида эмас корхоналар тўлов топшириқномалари 
уларнинг ҳисобида етарли маблағи бўлган ҳолдагина қабул қилинади. 
Хўжалик бошқариш органлари (вазирликлар ва концернлар) 
корхоналарга банкдан ва товар етказиб берувчидан муддати ўтган қарзларни 
қайтариш, мукофотлар тўлаш ва бошқа мақсадлар учун маблағлар ўтказиш 
бўйича топшириқномалар беришлари мумкин. Банк ссудалари бўйича 
қарзларнп тўлашга мўлжалланган мақсадли ўтказма маблағлар корхона 
ҳисоб-китоб ҳисобига туширилмай тўғридан-тўғри қарзни қайтаришга 
йўналтирилади, қарз маблағлар 2- картотекадаги қарзларни тўлашга 
йўтталтирилишидан олдин ҳисоб-китоб ҳисобига туширилади ва эртасига 
колдирмай 2-картотека ҳужжатларига тўлов бажарилади. Ходимларни 
мукофотлаш ёки бир марталик моддий ёрдам учун келиб тушган маблағлар 
ҳисоб-китоб ҳисобига ёзилиб, ўз мақсадига мувофиқ ишлатилиши учун 5 
кунгача муддатга бронлаштириб қўйилади. 
Тўлов тотштириқномалари 0401002 бланкда, битта банкда хизмат 
кўрсатилаётган уч ёки ундан ортиқ олувчиларга маблағ ўтказишда эса 
0401003 бланкада тўлдирилади. Топшириқномада тўлов қандай мақсадларда 
ва нима учун амалга оширилаётганлиги аниқ кўрсатилиши лозим. Тўлов 
топшириқномалари икки нусхада тузилади (1-нусха мемориал ордер 
сифатида ишлатилади, 2-нусха тўловчига топшириқнома қабул қилинганлиги 
ҳақида имзо ва банк штампи босилган ҳолда берилади. Топшириқномадаги 
сумма топшириқномада кўрсатилган ҳисобдан тўланиши керак. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish